Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. 2007 йил 22 ноябрда Ашхобод шаҳрида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун махсус воситалар (ноқатл даражадаги қурол) яратиш соҳасида Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг «Махсус техника ва алоқа» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси Давлат муассасасига базавий илмий-тадқиқот муассасаси мақомини бериш тўғрисидаги Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари Кенгашининг қарори тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий хавфсизлик хизмати миллий қонунчиликда назарда тутилган уларнинг ваколатлари доирасида мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ушбу қарорнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички тартиб-таомиллари Ўзбекистон Республикаси томонидан амалга оширилганлиги тўғрисида тегишли билдиришномани депозитарийга юборсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажарилишини устидан белгиланган тартибда назоратни таъминласин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 1 ноябрь,
ПҚ-1425-сон