Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Наманган вилоятининг маҳалла фаолларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Миллий ва маънавий анъаналарни ривожлантиришдаги кўп йиллик ҳалол меҳнати, аҳоли ўртасидаги тарбиявий ишларга қўшган ҳиссаси ҳамда жамоат турмушида фаол иштирок этганлиги учун Ўзбекистон Республикасининг Фахрий унвони берилсин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Нажмитдинов Умар МамажоновичНаманган шаҳар «Артель Обод» маҳалла қўмитаси раиси

қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин:

Жўраев АбдуваҳобКосонсой тумани «Булоқбоши» маҳалла қўмитаси раиси
Йўлдошев АсилбекЯнгиқўрғон тумани «Гаистон» маҳалла қўмитаси раиси
Муҳитдинов ШамситдинНаманган шаҳар Охунбобоев номли маҳалла қўмитаси раиси
Олимов СохоталиПоп тумани «Марғузор-ўрта» маҳалла қўмитаси раиси
Расулов СотқинбойНаманган тумани «Бектемир» маҳалла қўмитаси раиси
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 31 декабрь,
ПФ-524-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 82-модда)