Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Дам олиш кунини 2001 йил 29 декабрь шанбадан 31 декабрь душанбага кўчириш тўғрисида
Янги йил байрамини нишонлаш муносабати билан ҳамда меҳнаткашларнинг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Дам олиш куни 2001 йил 29 декабрь шанбадан 31 декабрь душанбага кўчирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 24 декабрь,
483-сон