Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат ҚОИДАЛАРИ

I боб. Умумий қоидалар

II боб. Ички назорат тизимини ташкиллаштириш

III боб. Мижозларни лозим даражада текшириш

IV боб. Гумонли ва шубҳали операциялар мезонлари ва аломатлари

V боб. Алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операциялар мезонлари

VI боб. Таваккалчилик даражасини аниқлаш ва баҳолаш

VII боб. Гумонли ва шубҳали операцияларни аниқлаш

VIII боб. Алоҳида ҳолларда хабар берилиши лозим бўлган операциялар аниқланганда амалга ошириладиган чора-тадбирлар

IX боб. Тижорат банклари томонидан Департамент сўровларининг бажарилиши

X боб. Маълумотлар ва ҳужжатларни расмийлаштириш, сақлаш ва махфийлигини таъминлаш

XI боб. Тижорат банкининг, Ички назорат хизмати ҳамда бошқа бўлинмалар раҳбар ва ходимларининг жавобгарлиги

XII боб. Якуний қоидалар

1-ИЛОВА
Жисмоний шахсларни идентификациялашда зарур бўладиган МАЪЛУМОТЛАР

2-ИЛОВА
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўладиган МАЪЛУМОТЛАР

3-ИЛОВА
Мижоз анкетасида кўрсатиладиган МАЪЛУМОТЛАР

Ҳужжат кучини йўқотган 30.08.2017
Ҳужжат 25.11.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти қарор қиладилар:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), «Банк сири тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 144-модда), «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида ички назоратни ташкил қилиш ҳамда амалга ошириш тартибини белгилайди.
25. Тижорат банки томонидан мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификацияси мазкур Қоидаларнинг 1 ва 2-иловаларида кўзда тутилган маълумотлар, шунингдек операциялар ва бошқа битимларнинг бажарилиши учун асос ҳисобланувчи ҳужжатлар ва бошқа зарур маълумотлар асосида амалга оширилади.
43. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашда тижорат банки олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва тижорат банкларига тақдим қилинадиган, мазкур Қоидаларнинг 52-бандида кўрсатилган шахслар рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт.
з) ҳақиқий эгаси мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган ташкилотлар;
а) иштирокчилари мазкур Қоидаларнинг 55-банди «а», «б» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган шахслар ҳисобланган операциялар;
Масофавий хизматлардан фойдаланаётган мижозни у жойлашган ери (почта манзили) ёки масофавий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномада белгиланган манзилда ўрганиш жараёнида, тижорат банки мижоз томонидан Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 2465, 2013 йил 3 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 23-сон, 309-модда) талабларига риоя қилинишини, жумладан пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг расмийлаштирилиши, уларнинг мижознинг ваколатли шахслари (раҳбари, бош ҳисобчиси) томонидан имзоланиб тасдиқланиши, ушбу ҳужжатлар бўйича ўтказмалар фақат айнан электрон имзолаш ҳуқуқи мавжуд бўлган шахс томонидан электрон имзолаш орқали тасдиқлангандан кейин амалга оширилишига, мазкур ҳужжатларнинг сақланишига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
70. Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан шубҳали операция аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 12 октябрдаги 272-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 450-модда) билан тасдиқланган Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ Департаментга берилади.
84. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз тўғрисидаги маълумотлар мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ мижоз анкетасида қайд этилади. Тижорат банки ички ҳужжатларга мувофиқ мижоз анкетасига бошқа маълумотларни киритиш ҳуқуқига эга.
а) мазкур Қоидаларнинг 1-иловасида кўзда тутилган маълумотлар;

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази