Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида 2010 йил 11 июнь куни Тошкент шаҳрида имзоланган Жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ва Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона қўмитаси мазкур халқаро шартномани амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ва мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тайинлангани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришномани йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби В.Х. Ташматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 28 декабрь,
ПҚ-1670-сон