LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимининг 2014 йил 22 августдаги 1305к-сонли «2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомга асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида»ги низомнинг 5-бандига мувофиқ 2013 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш биринчи ва иккинчи иловага мувофиқ корхона, ташкилотларга юклатилсин.
2. Урганч туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ж. Тўраевга)га 1-2-иловаларда келтирилган корхона ва ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин.
4. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари, Урганч туман ҳокимлигига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига:
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича — етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
5. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ж. Тўраев) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 1-2-иловаларда кўрсатилган корхона ва ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
6. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Р. Сапаев зиммасига юклатилсин.
№ | Корхона ва ташкилотлар номи | Иш тури | Бажариш даври | Керакли ишчилар сони |
1. | Урганч ипак қурти тухуми МЧЖ | Пилла қабул қилиш ва саралаш ишлари | Апрель—июнь | 40 |
2. | Урганч Пилла МЧЖ | Пилла қабул қилиш ва саралаш ишлари | Июнь-июль | 10 |
3. | Ободонлаштириш бошқармаси | Ободонлаштириш ишлари | Март—май | 10 |
4. | Урганч Нурсаид қурилиш МЧЖ | Ғишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажариш | Март—сентябрь | 20 |
5. | Хоразм газ қурилиш монтаж унитар корхонаси | Ободонлаштириш ишларини бажариш | Июль-август | 10 |
6. | Ғайбу ғишт таъминот унитар корхонаси | Ғишт ишлаб чиқариш | Июль-август | 20 |
7. | Махмуд хусусий корхонаси | Ғишт ишлаб чиқариш | Июль-август | 20 |
8. | Юқори бағ қурилиш сервис МЧЖ | Ғишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажариш | Май—июль | 8 |
9. | Урганч МПМК - 285 МЧЖ | Ғишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажариш | Июль-август | 21 |
10. | Жайхун Хоразм савдо МЧЖ | Қайта ишлаб чиқариш | Июль-август | 15 |
11. | Хоразм йўл индустрия ихтисослашган саноат корхонаси | Йўлларни ободонлаштириш | Июль-август | 20 |
12. | Хоразм реставрация қурилиш таъмир МЧЖ | Ғишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажариш | Июль-август | 11 |
13. | Ҳамкор порлоқ қурилиш МЧЖ | Ғишт териш, сувоқ, тозалаш ишларини бажариш | Июль-август | 11 |
Жами: | 216 |
№ | Фермер хўжаликлар сони | Одам сони |
1. | Сохиба Зийнат ф/х | 6 |
2. | Аббосбек Зоирбек ф/х | 5 |
3. | Қаромон Миришкор ф/х | 8 |
4. | Жавохир ф/х | 5 |
5. | Нурулла Сапорбой ф/х | 5 |
6. | Рустам Оллаёр ф/х | 5 |
7. | Ирода Илмира ф/х | 5 |
8. | Сотипов Саид бобо ф/х | 5 |
9. | Хусин Махсум ф/х | 5 |
10. | Озодбек Зафарбек ф/х | 9 |
11. | Ойбек-Оғабек ф/х | 5 |
12. | Болта Куйик ф/х | 4 |
13. | Дилшодбек-Умрбек ф/х | 4 |
14. | Сайёра ф/х | 4 |
Жами: | 75 |