Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Т. Пўлатовга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони бериш тўғрисида
Республика халқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришдаги кўп йиллик самарали хизматлари ва бозор ислоҳотларини амалга оширишга қўшган муносиб ҳиссаси ҳамда жамоат ҳаётида фаол қатнашаётганлиги учун Наманган вилояти Чортоқ тумани ҳокими Турсунбой Пўлатовга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 28 декабрь,
ПФ-1029-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 4-сон, 50-модда)