Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ-1958-сон қарорини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 2014 йил 17 январдаги 1-сон протоколини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
8. «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари Ш.Хошимов Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 8-иловага* мувофиқ норматив ҳужжатларни ўз вақтида ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш бўйича сув хўжалиги лойиҳалаш ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари ишларининг мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Давлат университетларида ва соҳага оид олий ўқув муассасаларида 10-иловага* мувофиқ, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги олимлар ва юқори малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, Давлат дастури амалга оширилишини мақсадли ўрганиш ҳамда ирригация-мелиорация тадбирлари самарадорлигини оширишда, сув ресурслари ва сув хўжалиги объектлари бўйлаб жойлашган ер участкаларидан оқилона фойдаланишда методик ёрдам кўрсатиш бўйича Илмий-амалий Кенгашлар ташкил этсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар

Тадбирларни амалга ошириш механизми ва шакли

Бажариш муддати

Масъул бажарувчилар

I. Суғориладиган ерларнинг ҳолатини мелиоратив жиҳатдан яхшилаш, ирригация ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга доир норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

1.

Декларация қилинган нархлар бўйича полимер гранулаларни ажратиш ҳамда томчилатиб суғориш тизими, қишлоқ хўжалиги экинларини эгатларни полиэтилен плёнка билан қоплаш ва кўчма эгилувчан қувурлар орқали, шунингдек суғоришнинг бошқа сувни тежайдиган технологиялари орқали суғориш учун бутловчи буюмларни ихтисослаш-тирилган ташкилотлар ва корхоналар томонидан ишлаб чиқариш учун уларни ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Декларацияланган нархлар бўйича полимер гранулалар ажратишнинг ва уларни ҳисобга олишни юритишнинг мавжуд тартибини таҳлил қилиш.

Низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш ҳамда Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши томонидан тасдиқлаш.

2014 йил

10 мартгача

2014 йил

1 апрелгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Иқтисодиёт вазирлиги (Мирзамаҳмудов), Молия вазирлиги (Абдуллаев), «Ўзбекнефтгаз» МХК (Файзуллаев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов)

2.

Сув хўжалиги ишларини тадқиқ қилиш, лойиҳалаш, амалга ошириш ва қабул қилиб олишни ташкил этиш, сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Қурилиш нормалари ва қоидалари (КМК) лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

2014 йилда — 4 та;

2015 йилда — 6 та.

Идоравий қурилиш нормалари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

2014 йилда — 9 та;

2015 йилда — 11 та.

Низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

2014 йилда — 2 та.

2014-2015 йиллар

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Хошимов),

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Молия вазирлиги (Абдуллаев), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), «Давсувхўжаликназорат» (Эрназаров), «Ўзсувлойиҳа» ОАЖ (Примов), «ЎзГИП» МЧЖ (Абдуллаев), «Гидролойиҳа» ОАЖ, (Жигарев), «Сувлойиҳа» бирлашмаси (Қобилов), Тошкент ирригация ва мелиорация институти ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари ИИИ (Раҳимов)

3.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини, шунингдек суғориладиган ерларда амалга ошириладиган ирригация-мелиорация тадбирлари самарадорлигини баҳолаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш.

Қуйидагиларни:

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини;

мелиоратив тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш бўйича низомлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан низомлар лойиҳаларини тасдиқлаш.

2014 йил декабрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Арабов), Иқтисодиёт вазирлиги (Абдуллаев), Ирригация ва сув муаммолари ИИИ (Рахимов), бошқа илмий-тадқиқот институтлари

4.

2025 йилгача бўлган даврда минтақаларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини комплекс яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш концепцияси (схемаси)ни ишлаб чиқиш.

Асословчи материаллар билан мустаҳкамлаган ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан белгиланган тартибда келишилган ҳолда концепция (схема) лойиҳаси асосий қоидаларини ишлаб чиқишни тугаллаш.

2025 йилгача бўлган даврда минтақаларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини комплекс яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш концепцияси (схемаси)ни ишлаб чиқиш ва Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашида кўриб чиқиш.

