Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 19.08.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 октябрдаги ПФ–4475-сон «Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 19 декабрдаги 355-сон «Ўзбекистон Республикаси алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳамда Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 589-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қиладилар:
1. 1-банднинг иккинчи хатбошисидан «Қуролли кучлар Бирлашган штаби,» ва «, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳукумат алоқа хизмати» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 2-банддаги «Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик деб юритилади)» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат қўмитаси деб юритилади)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 4-банддаги, 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги ва 16-банддаги «Агентлик» деган сўз «Давлат қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 6 ва 9-бандлардаги «Агентликнинг» деган сўз «Давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 12-банднинг олтинчи хатбошисидаги «Агентликка» деган сўз «Давлат қўмитасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 13-банддаги «Агентлик» ва «Агентликнинг» деган сўзлар тегишинча «Давлат қўмитаси» ва «Давлат қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази