Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Шаҳар йўловчи ташиш транспорти тизимини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида

1-ИЛОВА
2014-2015 йиллар даврида Тошкент шаҳрида шаҳар йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари КОМПЛЕКС ДАСТУРИ

2-ИЛОВА
2013 — 2015 йиллар даврида «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш чора-тадбирлари КОМПЛЕКСИ

3-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини такомиллаштиришга доир тасдиқланган чора-тадбирлар комплекси бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган мувофиқлаштирувчи гуруҳ ТАРКИБИ

4-ИЛОВА
Йўловчиларнинг шаҳар атрофи йўналишидан шаҳар йўналишларига ўтиришлари учун Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб қуриладиган ва реконструкция қилинадиган йўловчи ташиш станциялари рўйхати

5-ИЛОВА
Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчи ташиш тартиби тўғрисида НИЗОМ

I. Умумий қоидалар

II. Йўловчилар ташиш Йўналишли таксиларда йўловчи ташиш турлари ва уларни ташкил этиш

III. Йўналишли таксиларда йўловчилар ташишга қўйиладиган талаблар

6-ИЛОВА
«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасини, «Тошавтобустранс», «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компанияларини ва «Тошэлектротранс» давлат компаниясини тугатиш комиссияси ТАРКИБИ

7-ИЛОВА
Давлатга тегишли улушлари (активлари) ва мол-мулки «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг устав фондига берилаётган акциядорлик жамиятлари ва бошқа ташкилотлар РЎЙХАТИ

8-ИЛОВА
«3-сон трамвай-троллейбус депоси» ДУК ва «Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шўъбаси» ДУКнинг кимошди савдоларида сотиладиган мулкий комплекслари рўйхати

Ҳужжат 18.11.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда оралиқ бўғинларни бартараф этиш, бошқарув ходимлари сонини қисқартириш, автобус саройларини жойлаштириш схемасини такомиллаштириш, ишлаб чиқариш инфратузилмасини тартибга солиш ва транспорт ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспортини бошқариш тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-иловага мувофиқ акциядорлик жамиятлари акцияларининг давлат улушини номинал қиймати бўйича, шунингдек бошқа ташкилотларнинг мол-мулкини баланс қиймати бўйича бериш ҳисобига «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компаниясининг бошланғич устав фондини шакллантирсинлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/рТадбирлар номи Бажариш муддатиБажариш учун масъуллар

I. Йўналиш тармоғини мақбуллаштириш ва ҳаракатланадиган таркибдан самарали фойдаланишни таъминлаш

1.

Йўловчилар ташишни ташкил этиш самарадорлигини ошириш, автобус йўналишларини янада мақбуллаштириш мақсадида Тошкент шаҳар жамоат транспортининг барча турларида йўловчилар оқимини ўрганиб чиқишни тизимли асосда амалга ошириш, русуми ва сиғими бўйича ҳаракат таркибининг оқилона сонини ва иш режимини аниқлаш, шаҳар йўловчи ташиш йўналишларининг паспортларини тасдиқлаган ҳолда ташувларни ташкил этиш самарадорлигини ошириш.
Автомобилда ташувларни амалга оширишга лицензиялар берилганлиги учун тўланадиган давлат божи маблағларининг бир қисмини Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментига ҳамда Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига (юк ташувлари бўйича) ва шаҳарда йўловчилар ташувларини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиладиган маблағлар ҳисобига комплекс текширишни молиялаштириш.

2014 йил
II чорак
Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Йўловчи транспортининг барча
турлари ҳаракатини лицензиялаш
ва мувофиқлаштириш департаменти,
«Тошшаҳартрансхизмат» АК
2.

