Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат кучини йўқотган 22.08.2014
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомга асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 5-бандига мувофиқ 2013 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш биринчи ва иккинчи иловага мувофиқ корхона, ташкилотларга юклатилсин.
2. Урганч туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ж. Тўраевга)га 1-2-иловаларда келтирилган корхона ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;
5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ж. Тўраев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 1-2-иловаларда кўрсатилган корхона ва ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
Корхона ва ташкилотлар номиИш туриБажариш давриКеракли ишчилар сони
1.Урганч ипак қурти тухуми МЧЖПилла қабул қилиш ва саралаш ишлариАпрель—июнь40
2.Урганч Пилла МЧЖПилла қабул қилиш ва саралаш ишлариИюнь-июль10
3.Ободонлаштириш бошқармасиОбодонлаштириш ишлариМарт—май10
4.Урганч Нурсаид қурилиш МЧЖҒишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажаришМарт—сентябрь20
5.Хоразм газ қурилиш монтаж унитар корхонасиОбодонлаштириш ишларини бажаришИюль-август10
6.Ғайбу ғишт таъминот унитар корхонасиҒишт ишлаб чиқаришИюль-август20
7.Махмуд хусусий корхонасиҒишт ишлаб чиқаришИюль-август20
8.Юқори бағ қурилиш сервис МЧЖҒишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажаришМай—июль8
9.Урганч МПМК - 285 МЧЖҒишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажаришИюль-август21
10.Жайхун Хоразм савдо МЧЖҚайта ишлаб чиқаришИюль-август15
11.Хоразм йўл индустрия ихтисослашган саноат корхонасиЙўлларни ободонлаштиришИюль-август20
12.Хоразм реставрация қурилиш таъмир МЧЖҒишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажаришИюль-август11
13.Ҳамкор порлоқ қурилиш МЧЖҒишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажаришИюль-август11

Жами:

216

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази