Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Президентининг
Фармони
Ўртоқ Э. У. Каримовга «Ўзбекистон ССЖ халқ артисти» Фахрий унвони бериш тўғрисида
Кўп йил ижодий ишлаганлиги, юксак ижрочилик маҳоратига эришганлиги, жамоат турмушида фаол иштирок этганлиги учун Ўзбекистон ССЖ Давлат телевидение ва радиоэшиттириш қўмитаси Адабий-драматик кўрсатувлар бош муҳарририяти режиссёри ўртоқ Эргаш Умурзоқович Каримовга «Ўзбекистон ССЖ халқ артисти» фахрий унвони берилсин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 6 ноябрь.

(Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 3-модда)