Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон қарорига мувофиқ ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш самарадорлигини баҳолаш учун тақдим этиладиган ахборотларнинг сифати ва ишончлилигини мунтазам ўрганишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини ўрганишларнинг сифатли ўтказилишини ҳамда уларнинг натижалари холисона баҳоланишини;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳар бири бўйича ўрганиш саволномаларини ишлаб чиқишда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантиришга доир Ҳукумат қарорларида уларнинг олдига қўйилган вазифалар ва талабларнинг акс эттирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекциянинг ўрганишларни сифатли ўтказишга доир фаолияти мувофиқлаштирилишини;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисида ахборот киритилишини таъминласин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини, шунингдек NIS.UZ тизимига тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини ўрганишни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Ахборот-коммуникация технологияларини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини, шунингдек NIS.UZ тизимига тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини ўрганиш Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича инспекция (кейинги ўринларда Инспекция деб аталади) томонидан ўтказилади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
Зарур ҳолларда, ўтказиладиган ўрганишларда қатнашишга давлат органларининг, илмий-тадқиқот муассасалари ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертлари белгиланган тартибда жалб этилиши мумкин.
ахборот-коммуникация технологиялари (кейинги ўринларда АКТ деб аталади) — ахборотни яратиш, узатиш, ишлаш ва бошқариш билан боғлиқ технологиялар;
ўрганиш — АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини, шунингдек NIS.UZ тизимига тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбир;
Инспекциянинг мансабдор шахси — ўрганишни ўтказишга Инспекция буйруғи билан тайинланадиган мутахассис;
NIS.UZ тизими — АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни қабул қилиш, ишлаш ва сақлаш учун мўлжалланган идоралараро автоматлаштирилган ахборот тизими.
4. Ушбу Низом талаблари махсус мақсаддаги ахборот-коммуникация тизимларига ва давлат сирларига ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга эга бўлган ахборотлаштириш объектларига татбиқ этилмайди.
5. АКТни жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолатини, NIS.UZ тизимига тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини аниқлаш, шунингдек АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ўрганишни ўтказишнинг мақсади ҳисобланади.
АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида самарали жорий этиш ва ривожлантиришнинг жорий ҳолатини таҳлил қилиш ва бунга тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш;
NIS.UZ тизимига давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан тақдим этиладиган ахборотнинг сифати ва ишончлилигини аниқлаш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда АКТни жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда кўмаклашиш;
амалга оширилаётган лойиҳалар ва кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолашни ҳисобга олган ҳолда, АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришни давом эттиришнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўрганишни ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан ўрганишларни ўтказиш жадвали тасдиқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
АКТни NIS.UZ тизими орқали давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини ҳар чоракда ўтказиладиган баҳолаш натижалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш маркази ва Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази таклифлари;
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 октябрдаги 838-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.10.2017 й., 09/17/838/0130-сон)
илгари аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирлар режаларининг давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мониторинги натижалари;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талаблари ва таклифлари асосида шакллантирилади.
9. Ўрганишларни ўтказиш жадвали ҳар чоракнинг иккинчи ойидан бошлаб уч ойлик давр учун тузилади ва жорий чорак биринчи ойининг 10-кунигача тасдиқланади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва судларнинг, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг талаби ва таклифларига кўра ўрганишларни ўтказиш жадвалига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўрганишларни ўтказишнинг тасдиқланган жадвали (жадвалга ўзгартиришлар) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Инспекциянинг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўрганишларни ўтказиш жадвалига риоя этиш юзасидан мониторинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
11. Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар — уларда хизмат гувоҳномаси ёки шахсини (лавозимини) тасдиқловчи бошқа ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ўрганишга қўйиладилар.
12. Ўрганишларни ўтказиш жадвали ҳамда ўрганишни ўтказишнинг аниқ муддатлари, Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар таркиби, шунингдек ўрганишни ўтказиш саволномасини назарда тутувчи Инспекция буйруғи ўрганишни ўтказиш учун асос ҳисобланади.
13. Ўрганишни ўтказишнинг бошланиши тўғрисидаги хабарномани Инспекция ёзма шаклда, ўн иш кунидан кечикмай давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига юборади.
14. Мутахассислар ва экспертлар ўрганишга шартнома асосида жалб этилган тақдирда уларни жалб этиш бўйича харажатлар Инспекция маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
15. Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар ўрганиш давомида ўзларига маълум бўлган конфиденциал ахборотни ошкор қилганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органи раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — расмий равишда унинг вазифасини бажараётган шахсга) ўрганишларни ўтказишнинг тасдиқланган жадвалидан кўчирма ва Инспекция буйруғининг нусхаси берилади.
17. Ўрганиш холисоналик ва қонунийлик тамойиллари асосида ўтказилади, у давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг иш режимига таъсир кўрсатмаслиги керак.
18. Ўрганишни ўтказишда расмий веб-сайтнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги, давлат интерактив хизматлари кўрсатилишининг сифати, ахборот тизимларини, ахборот ресурсларини ва электрон ҳужжатлар айланишини жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ихтисослаштирилган таркибий бўлинмалар фаолиятини ташкил этиш даражаси, АКТни жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул шахсларнинг мавжудлиги/тайинланганлиги, шунингдек ўтказилган ўрганишларнинг натижаларини (АКТни жорий этиш ва ривожлантиришнинг жорий ҳолатини) NIS.UZ тизимига тақдим этилган ахборот билан таққослаш йўли орқали NIS.UZ тизимига тақдим этилаётган ахборотнинг сифати ва ишончлилиги масалалари ҳамда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларга мувофиқ унинг ваколатига кирувчи бошқа масалалар кўриб чиқилади.
19. Ўрганишни ўтказиш давомида давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молия-хўжалик фаолиятига аралашишга йўл қўйилмайди.
20. Ўрганишларни ўтказиш муддатлари уларни ўтказиш жадвалида назарда тутилган муддатларга мувофиқ бўлиши керак.
21. АКТни давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида жорий этиш ва ривожлантиришни ўрганиш натижалари ёзма шаклда, маълумотнома тарзида, икки нусхада расмийлаштирилади.
Ўрганиш натижалари бўйича маълумотнома Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар, шунингдек АКТни ўрганилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида жорий этиш ва ривожлантириш учун масъул шахслар (кейинги ўринларда масъул шахслар деб аталади) томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарурат бўлганда, ўрганиш натижалари қўшма йиғилишларда, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг масъул шахслари, раҳбарлари ҳамда Инспекция ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги вакиллари иштирокида муҳокама қилинади.
(21-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Масъул шахслар ўрганиш натижалари бўйича маълумотномани имзолашни рад этишганда имзолашни рад этганлик тўғрисида Инспекциянинг мансабдор шахслари томонидан далолатнома тузилади.
22. Маълумотноманинг бир нусхаси, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда — рад этиш тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи шахсга) тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Инспекция ўрганиш тугагандан кейин беш иш куни мобайнида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли хулосани, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органига эса — ушбу хулосанинг нусхасини киритади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда, ўрганишлар якунлари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга ҳамда АКТни жорий этиш ва янада ривожлантиришга доир тадбирлар режаларини (кейинги ўринларда тадбирлар режалари деб аталади) ишлаб чиқадилар ва икки ҳафта муддатда тасдиқлайдилар ҳамда келгусида уларнинг бажарилиши мониторингини юритиш учун Инспекцияга тақдим этадилар.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тадбирлар режаларида назарда тутилган муддатларда инспекцияга уларнинг бажарилиши тўғрисидаги маълумотларни тақдим этадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбирлар режаларини бажариш муддатлари асосланган сабаблар мавжуд бўлган тақдирда, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан келишган ҳолда узайтирилиши мумкин.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Инспекция тақдим этилаётган маълумотлар асосида тадбирлар режаларининг бажарилиши доимий мониторингини юритади ва таҳлил қилади, уларнинг натижалари бўйича Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли хулоса тақдим этади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, Инспекция тадбирлар режалари бандлари бажарилганлигининг ишончлилигини аниқлаш учун мониторинг ва таҳлилни жойига борган ҳолда ўтказиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Тадбирлар режалари давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз вақтида ёки сифатли бажарилмаган тақдирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Инспекциянинг тегишли хулосаси асосида уларга нисбатан тадбирлар режаларини бажариш бўйича камчиликларни бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар беради.
Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан кўрсатмалар бажарилмаган тақдирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўз ваколати доирасида тегишли қарорлар қабул қилиши мумкин.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
27. Ўрганишни ўтказиш даврида NIS.UZ тизимига тақдим этилган ахборотнинг ишончсизлиги тасдиқланган ёки аниқланган тақдирда Инспекциянинг мансабдор шахслари томонидан АКТни жорий этиш ва ривожлантириш жорий ҳолатининг NIS.UZ тизимига тақдим этилган ахборотга номувофиқлиги тўғрисида уч нусхада далолатнома тузилади.
Далолатнома Инспекциянинг мансабдор шахслари, жалб этилган мутахассислар ва экспертлар, шунингдек масъул шахслар томонидан имзоланади.
Масъул шахслар далолатномани имзолашдан бош тортишган тақдирда имзолашни рад этиш тўғрисида Инспекциянинг мансабдор шахслари томонидан тегишли далолатнома тузилади.
Далолатноманинг бир нусхаси, шунингдек мавжуд бўлган тақдирда — рад этиш тўғрисидаги далолатноманинг нусхаси давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг раҳбарига (раҳбар бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини расмий равишда бажарувчи шахсга) тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Далолатноманинг иккинчи нусхаси бир иш куни мобайнида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тақдим этилади.
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. АКТни жорий этиш ва ривожлантириш жорий ҳолатининг NIS.UZ тизимига тақдим этилган ахборотга номувофиқ эканлиги аниқланган тақдирда, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари далолатнома олинган вақтдан бошлаб уч кун муддатда NIS.UZ тизимига тақдим этилган ишончсиз ахборотни бартараф этиши ва NIS.UZ тизимидаги ахборот тузатилганлиги тўғрисида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигини хабардор қилиши шарт.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги NIS.UZ тизимига тузатиш киритилгандан кейин уч кун муддатда такрорий таҳлил ўтказади ҳамда тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг АКТни жорий этиш самарадорлиги бўйича янги рейтинг баҳосини аниқлайди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки кун мобайнида янги рейтинг баҳоси натижасини Вазирлар Маҳкамаси комплексларининг тегишли раҳбарларига киритади ва уни изоҳ билан бирга Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг расмий веб-сайтида эълон қилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан NIS.UZ тизимида тақдим этилган ишончсиз ахборот бартараф этилмаган тақдирда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қонунчиликка мувофиқ ўз ваколати доирасида чоралар кўради.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
31. Ўрганиш ўтказилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига ўрганишларни ўтказиш жадвалига ўзгартиришлар киритиш бўйича асосланган таклифлар тақдим этиш;
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
мансабдор шахслардан ўрганишни ўтказиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжатларни, Инспекция мансабдор шахсларининг, жалб этилган мутахассислар ва экспертларнинг хизмат гувоҳномаларини, шунингдек ўрганиш давомида кўриб чиқиладиган масалалар рўйхатини кўрсатишини талаб қилиш;
Инспекция мансабдор шахсларининг ўрганиш предметига тааллуқли бўлмаган масалалар бўйича материаллар билан танишишини рад этиш;
ўрганишлар тугагандан сўнг Инспекциянинг мансабдор шахслардан ўрганиш натижалари тўғрисидаги маълумотноманинг бир нусхасини олиш;
Инспекциянинг ва унинг мансабдор шахсларининг ўрганишлари, хатти- ҳаракатлари ва буйруқлари (фармойишлари) натижалари юзасидан белгиланган тартибда шикоят қилиш.
Инспекциянинг мансабдор шахслари талабига кўра ўрганишни амалга ошириш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни кўрсатиш, уларни объектларга киритиш, уларга ўз вазифаларини бажаришда кўмаклашиш;
ҳар чоракда АКТни жорий этиш ва ривожлантиришнинг ҳолати тўғрисидаги сифатли ва ишончли ахборотни NIS.UZ тизимига киритиш.
ўтказиладиган ўрганишларда қатнашиш учун давлат органлари, илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг мутахассислари ва экспертларини белгиланган тартибда жалб этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўрганишни ўтказиш учун зарур бўлган материаллар ва ҳужжатларни тақдим этишни, шунингдек ўрганиш предмети доирасида тегишли объектларга киритиш таъминланишини талаб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига, бунинг учун объектив асослар мавжуд бўлган тақдирда, ўрганишни ўтказиш муддатини қайта кўриб чиқиш ҳақида таклиф киритиш.
(33-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 27 июндаги 171-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 26-сон, 338-модда)
Инспекция мансабдор шахсларининг ўз ваколатлари доирасидаги талаблари ўрганилаётган давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши мажбурийдир.
34. Инспекциянинг мансабдор шахслари, ўрганишга жалб этилган мутахассислар ва экспертлар қуйидагиларга мажбур:
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўрганишни ўтказиш ҳуқуқи учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;
давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органининг жорий ишларига тўсқинлик қилмаслик;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ошкор қилинмайдиган конфиденциал ахборот бўйича талабларига қатъий риоя этиш;
ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича ёзма шаклда маълумотнома расмийлаштириш ҳамда унинг бир нусхасини давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органига тақдим этиш.
35. Инспекциянинг мансабдор шахслари, давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ушбу Низомнинг норма ва талабларига риоя этилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.