LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 апрелдаги ПФ-5398-сонли «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2018 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарори)»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш, уларни мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, амалдаги солиқ имтиёзларини тартибга солиш ва экспортга мўлжалланган рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришга шундай имтиёзларнинг рағбатлантирувчи таъсирини кучайтириш мақсадида:
1. Белгилаб қўйилсинки, экспорт қилувчи корхоналар томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспортидан олинадиган даромадларнинг ҳисоб-китоби алоҳида юритилади.
2000 йилнинг 1 июлидан бошлаб мулкчиликнинг барча шаклларидаги экспорт қилувчи корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган ва эркин алмаштириладиган валютага экспорт қилинган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)дан олинган даромадлари даромад (фойда) солиғини тўлашдан озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда амалдаги ҳисоб ва ҳисобот тизимини танқидий қайта кўриб чиқиб, унда корхоналар томонидан ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспортидан олинадиган даромадларнинг алоҳида ҳисоб-китоби юритилишини кўзда тутсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Экспорт қилувчи корхоналар учун 2000 йилнинг 1 июлидан бошлаб умумий савдо-сотиқ ҳажмида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) экспорти улушига қараб мулк солиғи тўлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилсин:
экспорт улуши 25 фоиздан 50 фоизгача миқдорда бўлганида — белгиланган мулк солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Ушбу Фармоннинг 1 ва 2-бандида кўзда тутилган имтиёзлар экспорт маҳсулоти ишлаб чиқарувчи ҳамда уни мустақил равишда ёки вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланувчи ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ҳамда фирмалари орқали сотувчи барча мулкчилик шаклидаги корхоналарга тадбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур имтиёзлар эркин алмаштириладиган валютага хом ашё маҳсулотлари — пахта толаси, ип газлама калаваси, линт, нефть, нефть маҳсулотлари, газ конденсати, табиий газ, электр энергияси, қимматбаҳо, рангли ва қора металлар экспорт қилувчи савдо-воситачилик корхоналарига, шунингдек ишлаб чиқариш корхоналарига тадбиқ қилинмайди.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан бирга бир ҳафта муддатда ушбу Фармонда кўзда тутилган солиқ имтиёзларини қўлланиш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва экспорт маҳсулотлари (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарувчиларига солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (рўйхат № 939, 27.06.2000 й.).
5. Экспорт қилувчи корхоналар учун иловага* мувофиқ солиқ имтиёзлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
* Илова рус тилида берилади.
Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар;
7. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Т. Султонов зиммасига юклансин.