LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Жаҳон тарихидаги буюк сиймолардан бири, Марказий Осиё халқларининг иқтисодий, сиёсий ва маънавий тараққиётига улкан ҳисса қўшган улуғ давлат арбоби ва саркарда, фан ва маданият ҳомийси соҳибқирон Амир Темур таваллудига 660 йил тўлиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ташкилий қўмита бир ой муддатда ушбу санага тайёргарлик кўриш тадбирларини ишлаб чиқсин ва уларнинг ижро этилишини ташкил этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 24 апрелдаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси тегишли вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар ҳамда жамоат ташкилотлари билан биргаликда 1996 йилда «Амир Темур ва унинг дунё тарихида тутган ўрни» мавзуида халқаро анжуман ўтказсинлар.
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси ва Молия вазирлиги бир ой муддатда Фанлар академияси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Амир Темур номи билан боғлиқ обидалар ва қадамжоларни таъмирлаш, консервациялаш ва ободонлаштириш, «Темурийлар даври маданияти ва санъати» мавзусида махсус халқаро туристик маршрутлар очиш юзасидан 1995 — 2000 йилларда амалга ошириладиган концепция дастурини 4-иловага мувофиқ ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига киритсинлар. Шу жумладан, 1995-1996 йилларда бажарилаётган ишлар алоҳида белгилаб қўйилсин ва тегишли маблағ ажратилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги тегишли вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда очиқ танлов асосида 1996 йилда Амир Темур шарафига Самарқанд ва Шаҳрисабз шаҳарларида ёдгорлик мажмуи барпо этиш масаласини ҳал этсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Амир Темур ва унинг даври фани, маданияти ва санъатига оид янги асарларни, шу жумладан, чет элларда нашр этилган адабиётлардан намуналарни нашр этишни ўз режасига киритсин.
8. Ўзбекистон давлат телерадиоэшиттириш компанияси Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини акс эттирувчи туркум кўрсатувлар дастурини тайёрласин ва амалга оширсин.
9. Ўзбекистон давлат кинокомпанияси Амир Темурнинг ҳаёти ва ижтимоий-сиёсий фаолияти ҳақида 1995-1996 йилларда бадиий фильм яратиш бўйича чора-тадбирлар кўрсин.
10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Фанлар академияси билан биргаликда Амир Темур хиёбонида темурийлар даври тарихи музейини қуриш ва уни зарур экспонатлар билан жиҳозлаш юзасидан тадбирлар белгиласин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари ва идоралари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалари бир ой муддат ичида Амир Темурнинг жаҳон тарихида, айниқса Марказий Осиё халқлари тақдирида тутган ўрнини холис ўрганиш, тадқиқ ва тарғиб этиш бўйича ўз дастурларини ишлаб чиқсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги 1995-1996 йилларга мўлжалланган истиқбол ишларини белгилашда Ташкилий қўмита тасдиқлаган тадбирларга кирган объектлар қурилиши, тарихий обидаларни таъмирлаш, ободонлаштириш учун белгиланган тартибда марказлашган сармоя ва республика бюджетидан тегишли маблағ ажратишни назарда тутсинлар.
13. Вазирликлар, ҳокимликлар, муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек жамғармалар ва фуқароларнинг белгиланган тадбирларни амалга оширишда ўз моддий-молиявий улушлари билан иштирок этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И. Жўрабеков зиммасига юклансин.
1 Мамлакат миқёсида ўтадиган байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дирекция Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан белгиланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича маҳаллий ҳокимият идоралари, вазирликлар ва идоралар томонидан бажарилиши лозим бўлган топшириқларнинг ижросини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаларини бажаради.
2. Дирекция юридик шахс ҳисобланади, ўзининг тугалланган балансига, банк муассасаларида жорий ҳисоб-китоб ҳамда валюта счётларига эга бўлади.
Ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган думалоқ муҳрга ва бланкларга эга бўлади.
3. Дирекция Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсунади ва унга мунтазам ҳисоб бериб боради.
4. Дирекция ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг фармойиши билан тайинланади ва вазифасидан озод этилади.
5. Дирекция раҳбари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий-тиббий таъминот шартлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг шуъба мудирига тенглаштирилади.
6. Дирекция ходимлари иш ҳақи, моддий-тиббий таъминот шароитлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси бўлимининг катта эксперти ва экспертига тенглаштирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, муассасалар ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда иш режасини ишлаб чиқади, унинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради ҳамда назоратни ташкил этади;
тегишли вазирликлар, идоралар билан биргаликда юбилей тадбирларини тайёрлаш ва уларни ўтказиш бўйича сарф-харажатлар сметаларини тузади ҳамда унинг мақсадга мувофиқ ишлатилишини назорат қилади;
халқаро ташкилотлар ва чет эллик иштирокчилар билан юбилей тадбирларига алоқадор муносабатларни тезкорлик билан ҳал этиб боради;
юбилей тадбирларини ўтказиш билан боғлиқ барча масалалар бўйича мунтазам равишда ташкилий қўмитага ҳисобот бериб боради;
юбилей рамзларини, эсдаликлари ва буюмларини танлаш, лойиҳалаш, тайёрлаш ва тақсимлаш ишларини ташкил этади;
ўзаро шартномалар асосида қўшимча ижодий кучларни жалб этади ва белгиланган тадбир учун ажратилган маблағ ҳисобидан уларга ҳақ тўлайди.
Самарқанд вилояти: | |
Бибихоним масжиди | |
Гўри Амир мақбараси | |
Шердор мадрасаси | |
Шоҳи Зинда мажмуаси | |
Бибихоним мақбараси | |
Самарқанд атрофидаги боғларни тиклаш | |
Амир Темурга ҳайкал ўрнатиш | |
Ишратхона биноси | |
Регистон майдони ва унга туташ ҳудудларни таъмирлаш | |
Қашқадарё вилояти: | |
Кўк Гумбаз масжиди | |
16-аср кўприги | |
Қарши шаҳрининг тарихий-таянч режаси | |
Шаҳрисабз шаҳри: | |
Оқ Сарой аркини таъмирлаш-консервациялаш ва музейлаштириш ишлари | |
Шаҳар дарвозалари ва деворларини таъмирлаш-консервациялаш | |
Шаҳрисабз музей-қўриқхонасини ташкил этиш ва ёдгорликларни таъмирлаш | |
Амир Темурга ҳайкал ўрнатиш | |
Дорус Саодат ансамбли бўйича таъмирлаш-консервация ишлари | — 1 навбати |
— 2 навбати | |
Дорус Тиловат меъморий мажмуида таъмирлаш ишларини давом эттириш | — 2 навбати |
Тошкент шаҳрида: | |
Амир Темур номли хиёбонда музей барпо этиш | |
Сурхондарё вилояти: | |
Султон-Саодат маъморий мажмуаси |