Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.03.1992 йилдаги 99-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумхалқ байрами Наврўз муносабати билан «Мустақиллик, тинчлик, меҳр-шафқат» хайрия ҳашарини ва телемарафонини ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий қадриятларнинг тикланишида Наврўз байрамининг аҳамиятини эътиборга олиб Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи, «Фотон» ишлаб чиқариш бирлашмаси, Йўлдош Охунбобоев номидаги тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент шаҳар Октябрь ноҳияси «Янги шаҳар» маҳалласи жамоаси, Чортоқ шаҳар тикувчилик фабрикаси жамоаларининг 1992 йил 14 март куни «Наврўз» умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат телерадио компанияси жамоаси, «Эл» халқаро уюшмаси, Ўзбекистон болалар жамғармаси, «Меҳр-шафқат ва саломатлик» жамғармаси, Республика Ногиронлар жамияти, Қизил Ярим ой жамияти жамоаларининг 1992 йил 21 март куни «Мустақиллик, тинчлик ва меҳр-шафқат» хайрия телемарафонини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Меҳнат жамоаларининг «Мустақиллик, тинчлик ва меҳр-шафқат» шиори остида ўтказиладиган умумхалқ хайрия ҳашари ва телемарафонига раҳбарлик қилиш умумхалқ байрами Наврўзга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш комиссиясига юклатилсин. Хайрия тадбирларини ўтказиш юзасидан республика вилоятлари, шаҳар, қишлоқ, маҳалла кенгашлари, вазирликлар, биржа ва барча турдаги корхона ва ташкилотлар аниқ режа асосида ташкилий ва амалий тадбирларни ишлаб чиқсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хайрия ҳашаридан йиғилган ва ишлаб топилган маблағлар «Наврўз» хайрия жамғармасига топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳар ва қишлоқларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, кўчат ўтқазиш, боғлар яратиш, қабристонларни саришталаш ишларига алоҳида эътибор берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Давлат банки телемарафон ўтказилаётган пайтда бир кеча-кундуз давомида маблағларни қабул қилиб олиш учун навбатчилик ишларини ташкил этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлиги билан биргаликда чет эллик ишбилармонлардан, маданият ходимларидан иборат барча меҳмонларнинг умумхалқ хайрия ишларида, байрамида ва телемарафонида иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Давлат телерадио компанияси, Маданият вазирлиги ва Давлат матбуот қўмитаси умумхалқ хайрия ишлари, Наврўз тантаналарини ва телемарафонининг маънавий ва тарбиявий, бадиий жиҳатдан юксак савияда ўтиши учун барча ижодий кучларни сафарбар этсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 5 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99-сон