Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ҒАЛАБА КУНИ БАЙРАМ ҚИЛИНИШИ МУНОСАБАТИ БИЛАН УЛУҒ ВАТАН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Улуғ Ватан уруши қатнашчиларининг Ўзбекистон Республикаси давлат манфаатларини ҳимоя қилишдаги, унинг иқтисодиёти, маданиятини ривожлантиришдаги, мустақилликни шакллантиришдаги, ёш авлодни тарбиялашдаги катта хизматлари учун шунингдек 9 май — Fалаба куни байрам қилиниши муносабати билан:
1. Улуғ Ватан уруши қатнашчилари ва ногирон байналминал жангчилар, шунингдек ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилалари 10 минг сўм миқдорда пул билан мукофотлансин.
2. Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Пенсия жамғармаси билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида мазкур Фармонда кўзда тутилган харажатларни пул билан таъминлаш тартиби ва манбаларини аниқласин.
3. Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки, Ўзбекистон Республикасининг Пенсия жамғармаси, Ижтимоий таъминот вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати юқорида кўрсатилган рағбатлантириш мукофотининг ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 26 апрель,
ПФ-599-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 4-сон, 180-модда)