Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

×
 ×
Пўлат эритиш корхоналарида хавфсизлик қоидаларини тасдиқлаш ҳақида

ИЛОВА
ПЎЛАТ ЭРИТИШ КОРХОНАЛАРИДА ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ

I-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

II-БОБ. ПЎЛАТ ЭРИТИШ КОРХОНАЛАРИНИНГ МАЙДОНИ, БИНО ВА ИНШООТЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИ

III-БОБ. ШИХТА ҲОВЛИСИ

IV-БОБ. ПЕЧЛАРНИНГ ИШ МАЙДОНЧАЛАРИГА МАТЕРИАЛЛАР ЕТКАЗИБ БЕРИШ

1-§. Мартен печларининг иш майдончаларига материаллар етказиб бериш

2-§. Электр билан пўлат эритиш печларининг иш майдончаларига материаллар етказиб бериш

V-БОБ. ПЕЧЛАРГА МАТЕРИАЛЛАР ЮКЛАШ

VI-БОБ. ПЎЛАТ ЭРИТИШ КОРХОНАСИДА КИСЛОРОД ҚЎЛЛАНИШИГА ДОИР УМУМИЙ ТАЛАБЛАР

VII-БОБ. МАРТЕН ПЕЧЛАРИНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

1-§. Умумий хавфсизлик талаблари

2-§. Печлардаги юклаш дарчаларининг қопқоқ ва рамалари

3-§. Печ каллаклари, регенератор ва шлаковиклар

4-§. Печларни совитиш

5-§. Эритмани суюқлантириш ва меъёрига етказиш

6-§. Печ дарчалари остоналарига қаров

7-§. Печ тубига қаров

8-§. Мартен печларини қиздириш

9-§. Мартен печларига кислород бериш

VIII-БОБ. ЭЛЕКТРПЕЧЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА УЛАРГА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ

1-§. Электр ёйли печлар

2-§. Индукцион печлар

3-§. Электр билан пўлат эритиш печларига кислород бериш

4-§. Печлар электр қисмининг тузилиши ва унга хизмат кўрсатиш

IX-БОБ. ОСОН АЛАНГАЛАНУВЧИ КУКУНСИМОН МАТЕРИАЛЛАР, УЛАР АСОСИДА ТАЙЁРЛАНГАН АРАЛАШМАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ВА ҚЎЛЛАШ

Х-БОБ. КОВШ ВА ТАРНОВЛАРНИНГ ТУЗИЛИШИ. УЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ

ХI-БОБ. ПЎЛАТНИ ЧИҚАРИШ, ҚУЙИШ ВА ОЛИБ КЕТИШ

ХII-БОБ. СУЮҚ МЕТАЛЛГА ПЕЧДАН ТАШҚАРИДА ИШЛОВ БЕРИШ

XIII-БОБ. САНИТАРИЯ ТАЛАБЛАРИ

XIV-БОБ. ЎТГА ЧИДАМЛИ МАТЕРИАЛЛАРНИ САҚЛАШ ВА ЕТКАЗИБ БЕРИШ

ХV-БОБ. ШЛАК ҲОВЛИЛАРИ, ШЛАКНИ ДАСТЛАБКИ ҚАЙТА ИШЛАШ БЎЛИНМАСИ

XVI-БОБ. УСКУНАЛАРНИ ПРОФИЛАКТИК КЎРИКДАН ЎТКАЗИШ ВА ТАЪМИРЛАШ

XVII-БОБ. ХАВФСИЗЛИК ҚОИДАЛАРИНИНГ БУЗИЛИШИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 19-сон, 191-модда) қарорига мувофиқ буюраман:
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 386-модда), «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 19-сон, 191-модда) ишлаб чиқилган бўлиб, пўлат эритиш корхоналарида хавфсизлик талабларини белгилайди.
91. Мазкур Қоидаларнинг 76-(биринчи банди), 77 — 83-бандлари талаблари электр ёйли печларга материаллар юклаш жараёнларига ҳам тааллуқлидир.
112. Кислород қувурларидаги оловли ишлар ушбу Қоидаларнинг 603 — 605-банди талабларига асосан наряд-рухсатнома бўйича ва мутахассисларнинг узлуксиз кузатуви остида бажарилиши керак.
183. Буғлатиб совутиш тизимини таъмирлаш ишлари ушбу Қоидаларнинг 603 — 605-банди талабларига биноан наряд-рухсатнома асосида ва фақат тизимдан буғ босими туширилгандан сўнг бажарилиши лозим. Зарур ҳолларда, таъмирлаш бўйича ишларни тизим техник сув билан совутишга ўтказилгандан кейин бажариш лозим.
285. Металлдан намуна олиш ушбу Қоидаларнинг 197, 198, 199-бандлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
313. Печ ваннасига кислород берувчи фурманинг юритмаси ушбу Қоидаларнинг 237-банди талабларига мувофиқ фурмани иш бўшлиғидан чиқарилишини таъминлайдиган блокировка қурилмаларига эга бўлиши лозим. Фурма кўтарилаётган пайтда кислород берилиши автоматик тарзда тўхташи лозим.
327. Осон алангаланувчи кукунсимон материаллар ва уларнинг асосида тайёрланган аралашмаларнинг* (бундан буён — материал ва аралашмалар деб аталади) техник ҳужжатларида ва технологик йўриқномаларда қуйидаги тавсифлар келтирилган бўлиши керак:
328. Олдинги, яъни 327-бандда кўрсатилган тавсифларни (ёниш жараёнининг ҳисобланган солиштирма иссиқлиги ва ҳароратидан ташқари) ҳамда материал ва аралашмалардан фойдаланиш мумкинлиги тўғрисидаги хулосани тегишли ихтисослаштирилган ташкилотлар беради. Ёниш жараёнининг солиштирма иссиқлиги ва ҳарорати ишлаб чиқарувчи корхона томонидан аниқланади.
426. Кўпираётган шлак ушбу Қоидаларнинг 188-банди талабларига мувофиқ чўктирилиши керак.
Таъмирланаётган ковшларни футеровка қилиш ушбу Қоидаларнинг 382-банди талабларига риоя қилиб амалга оширилиши лозим.

Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази