Республикага буғдой унини олиб киришни янада тартибга солиш ҳамда мамлакатимиз корхоналарида ишлаб чиқарилаётган нон-булка ва қандолатчилик маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш учун шарт-шароит яратиш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2012 йил 25 декабрдаги ПҚ–1887-сонли қарорининг 12-2-иловасидаги 11-товар гуруҳи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Товар гуруҳининг рақами | Товарлар сони | ТИФ ТН бўйича товар коди | Ўлчов бирлиги учун товарнинг божхона қийматига нисбатан фоиз ёки АҚШ доллари ҳисобида |
11 | Буғдой уни | 1101 00 110 0, 1101 00 150 0 | 11 |
2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклатилсин.