LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, архитектура, лойиҳалаш ва қурилиш фаолияти даражаси ҳамда сифатини ошириш, шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг шаҳар қурилишини замонавий талабларга ҳамда миллий анъаналарга мос келадиган тарзда комплекс ривожлантиришни таъминлаш, архитектура-шаҳар қурилиши соҳасидаги қимматли меросни сақлаш ва авайлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Республика архитектура-шаҳар қурилиши кенгаши ташкил қилинсин.
замонавий талабларни, миллий ва меъморий-маданий анъаналарни ҳисобга олган ҳолда шаҳар қурилиши ва архитектурани янада ривожлантириш концепцияси ҳамда дастурларини шакллантириш, кўриб чиқиш ва амалга ошириш борасидаги ишларни ташкил қилиш, шаҳарлар ва туманларнинг марказларини, архитектура комплексларини режалаштириш ва барпо этиш лойиҳалари бўйича танловлар ўтказиш;
архитектура ва лойиҳа фаолиятида бозор муҳитини тобора шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, архитектура ва шаҳар қурилиши соҳасида шартномавий муносабатларни мустаҳкамлaш ва ҳуқуқий базани такомиллаштириш;
шаҳарларнинг бош режаларини кўриб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш, уларнинг амалга оширилишини, архитектура-режалаштириш ҳужжатларига, ғоят муҳим шаҳар қурилиши меъёрлари ва стандартларига риоя этилишини назорат қилиш.
Белгилаб қўйилсинки, Кенгаш ўзининг ваколати доирасида қабул қиладиган қарорлар мулкчилик шаклидан қатъи назар, жисмоний ва юридик шахслар томонидан ижро этилиши мажбурий ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш»)нинг вазифалари аниқланиб, унинг зиммасига қуйидагилар юклансин:
қурилиш, архитектура, шаҳар қурилиши ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш масалалари бўйича амалдаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;
капитал қурилишни ва инвестиция фаолиятини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ҳамда руёбга чиқаришда иштирок этиш;
шаҳарларнинг, туман марказлари ҳамда шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқишни ташкил этиш, лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларига қатъий мувофиқ равишда аҳоли пунктларининг ривожлантирилишини таъминлаш;
архитектура, қурилиш ва бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни ўтказиш;
қурилишда нарх белгилаш тизимини такомиллаштириш, пудрат ишлари бозорини ва тегишли бозор инфратузилмасини шакллантириш бўйича ташкилий-услубий раҳбарликни амалга ошириш, қурилишга ва қурилиш индустриясига бошқарув ва менежментни ташкил этишнинг илғор тизимларини, замонавий қурилиш технологияларини жорий қилиш;
қурилиш, архитектура, шаҳар қурилиши ва лойиҳалаш фаолияти соҳасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни, давлат меъёрлари ва стандартларини ишлаб чиқиш, давлат шаҳар қурилиши кадастрини юритиш;
лойиҳалаш, қурилиш ва бинокорлик материаллари ҳамда конструкцияларини ишлаб чиқариш чоғида меъёрлар ва стандартларга риоя этилиши устидан, қурилиш фаолиятининг амалга оширилиши, лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати устидан назорат ўрнатилишини таъминлаш, шаҳар қурилишига оид ҳужжатларнинг ҳамда қурилиш маҳсулотлари, бинокорлик материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг идорадан ташқари экспертизасини ўтказиш;
хорижий архитектура ва қурилиш тузилмалари, халқаро ташкилотлар билан иқтисодий ҳамда илмий-техникавий ҳамкорликни амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан ҳамда Республика архитектура-шаҳар қурилиши Кенгаши билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг қарорига асосан лавозимга тайинланадилар ва озод қилинадилар;
туман ва шаҳар архитекторлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг ҳокимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадилар ва озод қилинадилар.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Архитектура ва Қурилиш бош бошқармаларининг бошлиқлари лавозимига кўра Республика архитектура-шаҳар қурилиши кенгашининг аъзолари ҳисобланадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
шаҳарлар марказлари ва туманларнинг марказларини, архитектура комплексларини режалаштириш ҳамда барпо этиш лойиҳаларига танловлар ўтказиш борасидаги ишларни фаоллаштириш, жамоатчиликни ва оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда шу лойиҳаларнинг кенг муҳокама этилишини таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» билан биргаликда икки ой муддатда архитекторларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид таклифларни тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмасининг раиси ўз лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Раисининг биринчи ўринбосари ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Бош режалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган республика шаҳарларининг рўйхати тасдиқлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятларнинг ҳокимликлари билан биргаликда 2000—2002 йилларда шаҳарлар, туман марказлари ҳамда шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва ўзгартишлар киритиш жадвалини тузиб, уни 2000 йилнинг 1 июнига қадар тасдиқлаш учун Республика архитектура-шаҳар қурилиши кенгашига киритсин.
Шаҳарлар, туман марказлари ҳамда шаҳар посёлкаларининг бош режаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш чоғида қуйидагилар устувор йўналишлар деб белгилаб қўйилсин:
туташ қишлоқ ҳудудлари билан шаҳарларнинг архитектура-режалаштириш тузилмаси уйғун ривожлантирилишини, шаҳар ҳудудларидан тежамли фойдаланишни, аҳоли истиқомат жойларининг табиий муҳитига эҳтиёткорона муносабатда бўлишни таъминлаш;
замонавий шаҳар марказларини, янги архитектура комплексларини шакллантириш, шаҳарларнинг тарихий-меъморий меросини сақлаб қолиб, уни ривожлантирган ҳолда, қадимдан таркиб топган ҳудудларини реконструкциялаш;
транспорт йўллари схемаларини, муҳандислик-техникавий тизимларини, ўқув-таълим муассасалари тармоқларини, спорт-соғломлаштириш комплексларини ҳамда ижтимоий соҳанинг бошқа объектларини мақбул тарзга келтириб, яшаш муҳитининг қулайлигини оширган ҳолда шаҳарларнинг инфратузилмаларини комплекс янгилаш.
Шаҳарлар, туман марказлари ва шаҳар посёлкалари бош режаларга қатъий мувофиқ равишда барпо этилишини таъминлаш ҳамда аҳоли пунктлари бош режаларининг лойиҳаларини ҳамда лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги ишларнинг молияланиши учун шахсий жавобгарлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятларнинг ҳокимлари зиммасига юклансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ушбу Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.