Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.1994 10.02.1992 йилдаги ПФ-337-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 07.02.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ КОМИТЕТИ (ДАВЛАТ МУЛКИ КОМИТЕТИ)НИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 7 февралдаги 1994 йил ПФ-758-сонли «Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунини ижро эта бориб ҳамда республика ҳудудида бозор муносабатларини шакллантириш, тадбиркорлик ва рақобатчиликни рағбатлантириш, унумли меҳнат имкониятларини кучайтириш, шунингдек давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш соҳасида ягона сиёсат ўтказиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт комитети ва Давлат статистика комитети ходимлари сони ҳамда маблағлари ҳисобига Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитети (Давлат мулки комитети) ташкил қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг Давлат мулки комитети Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси қарамоғида бўлади ва Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашига ҳисобот беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитетининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қилиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришни амалга ошириш чоғида халқнинг мулкий ҳуқуқларини ва ижтимоий адолат қоидаларини, Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий мустақиллиги ҳамда миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарорига биноан Ўзбекистон Республикасининг давлат мулкини республика мулки ҳамда маъмурий-ҳудудий тузилмалар мулкига (коммунал мулкка) ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқарилмайдиган ва хусусийлаштирилмайдиган корхоналар ҳамда мулкнинг турлари ва гуруҳларини аниқлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш юзасидан дастурлар ишлаб чиқиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг муҳокамасига тақдим этиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республиканинг давлат мулкини жамоа, ижара, акционерлик, хусусий мулкка ҳамда ўзгача мулкчилик шаклларига асосланган бошқа корхоналарга айлантириш тартиби ва воситасини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика давлат мулкини хусусийлаштиришда ажнабий юридик шахслар ҳамда фуқароларнинг иштирок этишларида белгиланган миқдор ва тартибни асослаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурларга мувофиқ давлат мулки бўлган аниқ объектларни, аввало кам фойда келтирадиган ва зарар кўриб ишлайдиган корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мулкини рўйхатга олиш, давлат тасарруфидан чиқариладиган ва хусусийлаштириладиган объектлар қийматини баҳолаш ишларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусийлаштиришга доир кимошди савдолари ва танловларни ўтказиш тартибини, уларда харидорларнинг иштирок этиш шартларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш махсус жамғармаларини тузиш ҳамда улардан фойдаланиш тартибига оид таклифларни асослаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика мулки билан коммунал мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнига ташкилий ва услубий жиҳатдан раҳбарлик қилиш, коммунал мулк объектларининг тасарруфчилари бўлмиш идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шу нарса белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитетининг, унинг жойлардаги органларининг ўз ваколатлар доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (бирлашмалар), муассасалар ва ташкилотлар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки комитетининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилиши, Комитет Низомини ва тузилмасини тасдиқлаши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-337-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 й., 4-сон, 193-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 70-модда)