27.03.2014 йилдаги 71-сон
Ҳужжат 03.07.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 18 ноябрдаги ПФ-4053-сон Фармонига мувофиқ тижорат банклари томонидан банкрот корхоналарни тиклаш, модернизациялаш ва фаолиятини ривожлантириш ҳамда уларни потенциал инвесторларга сотиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 09/18/499/1439-сон)
корхоналарни ёки тижорат банкларининг уларнинг устав фондларидаги улушларини, шунингдек қарздорларнинг мажбуриятлари бўйича тижорат банклари томонидан иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ундирилган мол-мулкни (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) кимошди савдосига қўйиш ва кимошди савдоси бўлмаган деб эълон қилинган тақдирда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан бозор қиймати бўйича сотиш;
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
кимошди савдоси бўлмаган деб эълон қилинган ва тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш натижалари бўйича инвесторлар томонидан қизиқиш бўлмаган тақдирда — объектларни ушбу банднинг иккинчи хатбошида назарда тутилган тартибда бозор қийматини босқичма-босқич 10 фоизга пасайтириш (бироқ улар бозор қийматининг 50 фоизидан ортиқ эмас) механизмини қўллаган ҳолда акциядорлар умумий йиғилишининг ёки тижорат банки кенгашининг қарорлари бўйича кейинчалик сотиш;