Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда), «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) қонунларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 15 июлдаги ПҚ–2003-сонли «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 29-сон, 373-модда) бажариш юзасидан буюраман:
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Суғурта фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 68-модда), «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 142-модда) қонунларига мувофиқ суғурталовчилар томонидан эълон қилинадиган йиллик молиявий ҳисоботнинг шаклини, шунингдек уни эълон қилиш тартиби ва муддатларини белгилайди.
Суғурталовчиларнинг молиявий ҳисобот шаклларини тўлдириш бўйича қоидаларга (рўйхат рақами 1945, 2009 йил 20 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 17-сон, 217-модда) мувофиқ тузилган суғурталовчиларнинг йиллик молиявий ҳисобот шакллари;
Ўзбекистон Республикаси Бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (1-сонли БҲМС) «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот»да (рўйхат рақами 474, 1998 йил 14 август) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 5-сон) белгиланган талабларга мувофиқ равишда тузилган, суғурталовчи фаолиятининг якуний натижаларига ҳисобот йилида таъсир кўрсатган асосий омиллар баён этилган тушунтириш хати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 февралдаги 6-сонли буйруғига (рўйхат рақами 2564-1, 01.03.2016 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 96-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2016 йил 22 февралдаги 6-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2564-1, 01.03.2016 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 96-модда)
5. Суғурталовчи ушбу Низомнинг 3 ва 4-бандларига мувофиқ ўзи томонидан йиллик молиявий ҳисобот (ўзгартирилган йиллик молиявий ҳисобот) эълон қилинган кундан эътиборан беш иш куни ичида тегишли босма нашрнинг нусхасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этиши шарт.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази