LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги ПФ-840-сонли «Ўздонмаҳсулот» давлат концернини «Ўздонмаҳсулот давлат-акционерлик корпорациясига айлантириш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотди.
Республиканинг новвойхона, тегирмон ва омихта ем саноати корхоналари ва бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳамда меҳнат жамоаларининг таклифларини эътиборга олиб:
1. Ўзбекистон Республикаси Дон маҳсулотлари вазирлиги тугатилсин ва унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Дон маҳсулотлари («Ўздонмаҳсулот») давлат концерни ташкил этилсин.
2. «Ўздонмаҳсулот» давлат концерни Ўзбекистон Республикаси дон маҳсулотлари вазирлигининг ҳуқуқий вориси деб ҳисобланиб, унинг зиммасига:
республика халқ хўжалигини ва аҳолисини овқатбоп дон, ун ва нон, қандолат маҳсулотлари, омихта ем билан таъминлаш;
новвойхона, макарон, тегирмон-ёрма ва омихта ем саноати корхоналари ва бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш вазифалари юклатилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддат ичида Фармонни рўёбга чиқаришга доир ташкилий тадбирларни кўзда тутувчи қарор қабул қилсин.