Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
I. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 15 февралда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 йил, № 4, 76-модда; 1992 йил, № 9, 363-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, № 4-5, 126-модда):
1) 17-моддасининг номи ва матнидаги «хўжалик фаолияти», «хўжалик фаолиятидан» деган сўзлар «бошқа тадбиркорлик фаолияти», «бошқа тадбиркорлик фаолиятидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 18-моддаси биринчи қисмининг биринчи жумласидаги «мол-мулкка эгалик» деган сўзлар «мол-мулкка, шунингдек интеллектуал мулк объектларига эгалик» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
II бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(III бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14 февралдаги ЎРҚ-907-сонли Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2024 й., 03/24/907/0127-сон)
IV. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 13 январда қабул қилинган «Алоқа тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, № 3, 159-модда) 5-моддасидаги, 7-моддасининг иккинчи қисмидаги ва 12-моддасидаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги», «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигига» деган сўзлар тегишли келишикдаги «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(V-бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августдаги 260-II-сон Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 171-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VI-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2002 йил 5 апрелдаги 359-II-сон Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 69-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(VII-банд Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 30 августдаги 268-II-сон Қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 9-10-сон, 179-модда)
VIII. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 7 майдаги Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ҳаво кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, № 6, 247-модда):
1) 8-моддасининг иккинчи қисмидаги «ҳудудни тузиш» деган сўзлар «ҳудуддан фойдаланишни ташкил этиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 9-моддасининг иккинчи қисми «б» бандидаги «авария ҳолатларида» деган сўзлар «фавқулодда ҳолатларда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Халқаро ва шаҳарлараро телефон ва телеграф орқали алоқа боғлаш имконияти фавқулодда вазиятларда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилаётганда ҳамда ёрдам кўрсатилаётганда биринчи галда берилади»;
«Самовий ҳудуддан фойдаланиш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки ҳаво кемалари парвози хавфсизлигига хавф туғилишига олиб келган хатти-ҳаракатлар содир этган самовий ҳудуддан фойдаланувчилар, шунингдек авиация фаолияти билан боғлиқ бўлмаган юридик ва жисмоний шахслар юқорида зикр этилган органларнинг талабига биноан кўрсатилган тартиббузарликни ёки тартиб бузилишига олиб келадиган фаолиятни ўз ҳисобларидан ва ўз кучлари билан тўхтатишлари лозим»;
Электр узатиш объектлари ва линияларини қуриш; самовий ҳудудда электромагнит, ёруғлик, акустик, корпускуляр ва бошқа турдаги нурланишлар пайдо бўлишига олиб келадиган ишлар; қушларнинг ва ёввойи ҳайвонларнинг (кемирувчиларнинг) кўплаб тўпланишига ҳамда орнитологик вазиятнинг, парвоз пайтида кўришнинг ва аэродромлардаги учиш майдонлари ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлувчи объектларни жойлаштириш; ҳаво кемалари парвоз қилиш ва қўниш зоналарига баланд ўсадиган дарахтларнинг кўчатларини ўтқазиш; шунингдек самода моддий объектлар ҳаракати билан бевосита алоқаси бўлмаган, аммо ҳаво кемаларининг, бошқа учувчи аппаратларнинг парвозига, асбоб-ускуналари ва улардаги одамлар хавфсизлигига таъсир этувчи ҳар қандай бошқа фаолият аэродром ҳудудидаги парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган фаолиятлар жумласига киради»;
7) 24-моддаси биринчи қисмининг «в» бандидаги «мақсадларида фойдаланилади» деган сўзлар чиқариб ташлансин ва қисм қуйидаги мазмундаги «г» банди билан тўлдирилсин:
«г) фавқулодда вазиятлар юз берган ҳудудларга авария-қутқарув ишларини амалга ошириш учун кучлар ва асбоб-ускуналарни, шунингдек зарар кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун юкларни етказиб бериш мақсадларида фойдаланилади»;
8) 25-моддасининг биринчи қисмидаги «давлат мулки ёки бошқа» деган сўзлар «оммавий» деган сўз билан алмаштирилсин;
«Қуруқликдаги ёки сув сатҳидаги махсус жиҳозланган участка парвозлар хавфсизлигини таъминловчи ён-атроф ҳамда чекка зоналар ва шу зоналарда жойлашган, ҳаво кемаларининг учиши, қўниши, бурилиши, тўхтаб туриши ва уларга хизмат кўрсатилиши учун мўлжалланган зарур бино, иншоотлар ва анжомлар билан бирга аэродром деб эътироф этилади.
Аэродромлар авиация турига мансублигига кўра фуқаро авиацияси аэродромлари, давлат авиацияси аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ҳамда ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромларига бўлинади»;
биринчи қисмдаги «Аэродром эксплуатантига аэродром фойдаланишга яроқлилиги ҳақида сертификат берилади» деган сўзлар «Давлат, фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга мўлжалланган аэродромлар мажбурий суратда сертификатланиши шарт» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
фуқаро аэродромлари, экспериментал авиация аэродромлари ва ҳамкорликда фойдаланиш (жойлашиш) аэродромлари учун — Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан;
давлат авиацияси аэродромлари учун — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан амалга оширилади»;
Фуқаро авиацияси ёки экспериментал авиациянинг ҳаво кемалари жойлашиш ҳуқуқисиз парвозларни амалга оширадиган давлат авиацияси аэродроми ҳамкорликда фойдаланиш аэродроми деб эътироф этилади.
Турли идоралар тасарруфида бўлган ҳаво кемалари жойлашадиган фуқаро авиацияси давлат авиацияси ёки экспериментал авиация аэродроми ҳамкорликда жойлашиш аэродроми деб эътироф этилади.
Аэродромлардан самовий ҳудуддан фойдаланувчиларнинг турли тоифалари ҳамкорликда фойдаланиши (жойлашиши) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади»;
«Эксплуатант гувоҳномаси унинг амал қилиш муддати тугамагунча ёки у белгиланган тартибда тўхтатиб қўйилмагунча ёки олиб қўйилмагунча ўз кучини сақлаб қолади. Гувоҳномани бошқа шахсга бериш мумкин эмас»;
«Фуқаро ва давлат авиацияси кадрларини тайёрловчи ўқув юртларини сертификатлаш тегишинча Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилади»;
«Экспериментал авиация ҳаво кемаси экипажининг таркиби тажриба-конструкторлик, экспериментал ёки илмий-тадқиқот ишларининг мақсад ва вазифаларига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти билан келишувга кўра ҳаво кемасининг ишлаб чиқарувчиси ва лойиҳаловчиси томонидан белгиланади»;
«Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудуди халқаро стандартларнинг талабларига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда назорат қилинадиган ва назорат қилинмайдиган самовий ҳудудларга бўлинади»;
Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудида ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатиш халқаро стандартларга ҳамда Ўзбекистон Республикаси самовий ҳудудидан фойдаланиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ташкил этилади ва хизмат кўрсатиш амалга оширилаётган самовий ҳудуд таснифига боғлиқ бўлади»;
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатади, давлат авиацияси учун метеорологик ахборот беради, халқаро аэронавигация манфаатларини кўзлаб метеорологик таъминлашни ташкил этади.
Фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияга метеорологик хизмат кўрсатиш самовий ҳудуддан фойдаланувчилар билан тузилган шартномалар асосида Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология бош бошқармаси тасдиқлайдиган метеорологик таъминлаш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади.
