LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини янада такомиллаштириш, шунингдек уларни ташиш бўйича кўрсатилаётган хизматларнинг хавфсизлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 11-сон, 108-модда) билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларининг 9-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
а) шаҳарларда — шаҳарлар ҳокимликлари ёки шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда;
б) шаҳар атрофидаги ва вилоятлар ичидаги шаҳарлараро йўналишларда — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки йўловчилар ташиш транспортини бошқариш органлари томонидан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда;
в) вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда -Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси билан йўналишлар схемаларини келишган ҳолда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги томонидан амалга оширилади».
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.