LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, уларни мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, амалдаги солиқ имтиёзларини тартибга солиш ва экспортга мўлжалланган рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга шундай имтиёзларнинг рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Экспорт қилувчи корхоналар учун фойда солиғи ва мулк солиғини тўлаш тартиби умумий сотиш ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага сотилган товарлар, ишлар, хизматлар экспортидаги (ишлар бажарилган, хизматлар кўрсатилган жойдан қатъии назар) улушига боғлиқ ҳолда қуйидагича белгилансин:
экспорт улуши 15 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бўлганида — белгиланган фойда солиғи ва мулк солиғи ставкалари 30 фоизга камайтирилади;
экспорт улуши 30 ва ундан кўпроқ фоиз бўлганида — белгиланган фойда солиғи ва мулк солиғи ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
Мазкур солиқ имтиёзи ягона солиқ тўловини ҳисоблаш чоғида микрофирмалар ва кичик корхоналарга татбиқ этилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармонига асосан чиқариб ташланган — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Фармоннинг 1-бандида кўзда тутилган имтиёзлар экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчи ҳамда уни мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланувчи ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ҳамда фирмалари орқали сотувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга тадбиқ этилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 8 январдаги ПФ-3376-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2004 й., 1-2-сон, 9-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур имтиёзлар эркин алмаштириладиган валютага хом ашё маҳсулотлари — пахта толаси, ип газлама калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, газ конденсати, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналарига тадбиқ қилинмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан бирга бир ҳафта муддатда ушбу Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўлланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва экспорт маҳсулотлари (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчиларига солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (рўйхат № 939, 27.06.2000 й.).
5. Экспорт қилувчи корхоналар учун иловага* мувофиқ солиқ имтиёзлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
* Илова рус тилида берилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар;
7. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.