Давлат авиациясини метеорологик ахборот билан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳаво транспорти қатновини аэронавигация ахбороти билан таъминлаш тартиби фуқаро авиацияси ва экспериментал авиацияда Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти томонидан, давлат авиациясида — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади»;
19) 59-моддасидаги «Алоқа вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Назорат қилинмайдиган самовий ҳудудда бўлган ҳаво кемаларининг экипажлари бир-бирларига ахборот бериб туришлари фавқулодда вазиятларда эса — ҳаво транспорти қатновига хизмат кўрсатувчи ва фавқулодда вазиятлар бўйича энг яқин органларга авария каналлари орқали ахборот беришлари лозим»;
21) 81-моддасининг учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Ҳалокат ёки бахтсиз ҳодиса давлат ва фуқаро авиацияси ёки давлат авиацияси ва экспериментал авиация манфаатларига дахлдор бўлган тақдирда текшириш Ўзбекистон Республикасининг Авиация маъмурияти, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг бошқа дахлдор вазирликлари ва идоралари вакилларидан ташкил топган қўшма комиссиялар томонидан амалга оширилади. Бундай комиссиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тайинланади»;
23) 94-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисми қуйидаги мазмундаги қисмлар билан алмаштирилсин:
«Аэропортлар ва ҳаво транспортида ташувчилар томонидан бажариладиган йўловчилар, қўл юки ва юкни белгиланган манзилга етказишни бевосита амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар ва операциялар мажмуи ҳаво транспортида ташиш деб ҳисобланади.
Ҳаво кемасининг жўнаш, қўниш манзили ва назарда тутилган барча оралиқ қўниш манзиллари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган парвози чоғида бажарилган ташиш ишлари ҳаво транспортида ички ташиш деб ҳисобланади.
Ҳаво кемасининг парвоз давомида янги юк олган-олмаганидан ёки парвозда танаффус бўлган-бўлмаганидан қатъи назар, жўнаш ва қўниш манзиллари:
б) агар бошқа давлат ҳудудида оралиқ қўниш манзили (манзиллари) назарда тутилган бўлса, бир давлат ҳудудида бажариладиган парвозлари чоғидаги ташиш ишлари ҳаво транспортида халқаро ташиш деб ҳисобланади.
Авиацияда юк ва йўловчи ташиш учун лицензияси бўлган ҳаво кемасининг эксплуатанти ташувчи деб эътироф этилади.
Ҳаво транспортида ташиш шартномасига мувофиқ ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташилиши лозим бўлган шахс йўловчи деб ҳисобланади.
Юк — ҳаво кемасида ташилаётган ёки ташиш учун қабул қилинган (почта ва халқаро почта битимларининг шартларига кўра ташиладиган бошқа мол-мулк, ташувчининг қўл юки ёки мол-мулкидан ташқари) ҳар қандай мол-мулк, шунингдек юк хати бўйича ташиладиган қўл юки»;
24) 95-моддасининг тўртинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Чипта ва қўл юки паттаси, нормативдагидан ортиқча қўл юки ҳақини тўлаш паттаси, почта ёхуд юк хати йўловчини ва қўл юкини, почтани ва юкни ташиш шартномасини тасдиқловчи ташиш ҳужжатлари ҳисобланади»;
учинчи қисмдаги «Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин:
«Халқаро ташишларда ташувчининг жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ва тегишли чет давлат қатнашчи бўлган халқаро шартномалар билан белгиланади»:
«Йўловчи, қўл юки, юк ёки почтани ташиш юзасидан ташувчига нисбатан даъво қўзғатишдан олдин унинг олдига талаб қўйилиши шарт, авиация ҳалокати натижасида йўловчининг ўлими ёки соғлиғига зарар етиши билан боғлиқ ҳоллар бундан мустасно»;
28) 123-модда биринчи қисмининг «е» банди «йўловчи» деган сўздан кейин «юкни олувчи, юкни жўнатувчи» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(IХ бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 9 июндаги ЎРҚ-388-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 23-сон, 301-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Х ва XI бўлимлар Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 25 июндаги ЎРҚ-544-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.06.2019 й., 03/19/544/3337-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XII-банд Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августдаги 397-II-сон Қонунига асосан амалда ўз аҳамиятини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 158-модда)
XIII. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрдаги Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси» (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 3, 6-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 193-модда, № 12, 269-модда; 1996 йил, № 5-6. 69-модда, № 9, 144-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда, № 4-5, 126-модда, № 9, 241-модда):