2014 йил



2015 йил октябрь

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Юсупов), Давлат геология қўмитаси (Турамуратов), «Ўзкоммунхизмат» агентлиги (Холмуҳаммедов),

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Тохтаев),

«Сувлойиҳа» бирлашмаси (Қобилов), «Ўзсувлойиҳа» ОАЖ (Примов), «ЎзГИП» МЧЖ (Абдуллаев), Ирригация ва сув муаммолари ИИИ (Раҳимов), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов)

II. Мелиорация ва ирригация объектларини, суғориш тармоғини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш сифатини ошириш, шунингдек сув ресурсларини бошқариш тизимларини такомиллаштириш

5.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурида назарда тутилган лойиҳалардан ҳар бирининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш.

Ҳар бир лойиҳани амалга оширишнинг тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Тасдиқланган тармоқ жадваллари ижроси мониторингини олиб бориш ва:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари;

Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари комплекси мажлисларида кўриб чиқиш.

пудрат ташкилотлари билан шартномалар тузилгандан кейин уч кун муддатда



ҳар ойда



ҳар чоракда

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари,

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев)

Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти (Узоқов, Ишанов)

6.

Мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш бўйича лойиҳаларни бажариш сифатини ошириш.

Бажариладиган мелиоратив ишларнинг лойиҳадаги талабларига ва сифатига риоя этилиши юзасидан қатъий, тизимли муаллифлик ва давлат архитектура-қурилиш назоратини таъминлаш.

тасдиқланган жадвалга мувофиқ

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Шодиев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қурилаётган корхоналарининг бирлашган дирекцияси, лойиҳалаш ташкилотлари

7.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳаларини амалга оширишда қатнашувчи пудрат ташкилотларига дизел ёнилғисининг узлуксиз етказиб берилишини таъминлаш.

Олинаётган маҳсулот учун олдиндан тўловни амалга оширган ҳолда пудрат ташкилотларининг нефть омборларида дизел ёнилғисининг бир ойлик захирасини яратиш.

ҳар ойда жадвал бўйича

«Ўзнефтмаҳсулот» компанияси (Султанов),

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев) ва вилоятлар ҳокимликлари

8.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш лойиҳалари бўйича тугалланган объектларни (босқичларни) қабул қилиб олиш тартибини қатъийлаштириш, коллектор-дренаж тармоғидан ишончли фойдаланилишини таъминлаш.

Ҳудудий ва туман фермерлар кенгашларининг, шунингдек манфаатдор фермер хўжаликлари раҳбарларининг тугалланган объектларини (босқичларни) қабул қилиб олиш давлат комиссияларидаги иштирокини таъминлаш.

тугалланган объектларни (босқичларни) қабул қилиб олишда

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари,

ҳудудий ва туманлар фермерлар кенгаши

9.

Очиқ коллектор-дренаж тармоғи бўйлаб жойлашган ер участкаларидан оқилона фойдаланиш.

Мелиоратив объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш лойиҳаларида назарда тутиладиган тадбирлар таркибига коллектор-дренаж тармоғи каваллерларини (атрофларини) текислашни киритиш.

Очиқ коллектор-дренаж тармоғи бўйлаб жойлашган каваллерларни текислашни ва ер участкаларини ободонлаштиришни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш топшириқларини расмийлаштириш.

2015 йилдан бошлаб



лойиҳалаш юзасидан шартномалар тузиш босқичида

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қурилаётган корхоналарининг бирлашган дирекцияси

10.

Очиқ коллектор-дренаж тармоғи бўйлаб жойлашган ер участкаларини ободонлаштириш.

Очиқ коллектор-дренаж тармоғи бўйлаб жойлашган ер участкаларида тут, терак ва бошқа ёғочбоп дарахтларни, қишлоқ хўжалиги экинларини ўстиришни ташкил этиш.

ҳар йили

1 майгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари, фермер хўжаликлари

11.

Сув истеъмолчилари ва фермер хўжаликлари уюшмаларининг сув айириш жойларини суғориш сувини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлашни таъминлаш.

Мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган пудрат ташкилотларида суғориш сувини бошқариш ва ҳисобга олиш воситаларини тайёрлашни ташкил этиш.

Сув истеъмолчилари ва фермер хўжаликлари уюшмалари томонидан мелиорация ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослаштирилган пудрат ташкилотлари билан уларни сув айириш жойларини суғориш сувини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш бўйича шартномалар тузилишини таъминлаш.

Сув айириш жойларини жиҳозлаш жадвалларини тасдиқлаш ва уларнинг бажарилиши юзасидан ҳар ўн кунлик мониторинг олиб бориш.

2014 йил

1 апрелгача

2014 йил

20 мартгача

2014 йил

1 апрелгача,

ҳар ўн кунда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ҳудудий ва туман фермерлар кенгашлари, фермер хўжаликлари

12.

Суғоришнинг аниқлаштирилган режимлари дала тадқиқотларини ўтказишни, шунингдек ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда суғориладиган ерларни гидромодул районлаштиришни ташкил этиш.

Жиззах вилояти суғориладиган ерларини суғоришнинг аниқлаштирилган режимларини, шунингдек гидромодул районлаштиришнинг дала тадқиқотларини ўтказиш ва ишлаб чиқиш дастурини тасдиқлаш, кейинчалик Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашида кўриб чиқиш.

2014 йил

1 апрелгача

2014-2015 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

Молия вазирлиги (Юсупов), Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Нурматов), Ирригация ва сув муаммолари ИИИ (Раҳимов), бошқа илмий-тадқиқот институтлари

13.

Суғориш новларини ҳамда сув хўжалиги қурилишининг бошқа темир-бетон буюмларини ва конструкцияларини ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш.

Суғориш новлари ҳамда сув хўжалиги қурилиши учун бошқа темир-бетон буюмлар ва конструкцияларни ишлаб чиқаришнинг замонавий тажрибасини ўрганиш.

Суғориш новларини ҳамда сув хўжалиги қурилишининг бошқа темир-бетон буюмларини ва конструкцияларини ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил 1 майгача


2014 йил

1 июнгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Давлат рақобат қўмитаси (Абдуҳакимов),

тегишли лойиҳа ва илмий-тадқиқот ташкилотлари

14.

Жанубий Мирзачўл канали (ЖМК) суғориш тизимини такомиллаштириш ва технологик жиҳатдан янгилаш.

Жанубий Мирзачўл канали бошқарув тизимини комплекс ўрганиш.

ЖМКни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича лойиҳанинг ДТИИни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек молиялаштириш манбаларини аниқлаш.

ЖМК бошқариш тизимини такомиллаштириш ва технологик жиҳатдан янгилаш чора-тадбирларини амалга ошириш.

2014 йил

1 апрелгача
2014 йил

1 декабргача

2015 — 2017 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Молия вазирлиги (Юсупов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Тўлаганов), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Шодиев),

«ЎзГИП» МЧЖ (Абдуллаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Мирзохидов)

III. Томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг бошқа сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш

15.

Қабул қилинган ҳудудий дастурлар доирасида томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг бошқа сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳалар рўйхатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йилда амалга ошириладиган устувор лойиҳаларни танлаб олиш ҳамда томчилатиб суғориш тизимини, қишлоқ хўжалиги экинларини кўчма эгилувчан қувурлар ва полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғоришни жорий этишнинг туманлар ва ҳудудлар лойиҳалари рўйхатларини ишлаб чиқиш ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига киритиш.

2014 йилда амалга ошириладиган томчилатиб суғориш тизимини, қишлоқ хўжалиги экинларини кўчма эгилувчан қувурлар ва полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғоришни жорий этиш бўйича ҳудудий манзилли дастурларни кўриб чиқиш ва умумлаштириш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2014 йил

10 мартгача





2014 йил

1 апрелгача

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳудудий ва туманлар фермерлар кенгашлари ва фермер хўжаликлари

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Молия вазирлиги (Абдуллаев), Иқтисодиёт вазирлиги (Шерматов),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши

16.

Фермер ва деҳқон хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш учун кўчма эгилувчан суғориш қувурлари ва полиэтилен плёнка комплектларини сотиш пунктлари тармоғини ташкил этиш.

«Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг туман филиалларида кўчма эгилувчан суғориш қувурлари ва полиэтилен плёнка комплектларини сотиш тармоқларини ташкил этиш.

2014 йил

1 апрелдан бошлаб

«Ўзкимёсаноат» компанияси (Шерматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ҳокимликлари

17.

Халқаро молия институтларининг узоқ муддатли имтиёзли кредит ресурсларини томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг бошқа сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб этиш.

