Т/р | Муассаса ва ташкилотлар номи | Мавзуси | Нашр турлари | Нусхалар сони |
1. | Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар | Газета | 38 |
Журнал | 8 | |||
2. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар | Газета, журнал | 5 |
3. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар | Газета | 2 |
4. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили котибияти | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар | Газета | 1 |
5. | Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди | Ҳуқуқий нашрлар | Газета, журнал | 1 |
6. | Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва тарихий нашрлар | Газета, журнал | 1 |
7. | Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати | Барча мавзудаги нашрлар | Нашрларнинг барча турлари | 1 |
8. | Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги | Барча мавзудаги нашрлар | Нашрларнинг барча турлари | 3 |
9. | «Ўзархив» агентлиги | Барча мавзудаги нашрлар | Нашрларнинг барча турлари | 1 |
10. | Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази | Ҳуқуқий (инсон ҳуқуқлари бўйича) нашрлар | Газета, журнал | 1 |
11. | Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар | Газета, журнал, ахборотнома | 1 |
12. | Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази | Барча мавзудаги нашрлар | Нашрларнинг барча турлари | 1 |
13. | Маънавият тарғибот маркази | Барча мавзудаги нашрлар | Газета, журнал | 1 |
14. | Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази | Илмий-оммабоп нашрлар | Газета, журнал | 1 |
15. | Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази | Махсус тиббий, тарбиявий, ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий нашрлар | Газета, журнал | 1 |
16. | Корпоратив бошқарув маркази | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар | Газета, журнал | 1 |
17. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар | Газета, журнал | 1 |
18. | Ўзбекистон Республикасининг Банк-молия академияси | Иқтисодий нашрлар | Газета, журнал, ахборотнома, бюллетень | 2 |
19. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва тарихий нашрлар | Газета, журнал | 1 |
20. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар | Газета, журнал | 1 |
21. | Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар | Газета, журнал | 2 |
22. | Тошкент давлат юридик университети | Ҳуқуқий, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар | Газета, журнал | 1 |
23. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент Ислом университети | Ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, ҳуқуқий, табиий нашрлар | Газета, журнал | 2 |
24. | Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети | Ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий нашрлар | Газета, журнал | 2 |
25. | Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази | Барча мавзудаги нашрлар | Нашрларнинг барча турлари | 2 |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.01.2014 йилдаги 21-сон
Кучга кириш санаси
10.02.2014
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2023
|
Ҳужжат 10.02.2014 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
LexUZ шарҳи
«Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилансинки, даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари таҳририят томонидан белгиланган умумий тираж ҳисобидан юборилади.
даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юбориладиган муассаса ва ташкилотларнинг рўйхатини таҳририят ва матбаа корхоналарига етказсин ҳамда муассаса ва ташкилотларга даврий босма нашрларнинг мажбурий нусхалари юборилишини назоратга олсин;
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплекси раҳбари зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.