Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Сурхондарё вилояти Ангор тумани қишлоқ хўжалик ходимлари ва мутахассисларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Ангор тумани халқ хўжалигини ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришга қўшган ҳиссалари, кўп йиллик ҳалол меҳнатлари учун ва туманнинг ташкил топганига 40 йил тўлиши муносабати билан қуйидагилар

Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин:

Абдурасулов БозорАнгор тумани фельдшерлик-акушерлик пункти мудири
Маманазаров Бекнахўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна қурувчилар бригадаси бошлиғи
Мусаев Бозор«Занг» жамоа хўжалиги механизатори
Мустанов ЖумаМ. Азизов номли жамоа хўжалиги бригада бошлиғи
Тўраев Холмўмин Эшбўриевич«Мустақиллик» жамоа хўжалиги бригада бошлиғи
Хожиев Қурбонмурот«Новшаҳар» жамоа хўжалиги аъзоси
Чориев Гулшан Ғоипқулович«Қорасув» жамоа хўжалиги бош зоотехниги
Чориев НодирАнгор тумани матлубот жамияти бош ҳисобчиси муовини
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 28 декабрь,
ПФ-521-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 79-модда)