LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Бўш пул маблағларининг омонатларда тўпланишидан аҳолининг манфаатдорлигини ошириш ҳамда давлат-тижорат Халқ банки омонатчиларининг манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, унинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида:
1. 2000—2005 йиллар мобайнида Халқ банкининг низом жамғармасини 10 млрд сўмгача кўпайтириб, қуйидаги улушларда қўшимча қўйилмалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва давлат-тижорат Халқ банкининг таклифи маъқуллансин:
2. Халқ банки 2005 йил 1 январга қадар солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин ва бўшаган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Халқ банки низом жамғармасидаги улушини тўлдиришга йўналтирилсин.
3. «Давлат-тижорат Халқ банкини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 25 декабрдаги ПФ-2162-сон Фармонининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда мазкур Фармонни ижро этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
5. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.