Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» вилоят газеталари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида
Журналистика ва матбуот соҳасида кўп йил самарали меҳнат қилганликлари ва жамоат турмушида фаол иштирок этганликлари учун Ўзбекистон Республикасининг Фахрий унвони берилсин:

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»

Акбаров Ғуломжон––

«Наманган ҳақиқати» газетасининг масъул котиби

қуйидагилар Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин:

Бурцева Антонина Прокофьевна––«Наманганская правда» газетасининг таржимони
Тисленко Сергей Иванович––«Наманганская правда» газетасининг муҳаррири
Ғиёсов Мирзаҳаким Ҳайдарович––«Наманган ҳақиқати» газетасининг катта мухбури
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 30 декабрь,
ПФ-722-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 1-сон, 35-модда)