Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳурияти Президентининг
Фармони
Ўртоқ Қ. А. Аҳмедовни Ўзбекистон ССЖнинг фахрий ёрлиғи билан мукофотлаш тўғрисида
Партия ва совет идораларида кўп йиллик самарали ишлаганлиги, жумҳуриятнинг ижтимоий-сиёсий турмушида фаол қатнашганлиги учун Ўзбекистон ССЖ Давлат нарх қўмитасининг раиси ўртоқ Қудратилла Аҳмедович Аҳмедов Ўзбекистон ССЖнинг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 6 ноябрь.

(Ўзбекистон Совет Социалистик Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 2-модда)