Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2013 йил 15 августдаги 225-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги 270-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1991 й., 10-сон, 36-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақидаги низомнинг 14-бандида:
«қонунчиликка мувофиқ ўт сочар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, кучли таъсир этувчи заҳарли моддаларни сотиб олиш, сақлаш, наркотик ва радиоактив моддаларни ташиш, ўқ отиш тирлари ва отишма жойларини, қурол-яроғларни тузатиш ва пиротехника корхоналари, ов ва спорт қуроллари билан савдо қилувчи дўконларни очишни ва уларнинг ишлашини назорат қилиб боради»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланишни тартибга солиш, уларни ифлосланишдан ҳамда камайиб кетишдан муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1992 йил 8 апрелдаги 179-сон қарорининг ўзбек тили матнидаги 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 5 декабрдаги 449-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 12-сон, 47-модда) билан тасдиқланган Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низом 7-бандининг ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«уруғларни, ўсимликлар ва бошқа ўсимлик маҳсулотларини импорт қилишга, шунингдек республика ҳудуди орқали транзит бўйича олиб ўтиладиган таркибида уруғлар, ўсимликлар ва ўсимлик маҳсулотлари бўлган юкларга карантин рухсатномалари беради».
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги низом 12-бандининг саккизинчи хатбошидаги «импорт»сўзи чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 26-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Радиоэлектрон воситаларни ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), лойиҳалаштириш, қуриш (ўрнатиш), фойдаланиш, сотиш ва уларни чет эллардан олиб келиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 11 декабрдаги 472-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 75-модда) билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларининг 26.5-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«26.5. Оғир, катта ўлчамли ёки ўта хавфли юкларни ташиш учун тасарруфида автомобиль йўллари бўлган юридик шахсларнинг ҳамда ички ишлар органларининг рухсатномаси талаб қилинади».
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Биология ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш устидан назоратни кучайтириш тўғрисида» 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 102-модда):
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 9 ноябрдаги 232-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 11-сон, 63-модда) билан тасдиқланган Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом 8-банди «г» кичик бандининг бешинчи хатбошидаги «ва маълумотномаси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорлари 29-бандининг «Шакллантириш манбаи» устунидаги «импорт қилишга» сўзларидан кейинги «импорт» сўзи чиқариб ташлансин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июндаги 165-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тўғрисидаги низом 6-бандининг ўттиз тўртинчи хатбошидаги «сувдан фойдаланиш учун қудуқларни» сўзлари «сув қудуқлари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.