Халқаро молия институтлари билан узоқ муддатли имтиёзли кредит линияларини жалб этиш масалаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

2014 йил

1 октябргача

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Тўлаганов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Молия вазирлиги (Юсупов), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Марказий банк (Мустафаев)

18.

Ғўзани ва бошқа чопиқ экинларини полиэтилен плёнка билан қопланган эгатлар орқали суғориш учун плёнка қоплагичнинг тажриба партиясини яратиш ва ишлаб чиқариш.

Плёнка қоплагични яратиш ҳамда ғўза ва бошқа чопиқ экинлари қаторлари орасини полиэтилен плёнка билан қоплашни механизация воситасида синаб кўриш.

Плёнка қоплагичларнинг тажриба партиясини ишлаб чиқаришни ташкил этиш.

Саноат асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил

апрелгача

2014 йил

1 июнгача

2014 йил

1 августгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев),

«ВМКВ-Agromash» ОАЖ (Ибрагимов),

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази (Нурматов), Қишлоқ хўжалигини механизациялаш ва электрлаштириш илмий-тадқиқот институти (Равшанов)

19.

Томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг сувни тежайдиган бошқа технологияларини лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари, шунингдек улардан фойдаланиш бўйича фермер хўжаликлари мутахассисларининг малакасини ошириш.

Томчилатиб суғориш тизимини ва суғоришнинг сувни тежайдиган бошқа технологияларини лойиҳалаш ва пудрат ташкилотлари, шунингдек улардан фойдаланиш бўйича фермер хўжаликлари мутахассислари учун:

лойиҳалаш ташкилотларига;

қурилиш ташкилотларига;

фермер хўжаликларига мўлжалланган амалий семинарлар ташкил этиш.




2014 йил март

2014 йил май

жадвал бўйича

«Давархитектқурилиш» қўмитаси (Хошимов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев) ва вилоятлар ҳокимликлари,

«САНИПЛАСТ» ҚК (Алиев),

«Шўртангаз ГКК» УК (Мансуров), «Ўзсувлойиҳа» ОАЖ (Примов),

«Сувлойиҳа» бирлашмаси (Қобилов)

IV. Сув ресурслари, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ва тупроқлар унумдорлиги, мелиоратив техникага сервис хизмати кўрсатиш мониторинги тизимларини такомиллаштириш

20.

Табиий сув оқимларидаги гидрологик постларни модернизациялаш ҳамда сув ресурслари мониторинги ва прогнози сифатини ошириш.

Уларни бажаришнинг аниқ муддатларини, молиялаштириш ҳажмлари ва манбаларини кўрсатган ҳолда табиий сув оқимларидаги 66 та гидрологик постларни модернизациялаш тадбирларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Гидрологик постларни модернизациялаш:

шу жумладан: 2014 йилда —10 та; 2015 йилда — 14 та; 2016 йилда — 20 та; 2017 йилда — 22 та.

2014 йил

1 апрелгача



2014 — 2017 йиллар.

«Ўзгидромет» (Чуб),

Молия вазирлиги (Юсупов), Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев)

21.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати мониторинги бўйича лабораторияларни ва мелиоратив экспедицияларнинг дала хизматларини;

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг суғориладиган ерлар тупроғининг унумдорлигини назорат қилиш бўйича лабораториялари ва тупроққа оид хизматлари учун замонавий лаборатория анжомларини сотиб олиш ва улар билан жиҳозлаш йўли билан тупроқларнинг мелиоратив ҳолати ва унумдорлиги мониторинги, шунингдек баҳолаш сифати назорати тезкорлигини ошириш.

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг мелиоратив экспедициялари, шунингдек «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг тупроққа оид хизматлари учун замонавий лаборатория ва дала анжомларини сотиб олиш ва улар билан жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 йил

1 июлгача

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Арабов), Молия вазирлиги (Юсупов)

22.

2014 — 2017 йилларда тупроқларнинг шўрланганлигини планга олиш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2014 — 2017 йилларда тупроқларнинг шўрланганлигини планга олиш бўйича Комплекс дастур лойиҳасини келишиш ва тасдиқлаш.

2435,2 минг гектар суғориладиган ерларда тупроқларнинг шўрланганлигини планга олиш бўйича дала тадқиқотларини ташкил этиш.

Вилоятлар, туманлар ва сув истеъмолчилари уюшмалари тупроқларининг шўрланиш материалларини таҳлил қилиш ва хариталарини ишлаб чиқиш:

шу жумладан: 2014 йилда — 266,6 минг гектарда, 2015 йилда — 663,3 минг гектарда, 2016 йилда — 706,4 минг гектарда, 2017 йилда — 798,9 минг гектарда.

2014 йил

10 мартгача


2014 — 2017 йиллар

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Арабов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев), Молия вазирлиги (Юсупов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Хўжаев), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов)

23.

Ҳудудларнинг сув хўжалиги объектлари жойлашган схемалари бўйича маълумотларнинг электрон базасини яратиш.

Сув хўжалиги объектлари ва бошқа ижтимоий инфратузилманинг асосий объектлари жойлашиш схемалари бўйича маълумотларнинг электрон базасини яратиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши томонидан тасдиқлаш.

2014 йил

1 майгача

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси (Арабов),

«Ўздаверлойиҳа» институти (Жўраев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Давлат алоқа қўмитаси (Мирзохидов)

24.

Қорақалпоғистон Республикасида, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотлар негизида мелиоратив машиналар ва механизмларни мукаммал таъмирлаш бўйича минтақавий марказлар ташкил этиш.

Мелиоратив машиналар ва механизмларни мукаммал таъмирлаш бўйича минтақавий марказларни ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгаши қарори, «Ўзмелиомашлизинг» ДЛК, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги буйруқлари.

2014 йил 1 майгача


2014-2015 йиллар

«Ўзмелиомашлизинг» ДЛК (Сулаймонов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), Бухоро (Эсонов), Қашқадарё (Рўзиев), Самарқанд (Мирзаев), Тошкент (Усмонов) ва Фарғона (Ғаниев) вилоятлари ҳокимликлари

25.

Замонавий мелиоратив техника операторларининг, шунингдек «Мелиомашлизингсервис» ШК, унинг минтақавий марказлари ва филиаллари мутахассисларининг малакасини ошириш.

Касб-ҳунар коллежларида замонавий мелиоратив техника операторларининг, шунингдек «Мелиомашлизингсервис» ШК, унинг минтақавий марказлари ва филиаллари мутахассисларининг малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш.

йил мобайнида жадвал бўйича

«Ўзмелиомашлизинг» ДЛК (Сулаймонов), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев), Тошкент ирригация ва мелиорация институти (Хамидов), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Салимов)

26.

Замонавий мелиоратив техника операторларини, сув хўжалиги, сув истеъмолчилари ва фермерлар уюшмалари мутахассисларини рағбатлантириш.

Қуйидагиларни:

замонавий мелиоратив техникадан самарали фойдаланиш бўйича энг яхши операторларни;

сув истеъмолчилари уюшмаларининг сув айириш жойларини бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, шунингдек суғориш сувларидан оқилона фойдаланиш бўйича энг яхши ижрочи директорларини;

энг яхши сувчиларни;

суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш бўйича энг яхши фермерларни;

мелиоратив объектларни ободонлаштириш ва улардан ишончли фойдаланиш бўйича энг яхши фермерларни аниқлаш юзасидан ҳудудий ва республика танловларини ташкил этиш.

ҳар чоракда

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

«Ўзмелиомашлизинг» ДЛК (Сулаймонов),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

27.

2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш Давлат дастурини амалга ошириш натижаларини тарғиб қилиш.

Мелиоратив ишларни бажариш ҳамда коллектор-дренаж тармоқлари бўйлаб жойлашган ер участкаларини ободонлаштириш бўйича семинарлар ўтказиш ва уларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.










Давлат дастурининг амалга оширилиши бўйича эришилган ютуқлар тўғрисида қисқа метражли фильмлар ва роликлар яратиш ҳамда уларни телевидение орқали намойиш этиш.

йил мобайнида жадвал бўйича












2014-2015 йилларда жадвал бўйича

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев),

Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Шодиев), қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги қурилаётган корхоналарининг бирлашган дирекцияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев), лойиҳалаш ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (Ходжаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Тешаев, Ҳамраев), Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (Юсупов), Ўзбекистон Фермерлари кенгаши (Турдиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Янгибоев), вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази