Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш, хизмат сафарларининг самарадорлигини ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлиги ва давлат сирлари ҳимоясини таъминлаш мақсадида:
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг тегишли хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахслар рўйхати 3-иловага мувофиқ.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикасининг «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни билан давлат сири ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи маълумотлар билан ишлаётган ёки ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари уларнинг ёзма равишда берган розиликлари билан чекланиши мумкинлиги белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, давлат сири ёки ҳарбий сирни ташкил этувчи маълумотлардан хабардор мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиши белгиланган тартибда махсус келишувга асосан амалга оширилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, уларнинг девонлари масъул ходимларининг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларига тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси кенгашлари қарорларига асосан чиқиши тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия қилинсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш қоидаларини тасдиқласин, унда режа-топшириқ ва хизмат сафари натижалари бўйича ҳисобот тузиш тартиби, хизмат сафарига юборилаётган мансабдор шахсларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан, хизмат сафарининг мақсади ва вазифаларини самарали амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси миллий манфаатларини ҳимоя қилиш, расмий ва норасмий маросимларни ўтказиш пайтида бўлиб турган мамлакат қонунчилигига ва умумэътироф этилган юриш-туриш қоидалари (этикет)га риоя этиш, шунингдек давлат сирларидан хабардор шахсларнинг чет элга чиқиши муносабати билан махфийлик режимини таъминлаш назарда тутилсин.
5. Давлат ҳокимияти ва хўжалик органлари раҳбарлари зиммасига хизмат сафарларининг асослантирилганлиги, самарали ташкил этилиши ва натижадорлиги, хизмат сафари харажатлари учун ажратилган маблағларнинг мақсадли ва оқилона сарфланиши, ушбу Қарор талабларининг бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Олий суд, Бош прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонунга хилоф равишда чет элга чиққанлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
қонун ҳужжатларига ушбу Қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин;
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 6 январдаги 8-сон «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг чет элга боришлари тартибини ва Ўзбекистон Республикасининг дипломатик паспорти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорининг 2-банди тўртинчи ва бешинчи хатбошилари, шунингдек қарорга 4-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши Котиби, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг Ишлар бошқарувчиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг бошқа мустақил бўлинмалари раҳбарлари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппаратининг масъул ходимлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг директори;
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтининг директори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
101. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили;
(101-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди раислари, шунингдек уларнинг ўринбосарлари;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 980-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
24. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеси Раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси;
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппарати ахборот-таҳлил департаментларининг (бошқармаларининг, бўлимларининг) раҳбарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Республика давлат бошқаруви органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари (вазирликлар ва давлат қўмиталари бундан мустасно);
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этилган ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Давлат олий таълим муассасаларининг раҳбарлари (ректорлари) (МХХ, Ички ишлар, Мудофаа, Адлия вазирликларининг таълим муассасалари бундан мустасно);
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. «Шарқ» НМАК, «Навоий кон-металлургия комбинати» Давлат корхонаси, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» ОАЖ, «Ўзбекистон металлургия комбинати» ОАЖ бош директорлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори ўринбосари;
4. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Олий ўқув курслари, Тошкент давлат юридик университети, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ва Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, Ёнғин хавфсизлиги институти, Ҳарбий-техника институти раҳбарлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрлар малакасини ошириш «Истеъдод» жамғармасининг Ижрочи директори;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати
Кейинги таҳрирга қаранг.
1.Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасининг раҳбари;
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосарлари;
2. Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари, МХХ, МХХ ДЧХ.ҚҚ, Адлия, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Олий суд, Бош прокуратура, Давлат божхона қўмитасининг, шу жумладан уларнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмаларининг масъул ходимлари — халқаро ва минтақавий ташкилотларнинг (БМТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқалар) расмий тадбирларида қатнашиш учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ-5086-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)