«Бир йил мобайнида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан учтасини содир этиш, худди шунингдек тўсқинликсиз ҳаракат қилиш ҳуқуқидан фойдаланадиган транспорт воситаларининг ўтиб кетишига халақит бериш ёхуд авария ҳолати юзага келишига олиб борган, яъни йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчиларини тезликни, ҳаракат йўналишини кескин ўзгартиришга ёки ўз хавфсизликлари ёхуд бошқа фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўзга чораларни кўришга мажбур қилувчи ҳуқуқбузарликларни содир этиш —
«Бир йил мобайнида ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан тўртасини ва ундан кўпроғини содир этиш —
энг кам иш ҳақининг уч баравари миқдорида жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
«энг кам иш ҳақининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилдан икки йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
учинчи қисм санкциясидаги «беш баравари» деган сўзлар «етти баравари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга ёки транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан олти ойдан бир йилгача муддатга маҳрум этишга сабаб бўлади»;
«Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, —
«Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, —
5) 245-моддасидаги «129-модданинг иккинчи қисми, 131-модданинг биринчи ва учинчи қисмлари, 132, 133, 134, 137-моддалари» деган сўзлар «128-моддасининг тўртинчи қисми, 129-моддасининг иккинчи қисми, 130-моддасининг иккинчи қисми, 131-моддасининг биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлари, 132, 133, 134-моддалари, 136-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмлари, 137-моддасида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5-бандидаги «128-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасида, 131-моддасининг иккинчи қисмида, 135, 136» деган сўзлар «128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида, 131-моддасининг учинчи қисмида, 135-моддасида, 136-моддасининг учинчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6-бандидаги «128-моддасида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасида» деган сўзлар «128-моддасининг биринчи, иккинчи ва учинчи қисмларида, 129-моддасининг биринчи қисмида, 130-моддасининг биринчи қисмида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тизимининг давлат алоқа инспекцияси органларига ушбу Кодекс 151-моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида, 152, 153, 154, 156-моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тааллуқлидир.
Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Давлат алоқа инспекциясининг бошлиғи, шунингдек Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий органларининг давлат алоқа инспекциялари бошлиқлари ушбу модданинг биринчи қисмида айтиб ўтилган органлар номидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ва маъмурий жазо чорасини қўлланишга ҳақлидирлар».
XIV. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 28 апрелда қабул қилинган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, № 5-6, 61-модда; 1997 йил, № 2, 56-модда):
1) матнидаги «очиқ турдаги акциядорлик жамияти» ва «ёпиқ турдаги акциядорлик жамияти» деган сўзлар тегишинча «очиқ акциядорлик жамияти» ва «ёпиқ акциядорлик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Акциядорлик жамияти очиқ ёки ёпиқ бўлиши мумкин. Очиқ акциядорлик жамиятининг муассислари таркибига кирувчиларнинг энг кам сони чекланмайди, ёпиқ акциядорлик жамиятининг муассислари эса камида уч шахсдан иборат қилиб белгиланади. Жамиятнинг ҳар бир муассиси унинг акциядори бўлиши лозим»;
Қатнашчилари ўзларига тегишли акцияларини ўзга акциядорларнинг розилигисиз бошқа шахсларга бериши мумкин бўлган акциядорлик жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади»;
Акциялари фақат ўз муассислари ёки олдиндан белгиланган доирадаги шахслар орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ёпиқ акциядорлик жамияти деб ҳисобланади»;
модданинг номидаги ҳамда биринчи қисмдаги «жамиятлар» ва «жамиятларга» деган сўзлар тегишинча «хўжалик жамиятлари» ва «хўжалик жамиятларига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи, учинчи, тўртинчи ва бешинчи қисмдаги «шуъба жамият», «шуъба жамиятнинг», «шуъба жамиятга» деган сўзлар тегишли келишикдаги «шуъба хўжалик жамияти» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи ва еттинчи қисмдаги «тобе жамият» ва «тобе жамиятлар» деган сўзлар тегишинча «тобе хўжалик жамияти» ва «тобе хўжалик жамиятлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 94-моддасининг биринчи қисмидаги «кузатув Кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан» деган сўзлар «қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8) 101-моддасининг учинчи қисмидаги «ва тугатиш» деган сўзлар «ва рўйхатга олишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(XV бўлим Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрдаги ЎРҚ-138-сонли Қонуни билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 52-сон, 533-модда)