Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
1995 йилда Ўзбекистон Республикасида хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикада ислоҳотларни янада авж олдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси концернлар, корпорациялар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда корхоналарни хусусийлаштириш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун маблағларни жалб қилиш бўйича 1995 йил топшириғининг бажарилишини 1 ва 2-иловаларга мувофиқ таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига зарурат бўлганда кўрсатиб ўтилган рўйхатга тузатиш киритишга рухсат этилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 1995 йилда давлатга тегишли бўлган акциялар бўйича олинган дивидендлар корхоналар ва ташкилотларга уларни ривожлантириш ҳамда техник қайта жиҳозлаш учун йўналтирилади. Бу маблағлардан белгиланган мақсадда фойдаланилмаган ҳолда улар Давлат мулки қўмитаси томонидан белгиланган тартибда олиб қўйилади.
Давлат мулки қўмитаси акцияларнинг давлат улушини бошқариш ҳуқуқини бериш бўйича акционерлик бирлашмалари ва жамиятлари билан шартномалар тузилишини таъминласин.
3. Давлат мулки қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон тадбиркор иттифоқи, кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашувчи жамғарма билан биргаликда республика аҳолиси ўртасида хусусий тадбиркорликни оммавий равишда ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни 3-иловага мувофиқ амалга оширсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 29 декабрь,
628-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 628-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси минтақаларида корхоналарни хусусийлаштириш ва пул маблағларини жалб қилиш бўйича 1995 йил
ТОПШИРИҒИ

минг сўм

Минтақалар номи

Ҳаммаси

Шу жумладан

тармоқ дастурлари бўйича

маҳаллий дастурлари бўйича

объект

сони

маблағ келиб тушиши

объект сони

маблағ келиб тушиши

объект сони

маблағ келиб тушиши

Қорақалпоғистон Республикаси

146

14714

115

14389

31

325

Андижон вилояти

108

28240

68

26090

40

2150

Бухоро вилояти

88

5801

47

4296

41

1505

Жиззах вилояти

95

9669

50

9005

45

664

Қашқадарё вилояти

127

7627

57

6940

70

687

Навоий вилояти

111

11187

56

8625

55

2562

Наманган вилояти

139

21409

89

19297

50

2112

Самарқанд вилояти

169

28631

104

24921

65

3710

Сурхондарё вилояти

117

7073

57

6248

60

825

Сирдарё вилояти

116

11377

61

10307

55

1070

Тошкент вилояти

227

46304

122

44604

105

1700

Фарғона вилояти

90

10854

67

10172

23

682

Хоразм вилояти

90

13252

40

11577

50

1675

Тошкент ш.

173

98893

113

96750

60

2143

Жами:

1796

315031

1046

293221

750

21810

Изоҳ: келиб тушадиган маблағлар суммалари Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ўтказиладиган асосий воситаларни қайта ҳисоблашда тўғриланиши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 628-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси тармоқ комплексларида корхоналарни хусусийлаштириш ва пул маблағларини жалб қилиш бўйича 1995 йил
ТОПШИРИҒИ*
Т/р

Номи

Объектлар

сони

Маблағ келиб тушиши

(минг сўм)

САНОАТ

1.

«Ўзкимёсаноат» уюшмаси

3

3042

2.

«Ўзбекмебель» ДАБ

3

204

3.

«Ўзолмосолтин» уюшмаси

1

120

4.

«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси

23

12191

5.

«Ўзмашсаноат» уюшмаси

22

25450

6.

«Ўзбекенгилсаноат» уюшмаси

31243

7.

«Ўзавтосаноат» уюшмаси

5

2280

8.

«Ўзбекнефтгаз» корпорацияси

11

2231

9.

«Кўмир» АБ

4

698

10.

Давлат геология қўмитаси

4

1689

11.

«Махсусқотишма» РБ

1

180

12.

Энергетика вазирлиги

17

854

ЖАМИ

94

80182

ҚУРИЛИШ, ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА КОМПЛЕКСИ

1.

«Ўзавтотранс» корпорацияси

48

9001

2.**

«Ўзсаноатхўжаликқурилиш» давлат корпорацияси

16247

3.**

«Тошкентқурилиш» корпорацияси

8137

4.

«Ўзқурилишёғочсаноат» бош бошқармаси

2

39

5.

«Ўзқурилишматериаллари» концерни

1

21632

6.

Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

28

5000

7.

«Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси

3

681

8.

Алоқа вазирлиги

1

3615

9.

«Ўзбектрансқурилиш» уюшмаси

10

532

10.

«Давархитектқурилиш» қўмитаси

3

116

ЖАМИ

96

65000

ДЕҲҚОНЧИЛИК САНОАТИ КОМПЛЕКСИ

1.

«Ўзмевасабзавотузумсаноат» уюшмаси

54

19139

2.

«Ўздавпахтасаноатсотиш» уюшмаси

5

1876

3.

«Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш»

120

69399

4.

«Ўздонмаҳсулот» давлат корпорацияси

74

25936

5.

«Ўзбалиқ» давлат корпорацияси

21

11806

6.

«Ўздеҳқончиликқурилиш» бирлашмаси

168

11309

ЖАМИ

442

139465

ИЖТИМОИЙ КОМПЛЕКС

1.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

312

438

2.

«Ўзбектуризм» миллий компанияси

75

6156

3.

«Ўзмаишийхизмат» уюшмаси

26

1190

4.

«Ўзбексавдо» уюшмаси

1

790

ЖАМИ

414

8574

ҲАММАСИ

1046

293221

* Ҳокимликларга бўйсунувчи корхоналар ва ташкилотларсиз.
** Олдин хусусийлаштирилган объектлардан маблағ келиб тушган (муддати кечиктирилган)
Изоҳ: келиб тушадиган маблағлар суммалари Ўзбекистон Республикасида Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ўтказиладиган асосий воситаларни қайта ҳисоблашда тўғриланиши лозим.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 29 декабрдаги 628-сонли қарорига
3-ИЛОВА
1995 йилда хусусий ва кичик корхоналарни ташкил этиш
ПРОГНОЗИ

Т/р

Номи

Ҳаммаси

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

5000

2.

Андижон вилояти

5000

3.

Бухоро вилояти

4000

4.

Жиззах вилояти

3000

5.

Қашқадарё вилояти

4000

6.

Навоий вилояти

4000

7.

Наманган вилояти

5000

8.

Самарқанд вилояти

5000

9.

Сурхондарё вилояти

4000

10.

Сирдарё вилояти

3000

11.

Тошкент вилояти

5000

12.

Фарғона вилояти

5000

13.

Хоразм вилояти

4000

14.

Тошкент ш.

5000

Жами

61 000