Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Президентининг
Фармони
Ўртоқ Ф. Бобожоновга «Ўзбекистон ССЖда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони бериш тўғрисида
Жумҳуриятда маданият ва санъатни ривожлантиришдаги хизматлари, юксак касб маҳорати ва актив жамоат фаолияти учун Ўзбекистон ССЖ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитасининг сухандони ўртоқ Фарҳод Бобожоновга «Ўзбекистон ССЖда хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 6 ноябрь.

(Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 4-модда)