Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Денгиз кемачилиги хавфсизлигига таҳдид солувчи ғайриқонуний актларга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияга ушбу Конвенция 6-моддасининг 2-бандида назарда тутилган барча ҳолларда Конвенциянинг 3-моддасида кўрсатиб ўтилган жиноятлар устидан Ўзбекистон Республикасининг юрисдикциясини ўрнатган ҳолда қўшилинсин.