«Ўзбекистон Республикасининг давлат тили тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Совети қарор қилади:
1. Қонуннинг қоидаларини жамият турмушининг ҳамма томонларига босқичма-босқич жорий этиш мақсадида белгилаб қўйилсинки, Қонуннинг
4,
7 ва
8-моддалари 8 йил давомида,
5 ва
24-моддалари — 3 йил давомида,
16-моддаси — 1991/1992 ўқув йилидан кучга киради,
22-моддаси 1991 йилдан амал қила бошлайди.