Қуйидагиларни назарда тутувчи ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш:
йўналишли таксиларнинг 4 та йўналишини босқичма-босқич ёпиш, 18 та йўналишнинг узунлигини қисқартириш ва 15 та йўналишнинг ҳаракатланиш схемасини ўзгартириш йўли билан линиядаги автобуслар ва йўналишли таксилар ҳаракати йўналишларининг бир-бирини такрорлашини бартараф этиш;
сутканинг турли вақтида йўловчилар оқими интенсивлигига ва шаҳар кўчаларининг ўтказиш лаёқатига қараб бир йўналишда катта ва ўртача сиғимли автобуслардан самарали фойдаланиш;
бўш қатновларни камайтириш, автобуслар ва йўналишли таксилар қатнов йўналишларининг метрополитен станциялари ва электр транспортининг охирги пунктлари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш ҳисобига йўналишларнинг схемалари ва узунлигини мақбуллаштириш, шунингдек шаҳарлар ва шаҳар атрофи йўналишларини оқилона уйғунлаштириш;
3 та йўналишни босқичма-босқич ёпиш, йўловчилар оқими кам бўлган йўналишларда «Mercedes-Benz» автобусларини 17 та «Исузу» автобусларига алмаштириш ҳисобига зарар кўрувчанлиги 30 фоиздан ортиқ бўлган автобус йўналишларида ҳаракатланиш жадвалларини ва ҳаракатланадиган таркибдан фойдаланишни қайта кўриб чиқиш.

2014-
2015 иллар
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
3.

Шаҳар атрофи йўналишларининг охирги тўхташ жойларини Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб жойлаштирган ҳолда шаҳар ва шаҳар атрофи йўналишлари схемаларини мақбуллаштириш:
8 та: «Бахт» (Олмалиқ йўналиши), «Тузел» (Тузел йўналиши), «Аграр университет» (Унқўрғон йўналиши), «Уч қаҳрамон» (Чимкент йўналиши), «Келес» (Келес йўналиши), «Бешқайрағоч» (Назарбек йўналиши), «Эркин» (Чиноз йўналиши), «Чоштепа» (Янгийўл-Зангиота йўналиши) янги йўловчилар автостанцияларини қуриш;
«Қўйлиқ Ц-1» (Бекобод йўналиши) автостанциясини реконструкция қилиш ва кенгайтириш;
3 та мавжуд автостанциядан: «ТТЗ» (Чирчиқ йўналиши), «Тиббиёт шаҳарчаси» (Тошкент минерал сувлар йўналиши) ва «Дўстлик-2» (Янгийўл йўналиши)дан фойдаланиш;
шаҳар атрофига қатнайдиган линиядаги таксилар фуқароларнинг қайта ўтириши учун энг қулай жойларда тўхтаб туриши учун майдончалар ташкил этиш.

2014 йилТошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликлари Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаментлари, Ички ишлар вазирлиги
4.

Охирги йўналишларда транспорт воситалари келиши ва кетиши вақтини қайд этадиган электрон терминаллар, шунингдек ҳар бир тўхташ пунктида автобус йўналишларининг иш режимини, аниқ жадвалини ва ҳаракатланиш оралиқларини акс эттирувчи маълумот берувчи табло ўрнатган ҳолда жадвалга ва ҳаракатланиш оралиқларига риоя қилиш интизомини кучайтириш.

2015 йилТошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
5.

Ташувчилар томонидан лицензия битимлари шартлари ва талабларига, йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига риоя этилиши, шунингдек ташувларни рухсат берувчи ҳужжатларсиз амалга ошириш ҳолатларини аниқлаш юзасидан мунтазам равишда қўшма рейдлар ўтказиш.

Мунтазам равишдаИчки ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
6.

1994 —1998 йилларда сотиб олинган, 100 фоиз эскирган, фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ ва йўл босиш масофаси 1,25 млн км бўлган «Mercedes-Benz О405» русумли 78 та автобусни белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш.

2013 йил
IV чорак
«Тошшаҳартрансхизмат» АК
II. Йўловчилар ташишни ташкил этишни янада такомиллаштириш, шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг самарадорлигини ва
молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш
7.

Автобус саройлари таркибида йўловчиларни йўналишли таксиларда ташиш бўйича ихтисослаштирилган автоколонналар ташкил этиш, уларни малакали ҳайдовчилар ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги талабларига жавоб берадиган замонавий ҳаракатланадиган таркиб билан бутлаш.

2014-2015 йиллар«Тошшаҳартрансхизмат» АК
8.

Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарида товар-моддий бойликларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш йўли билан харажатларни ҳисобга олиш ва таҳлил қилишни такомиллаштириш.

2014 йил
III чорак
«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
9.

Белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказиш йўли билан «Тошавтотаъмирхизмат» УК орқали ҳаракатланадиган таркиб учун эҳтиёт қисмлар ва материалларни марказлаштирилган тартибда харид қилиш механизмини жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналарининг ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш.

2014 йил
II чорак
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
10.

Йўловчилар ташиш харажатларини қисқартириш ва таннархини пасайтириш мақсадида автобус саройлари, трамвай депоси ва тегишли хизматларнинг бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш.

2014 йил
I чорак
«Тошшаҳартрансхизмат» АК
11.

Аҳолига ва ташкилотларга, шу жумладан хусусий ташувчиларга пулли хизматлар кўрсатишни кенгайтириш йўли билан (ҳаракатланадиган таркибни сақлаш учун ишлаб чиқариш бинолари ва ҳудудлар ижараси, автотранспортни қатновдан олдин техника кўригидан ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш, тантанали тадбирларга ва бошқа тадбирларга хизмат кўрсатиш, реклама ва бошқа хизматлар) шаҳар жамоат транспорти корхоналарининг молия-хўжалик фаолияти рентабеллигини ошириш, фойдани шаҳарда йўловчилар ташишдан кўрилган зарарларни қисман қоплашга йўналтириш.

Доимо«Тошшаҳартрансхизмат» АК
12.

Линиядан пул тушуми тушишининг реал прогнозини аниқлаш мақсадида шаҳар йўловчи ташиш транспортининг ҳар бир йўналиши бўйича хронометражни тизимли асосда ўтказиш.

Тизимли равишдаДавлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
13.

Ахборот-телекоммуникация технологияларини қўллаган ҳолда аҳоли учун кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, транспорт воситалари ҳаракати оралиқларига ва йўналишлар ҳаракати жадвалларига риоя қилиниши устидан назоратни таъминлайдиган ҳаракатланадиган таркибни узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш йўли билан шаҳар йўловчи ташиш транспорти иши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ишлари билан боғлиқ бўлган мурожаатлари, шикоятлари ва таклифлари бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш учун СМС хабарларини қабул қилиш хизматини ташкил этиш.

2014-2015 йиллар Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
14.

Кейинчалик белгиланган тартибда реализация қилиш учун «3-сон трамвай-троллейбус депоси» ДУК (собиқ троллейбус комплекси) ва «Шаҳар электр транспортларига хизмат кўрсатиш шўъбаси»нинг мулкий комплексларини хатловдан ўтказиш ва консервациялаш.

2014 йил
I чорак
Давлат рақобат қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
III. Транспорт корхоналари ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш, автобус саройларининг малакали ҳайдовчилар таркиби билан тўлдирилганлигини таъминлаш
15.

Қуйидагиларни кучайтиришга йўналтирилган «Тошшаҳартрансхизмат» АК тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш бўйича Низомни тасдиқлаш:
ҳайдовчилар таркибининг йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашдан, ҳаракатланиш хавфсизлиги ва маромига риоя этишдан, фаолиятининг прогноз кўрсаткичларини бажаришдан, автотранспорт воситаларидан эҳтиётлаб ва самарали фойдаланишдан манфаатдорлигини ошириш учун меҳнатга ҳақ тўлаш фонди таркибидаги рағбатлантирувчи тўловларнинг ролини кучайтириш;
раҳбарларнинг ва ижро этувчи аппарат бошқарув ходимларининг идоравий мансуб ташкилотлар хўжалик фаолиятининг пировард натижалари ҳамда шаҳар транспортининг барқарор ишлашини ташкил этиш юзасидан масъулиятини кучайтириш.

2013 йил
IV чорак
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
16.

«Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик компанияси, унинг таркибий бўлинмалари ва ташкилотларининг бошқарув ва ишлаб чиқариш ходимларини малакали, касбий тайёрланган кадрлар билан тўлиқ бутлашни таъминлаш.

2014 йил
I чорак
Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
17.

Штатларни малакали ҳайдовчилар билан бутлашни таъминлаш учун Тошкент шаҳар йўловчи ташиш транспорти автобуслари ҳайдовчиларини махсус тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш.

2014 йил
II чорак
Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК
IV. Шаҳар йўловчи ташиш транспорти корхоналари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш
18.

Автотранспорт воситаларини қатновдан олдин техник кўрикдан ҳамда йўловчилар, багаж ва юкларни автомобилда ташийдиган ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2014 йил
II чорак
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги
19.

Ишдан ташқари вақтда транспорт воситаларини сақлаш жойлари, ҳайдовчиларни қатновдан олдин тиббий кўрикдан ва автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш пунктлари мавжудлиги шартлигини назарда тутувчи йўловчилар ташиш турлари бўйича намунавий лицензия битимини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2014 йил
II чорак
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
20.

Шаҳар йўловчи ташиш транспортида чиптасиз юрганлик учун жавобгарликни кучайтириш, шу жумладан чиптасиз юрганлик учун жарима суммасини икки баравар кўпайтириш бўйича таклифлар киритиш.

2014 йил
II чорак
Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш ва мувофиқлаштириш департаменти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/рТадбирларнинг номиБажариш муддатлариМолиялаштириш манбалариБаҳолаш харажатлари (млн сўм)*

Масъул бажарувчилар

1. Компьютерлаштиришни ва АТ-инфратузилмани ривожлантириш
1.1.

Марказий аппаратда ва таркибий бўлинмаларда компьютер техникасини янгилаш

2013 — 2015 йилларЎз
маблағлари
380,0«Тошшаҳартрансхизмат» АК
1.2.

Марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларнинг ўзаро ҳамкорлиги зарур даражасини таъминлаш мақсадида корпоратив тармоқни, шунингдек техник ва дастурий инфратузилмани яратиш

2014 йил
II чорак
Тижорат
банклари
кредитлари
450,0

«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Жами830,0
2. Ишлаб чиқариш ва молия ресурсларини бошқариш бўйича ахборот тизимларини яратиш ва жорий этиш
2.1.

Марказий аппарат ва таркибий бўлинмаларда электрон ҳужжатлар айланиши тизимини жорий этиш

2014 йил
III чорак
Ўз
маблағлари
95,0

«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

2.2.

Молия ресурсларини бошқариш бўйича ягона автоматлаштирилган дастурий таъминотни жорий этиш

2014 йил
II чорак
Ўз
маблағлари
50,0

«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

2.3.

Техник воситаларни, шу жумладан транспорт воситалари сони, уларнинг ҳолати, захира қисмлар ва бошқа моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни ҳисобга олиш бўйича автоматлаштирилган тизимни яратиш ва жорий этиш

2014 йил
III чорак
Ўз
маблағлари
50,0«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
Жами195,0
3. Ҳаракатланадиган таркибни бошқариш ва унинг ҳаракатини назорат қилиш бўйича автоматлаштирилган воситаларни ва дастурий
комплексларни яратиш ва жорий этиш
3.1.

Навигация тизимларини жорий этишни ва транспорт воситалари ҳайдовчиларини алоқа воситалари билан таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланадиган таркибнинг ҳаракатини узоқдан назорат қилиш тизимини (GPS) жорий этиш

2013-2014 йилларТижорат банклари кредитлари 0,54 млн.
долл.

Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Йўловчи ташиш
транспорти барча турлари ҳаракатини лицензиялаш
ва мувофиқлаштириш департаменти, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, «Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Ўз
маблағлари
150,0
3.2

Йўл варақаларини ҳисобга олиш ва автоматик қайта ишлаш бўйича дастурий таъминот жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда Тошкент шаҳрида йўловчи ташувларини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш

2014-2015 йиллар

Тижорат
банклари
кредитлари

0,4 млн
доллар

Жами
150,0млн сўм
0,94млн АҚШ доллари
4. Ахборот ресурслари ва ахборот тизимларини ривожлантириш
4.1.

Йўловчиларга интерактив хизматлар кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда веб-сайтни такомиллаштириш

2013 йил
IV чорак
Ўз
маблағлари
15,0«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
4.2.

Ёзиб олиш функциясига эга бўлган «ишонч телефони»га қўнғироқларни ҳисобга олиш хизматларини жорий этиш

2014 йил
IV чорак
Ўз
маблағлари
20,0«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
4.3.

Шаҳар транспорти йўловчилари учун тегишли йўналишлар транспорт воситаларининг қаердалигини кузатиб бориш функциясига эга бўлган мобиль алоқани ташкил этиш

2015 йил
III чорак
Ўз
маблағлари
15,0«Тошшаҳартрансхизмат», АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Жами

50,0
5. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш
5.1.

Ахборот хавфсизлигининг зарур даражасини таъминлаш бўйича ички норматив ҳужжатларни (ахборот хавфсизлигининг корпоратив сиёсати, ахборот хавфсизлиги таваккалчиликларини бошқариш тўғрисидаги, ахборот хавфсизлигининг нохуш ҳодисаларини бошқариш тўғрисидаги низомлар ва бошқаларни) ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2013-2014 йилларЎз
маблағлари
45,0«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси
5.2.

Ички норматив ҳужжатларни (корпоратив тармоқдан ва компьютер техникасидан фойдаланиш қоидалари, электрон шакллар ва ҳисобот бериш муддатлари бўйича низомлар ва бошқаларни) такомиллаштириш

2014 йил
I чорак
Ўз
маблағлари
-«Тошшаҳартрансхизмат» АК, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси

Жами

45,0

Ҳаммаси

улардан:


1270,0
0,94

млн сўм
млн АҚШ доллари

ўз маблағлари820,0

млн сўм

тижорат банкларининг кредитлари450,0
0,94

млн сўм
млн АҚШ доллари

Кейинги таҳрирга қаранг.
1.Қодиров Р.Ҳ.Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори, мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбари
2.Усмонов Р.Ж.Тошкент шаҳар ҳокими, мувофиқлаштирувчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари
3.Маматов Р.Т.Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари
4.Мирзамахмудов Ж.ТЎзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
5.Абдуллаев М.Р.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари
6.Рустамов О.Б.Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
7.Гаффаров С.Х.

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни
ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

8.Шерматов Ш.Х.Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари
давлат қўмитаси раисининг ўринбосари
9.Шоваҳобов Ш.Ш. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг ўринбосари
10.Одилов М.А.Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи
11.Сайдалиев Х.А.Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи
12.Содиқов Б.Г.«Тошкент метрополитени» ДУК бошлиғи
13.Айтубаев З.С.Тошкент шаҳар ҳокимлиги Йўловчи транспортининг барча турлари ҳаракатини лицензиялаш
ва мувофиқлаштириш департаментининг бошлиғи
14.Абраров З.З.«Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси раиси в.б.
15.Ханов Н.М. Вазирлар Маҳкамаси Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси
масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири, мувофиқлаштирувчи гуруҳ котиби
Кейинги таҳрирга қаранг.
Т/рТошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига келадиган
йўловчи ташиш транспортининг ҳаракат
йўналиши
Шаҳар атрофи йўналишларининг таклиф этилаётган автостанциялари
мавжуд охирги
пунктлардан
фойдаланиш
янгидан
қуриш
реконструкция
қилиш –мавжуд
охирги пунктларни
кенгайтириш
1.Бекобод (Бекобод шаҳри, Оққўрғон, Бекобод, Бўка, Қуйи Чирчиқ, Пискент,
Ўрта Чирчиқ туманлари)
Қўйлиқ М-1
2.Олмалиқ (Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари, Оҳангарон, Паркент, Ўрта Чирчиқ,
Юқори Чирчиқ туманлари)
Бахт
3.Тузел (Қибрай тумани)Тузел
4.Чирчиқ (Чирчиқ шаҳри, Бўстонлиқ, Қибрай, Юқори Чирчиқ туманлари)ТТЗ
5.Ўнқўрғон (Қибрай, Юқори Чирчиқ туманлари)Аграр университети
6.Чимкент (Зангиота, Қибрай туманлари)Уч қаҳрамон
7.Келес (Зангиота тумани)Келес
8.Тошкент минерал суви (Зангиота тумани)Тиббиёт шаҳарчаси
9.Назарбек (Зангиота тумани)Бешқайрағоч
10.Чиноз (Зангиота, Чиноз, Янгийўл туманлари)Эркин
11.Янгийўл (Зангиота, Чиноз, Янгийўл туманлари)Чоштепа
12.Янгийўл (Янгийўл тумани, Тошкент шаҳрининг Сирғали тумани
томонидан)
Дўстлик-2
1. Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчи ташиш тартиби тўғрисидаги ушбу Низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрида йўловчи ташиш транспортини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 9 октябрдаги ПҚ-2048-сон қарорини бажариш юзасидан ишлаб чиқилган ва йўловчилар хавфсизлигини, хизмат кўрсатишнинг юксак маданиятини, йўловчилар ташишни ташкил этиш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилишни таъминлаш тамойилларидан келиб чиқиб Тошкент шаҳрида йўналишли хусусий таксиларда йўловчилар ташишни бажариш бўйича автомобилда хусусий йўловчи ташувчилар учун ягона тартиб ва шартларни белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Розуқулов У.У. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси
Ханов Н.М. Вазирлар Маҳкамасининг Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва
қурилиш индустрияси масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири,
комиссия раисининг ўринбосари
Камалов А.С. Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи
ўринбосари
Гафаров С.Х. Давлат рақобат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
Икрамов М.М. Адлия вазирининг биринчи ўринбосари
Абдуллаев М.Р. Молия вазирининг ўринбосари
Мирзамахмудов Ж.Т.Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари
Шовахобов Ш.Ш. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
ўринбосари
Рустамов О.Б. Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари
Рахманов Б.С. Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари
Якубов Ш.И.«Ўзсаноатқурилишбанк» бошқаруви раисининг ўринбосари
Ғанихўжаев Б.Ф. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ижро этувчи директорининг
ўринбосари
Абраров З.З. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмаси раиси в.б.
Ахмедова А.Н. «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг бош бухгалтери
Т/р

Ташкилотнинг номи

Давлат улушлари
(активлари)
%
1«Биринчи автокорхона» ОАЖ 95,30
2.«2-автобус саройи» ОАЖ93,68
3.«3-автобус саройи» ОАЖ98,35
4.«4-автобус саройи» ОАЖ96,01
5.«5-сон автокорхона» ОАЖ96,84
6.«7-автокорхона» ОАЖ96,52
7.«8-сонли автосарой» ОАЖ94,45
8.«O’ninchi avtosaroy» МЧЖ 100,00
9.«12-автобус саройи» ОАЖ93,24
10.«18-автобус саройи» ОАЖ96,99
11.«Мерседес-Бенц» марказий хизмат кўрсатиш станцияси шўъба корхонаси 100,00
12.«Биринчи автотаъмир сервис» шўъба корхонаси 100,00
13.«Иккинчи автотаъмир сервис» шўъба корхонаси 100,00
14.«Учинчи автотаъмир сервис» шўъба корхонаси100,00
15.«Транспорт хизматлари сифати устидан назорат қилиш бошқармаси» ДУК100,00
16.«Йўловчитранссервис» ягона хўжалик ҳисобидаги марказ» ДУК100,00
17.«2-трамвай депоси» ДУК, «3-сон трамвай-троллейбус депоси» ДУК, «Тоштатрасервис техник маркази» ДУК, «Йўл хизмати» ДУК, «Шаҳар электр транспортига хизмат кўрсатиш шўъбаси» ДУКнинг мулкий комплекслари 100,00
18.Қайта ташкил этилаётган «Тошшаҳартрансхизмат» уюшмасининг мулкий комплекси (бино ва бошқа мол-мулки) 100,00
19.

Қайта ташкил этилаётган «Тошавтобустранс» акциядорлик компаниясининг мол-мулки

100,00
20.

Қайта ташкил этилаётган «Тошйўловчитаъмирсервис» акциядорлик компаниясининг мол-мулки

100,00
21.Қайта ташкил этилаётган «Тошэлектротранс» давлат компаниясининг мол-мулки100,00

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази