07.09.1999 йилдаги -сон
 LexUZ шарҳи
2. Агар ушбу модданинг 1-банди қоидаларига биноан жисмоний шахс ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, қуйидаги қоидалар амал қилади:
3. Агар ушбу модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ компания ҳар иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, у ўзининг амалдаги раҳбар органи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
f) (а)-(е) кичик бандларида санаб ўтилган фаолият турларининг амалга оширилиши учун, доимий фаолият жойининг бутун фаолияти тайёргарлик ва ёрдамчи тусда бўлган тақдирда сақлаб туриладиган доимий тадбиркорлик фаолияти жойи.
5. Агар ушбу модданинг 7-бандида кўрсатилган мустақил мақомли агентдан ўзга бўлган шахс корхона учун иш юритса ва Аҳдлашувчи Давлатда корхона номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва унда одатда ушбу ваколатни амалга оширса, унда бу корхона ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари қоидаларига қарамай, ушбу Давлатда корхона манфаатлари учун ушбу шахс томонидан амалга ошириладиган ҳар қандай фаолиятга нисбатан доимий муассасага эга, деб ҳисобланади, агар, фақат бу фаолият 4-бандда кўрсатилган фаолият турлари билан чекланиб қолмаса, бу фаолият доимий тадбиркорлик фаолияти жойи орқали амалга ошириладиган ҳолатда, кўрсатиб ўтилган бандга мувофиқ бу жойни доимий муассасага айлантирмайди.
3. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, уни ёллашга ёки ижарага бериш, шунингдек кўчмас мулкдан бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
4. Ушбу модданинг 1- ва 3-бандлари қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олинадиган даромадига ва мустақил шахсий хизматлар кўрсатиш мақсадлари учун мўлжалланган кўчмас мулкдан олинадиган даромадларига ҳам қўлланилади.
2. Агар Аҳдлашувчи Давлат корхонаси ўз фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга ошираётган бўлса, унда ушбу модданинг 3-банди қоидаларини ҳисобга олиб, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб доимий муассаса ҳисобланган корхонага нисбатан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ўтказилади.
4. Агар Аҳдлашувчи Давлатда корхонага тааллуқли бўлган фойдани, фойданинг умумий миқдорини унинг алоҳида бўлинмаларига мутаносиб тарзда тақсимлаш қабул қилинган бўлса, унда ушбу модданинг 2-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатга солиққа тортиладиган фойдани қабул қилинган тақсимлаш усулига мувофиқ аниқлашини инкор этмайди; бироқ фойдани тақсимлашнинг танланган усули ушбу модда тамойилларига мувофиқ келиши лозим.
3. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пульда, қўшма фаолиятда ёки халқаро транспорт агентлигида иштирок этишдан олинадиган фойдага ҳам қўлланилади.
3. Ушбу модда 2-бандининг қоидаларига қарамай қуйидаги қоидалар амал қилади;
а) ушбу модданинг 3-банди «а» кичик бандидаги лицензия тўловлари ялпи миқдорининг 5 фоизидан;
b) ушбу модданинг 3-банди «b» кичик бандидаги лицензия тўловлари ялпи миқдорининг 3 фоизидан.
5. Ушбу модданинг 1 — 4-бандларида эслатилмаган ҳар қандай мулкни бегоналаштиришдан олинадиган даромадлар фақат мулкни бегоналаштирувчи шахс резиденти ҳисобланган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
1. Ушбу Битимнинг 16-, 17-, 18- ва 19-моддалари қоидаларини ҳисобга олиб, Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланма иш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва шунга ўхшаш бошқа тақдирлаш ҳақлари, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаётган бўлса, фақат мана шу Давлатда солиққа тортилади. Агар ёлланма иш шу тариқа бажарилаётган бўлса, унда шу муносабат билан олинган тақдирлаш ҳақлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. 1-банд қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма иш бўйича оладиган тақдирлаш ҳақлари фақат биринчи эслатилган Давлатда солиққа тортилади, агар:
1. Ушбу Битимнинг 7-, 14- ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти театр, кино, радио ва телевидение артисти ёки мусиқачи каби ижрочи артист сифатида ёки спортчи сифатида бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга ошираётган шахсий фаолияти туфайли оладиган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
2. Ушбу Битимнинг 12-моддаси қоидаларига қарамай, ушбу модданинг 1-бандида кўрсатилган шахслар ўзларининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган фаолиятидан оладиган даромадларига, шунингдек кўрсатиб ўтилган шахсларнинг номи, портрети ёки бошқа шахсий ҳуқуқларидан фойдаланилгани ёки фойдаланиш ҳуқуқи учун тўланадиган ҳар қандай рағбатлантириш ҳақлари ҳам тегишли бўлади. Тегишли қоида радио ва телевидение орқали артистлик ёки спортчилик чиқишларини қайта тиклаш ва кўрсатишга розилик бериши муносабати билан олинадиган даромадларга нисбатан ҳам қўлланилади.
3. Қачонки, ушбу модданинг 1- ва 2-бандлари тушунчасидаги даромад артист ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ёзилса, ушбу Битимнинг 7-, 14- ва 15-моддалари қоидаларига қарамай, ушбу даромадлар артист ёки спортчи фаолият кўрсатаётган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
4. Ушбу модданинг 1- ва 3-бандларининг қоидалари Аҳдлашувчи Давлатда артист ёки спортчилар томонидан амалга ошириладиган фаолиятдан олинадиган даромадларга нисбатан қўлланилмайди, агар уларнинг ана шу Давлатга ташрифи тўлалигича ёки асосан бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг давлат маблағлари ёки унинг ҳудудий-маъмурий тузилмалари ёхуд ана шу бошқа Давлатда тан олинган ижтимоий фойдали (хайрия) ташкилотлари томонидан маблағ билан таъминланадиган бўлса. Бундай ҳолда даромад фақат артист ёки спортчи резиденти ҳисобланадиган ўша Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
2. Ушбу модданинг 1-банди қоидалари кўчмас мулкдан олинадиган даромаддан бошқа бўлган даромадларга нисбатан қўлланилмайди, агар олувчи Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлиб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса ёки у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга оширса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса. Бу ҳолатда вазиятга қараб, ушбу Битимнинг 7-моддаси ёки 14-моддасининг қоидалари қўлланилади.
а) Ўзбекистон Республикасида олинган даромадлар, шунингдек у ерда жойлашган, ушбу Битимга мувофиқ у ерда солиққа тортиладиган мулкий бойликлар, агар улар ушбу банднинг «b» кичик бандига биноан ҳисобга олиниши лозим бўлмаса, Германия солиқларига тортилишдан озод қилинади. Бироқ Германия Федератив Республикаси шу тариқа озод қилинган даромадлар ёки мулкий бойликларни солиқ ставкасини белгилашда ҳисобга олиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Дивидендлар учун озод қилиш фақат, агар бундай дивидендлар капиталининг камида 25 фоизи бевосита Германия компаниясига тегишли бўлган Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланадиган компания томонидан Германия Федератив Республикаси резиденти ҳисобланадиган компанияга тўланадиган бўлгани ҳолда қўлланилади.
аа) ушбу банднинг «а» кичик банди таъсир қилмайдиган дивидендлар;
dd) ушбу Битимнинг 13-моддаси 2-бандига биноан Ўзбекистон Республикасида солиққа тортилиши мумкин бўлган даромадлар;
с) Ушбу Битимнинг 7- ва 10-моддалари маъносидаги даромадлар ва улар негизида ётган мулкий бойликларга нисбатан ушбу банднинг «а» кичик банди қоидалари ўрнига, агар Германия Федератив Республикаси резиденти доимий муассаса фойда олган хўжалик (ҳисобот) йилида ёки Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган компания ўз фойдасини тақсимлаган хўжалик (ҳисобот) йилида ўзининг ялпи даромадини фақат ёки фақатгина Германия Федератив Республикасининг ташқи солиқлар ҳақидаги Қонуни 8-параграфининг 1-банди 1-6-рақамлари таъсирига тушадиган фаолият турларидан ёки кўрсатилган Қонун 8-параграфининг 2-банди таъсирига тушадиган улуш билан қатнашишлардан олган бўлса, унда ушбу банднинг «b» кичик банди қоидалари қўлланилади; доимий муассаса эҳтиёжлари учун мўлжалланган (ушбу Битимнинг 6-моддаси 4-банди) кўчмас мулкка, шунингдек бундай кўчмас мулкни(ушбу Битимнинг 13-моддаси 1-банди) бегоналаштиришдан олинган фойда миқдорига ва доимий муассасанинг активлари бўлган (ушбу Битимнинг 13-моддаси 3-банди) кўчар мулкка нисбатан ҳам шу қоида тааллуқли бўлади;
d) Агар Германия Федератив Республикаси резиденти бўлган компания фойдани тақсимлаш учун Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган даромадлардан фойдаланса, унда ушбу банднинг «а» кичик банди қоидалари тақсимланадиган суммадан Германиянинг солиқлар ҳақидаги қонунлари қоидаларига мувофиқ корпорациялардан ундириладиган компенсация тарзидаги солиққа тортишни истисно этмайди;
е) Ушбу банднинг «а» кичик банди қоидаларига қарамай, икки ёқлама солиққа тортилиши ушбу банднинг «b» кичик бандига мувофиқ солиқни ҳисобга олиш орқали бартараф қилинади:
аа) агар Аҳдлашувчи Давлатларда даромадлар ёки мулк ушбу Битимнинг турли қоидаларига тегишли бўлса ёки турли шахсларга ҳисоблаб қўйилса (ушбу Битимнинг 9-моддасига мувофиқ ҳоллардан ташқари) ва бундай зиддиятни ушбу Битимнинг 25-моддаси 3-банди қоидаларига мувофиқ процедуралар билан тартибга келтириб бўлмаса, ва бундай турлича ёзиб қўйиш ёки ҳисоблаш натижасида тегишли даромадлар ёки мулкий бойликлар солиққа тортилмаган бўлса ёки етарли даражада солиққа тортилган бўлмаса, ёхуд
bb) агар Германия Федератив Республикаси лозим даражадаги маслаҳатлашишлардан кейин ва унинг миллий қонунчилигига биноан чеклашларни ҳисобга олган ҳолда, у ушбу банднинг «b» кичик бандига биноан ҳисобга олиш усулини қўллашни мўлжаллаган бошқа даромадлар тўғрисида дипломатик йўллар орқали Ўзбекистон Республикасини хабардор қилади. Хабарнома фақат хабарнома берилган йилдан кейинги келадиган тақвимий йилнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.
3. Ушбу Битим 9-моддасининг 1-банди, 11 -моддасининг 7-банди ёки 12-моддасининг 6-банди қоидалари қўлланилмаган ҳолларда, Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўлайдиган фоизлари, лицензия тўловлари ва бошқа тўловлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган даромадини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига тўланадиган тўловлар айни бир хил шароитда чегириб ташланиши керак. Шунга мос равишда ушбу корхонанинг бошқа Аҳдлашувчи Давлат резидентига бўлган ҳар қандай қарзлари шу корхонанинг солиққа тортиладиган мулкини аниқлаш мақсадида биринчи эслатилган Давлат резидентига бўлган қарзи сингари айни бир хил шароитда чегириб ташланиши керак.
5. Ушбу модданинг қоидалари ушбу Битимнинг 2-моддаси қоидаларига қарамай, турли хил ва таърифдаги солиқларга нисбатан қўлланилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2) Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ олинган ҳар қандай маълумот ушбу Давлатнинг миллий қонунчилигига асосан олинган маълумот каби махфий деб ҳисобланиши лозим ҳамда фақат мазкур модданинг 1-бандида айтиб ўтилган солиқларни ҳисоблаш ёки ундириш, мажбурий ундириш ёки жиноятни таъқиб қилиш, ушбу солиқларга нисбатан эътироз ва шикоятлар бўйича қарорлар қабул қилиш ёхуд бундай фаолиятни назорат қилиш билан шуғулланувчи шахслар ёки органларгагина (суд ва маъмурий идоралар шулар жумласидан) тақдим қилиниши мумкин. Ушбу шахслар ёки идоралар маълумотдан фақатгина кўрсатилган мақсадлардагина фойдаланишлари мумкин. Кўрсатилган мақсадларда маълумот маъмурий ёки жиноий ишлар бўйича дастлабки тергов жараёнида, очиқ суд муҳокамаси ёки суд қарорида ошкор қилиниши мумкин. Аввалги қоидалардан қатъи назар, бир Аҳдлашувчи Давлат томонидан олинган маълумот бошқа мақсадларда ишлатилиши мумкин, башарти бундай маълумот ҳар икки Давлат қонунчилигига кўра бошқа мақсадларда фойдаланиши мумкин бўлса ҳамда маълумотни тақдим этаётган Давлат ваколатли органининг бундай фойдаланишга розилиги мавжуд бўлса.
(3) Мазкур модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари Аҳдлашувчи Давлатни қуйидагиларга мажбурловчи меъёр сифатида талқин қилинмаслиги лозим:
(4) Агар Аҳдлашувчи Давлат мазкур модда қоидаларига мувофиқ маълумот сўраётган бўлса, унда бошқа Аҳдлашувчи Давлат ўзининг солиқ мақсадлари учун бундай маълумотга муҳтож бўлмаган ҳолда ҳам сўралаётган маълумотни олиш учун ўз ихтиёрида мавжуд бўлган чораларни кўради. Мазкур банднинг биринчи жумласида назарда тутилган мажбуриятга нисбатан ушбу модданинг 3-бандида белгиланган чекловлар қўлланилади, лекин бундай чекловлар Аҳдлашувчи Давлатга фақатгина у ўзининг миллий солиқ тизими мақсадларида бундай маълумот олишдан манфаатдор эмаслиги асосида маълумот тақдим қилишни рад этишга имконият сифатида талқин қилинмаслиги лозим.
(5) Мазкур модданинг 3-банди Аҳдлашувчи Давлатга бундай маълумот фақатгина банк, бошқа кредит ташкилоти, номинал эгаси, агент ёки ишончли бошқарувчилар ихтиёрида эканлиги ёхуд бундай маълумот бирор бир шахсга нисбатан улушли мулкий манфаатларга тааллуқлилиги асосида маълумот тақдим қилишни рад этишга имконият сифатида талқин қилинмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1) Аҳдлашувчи Давлатлар солиқ талабномалари суммаларини ундиришда бир-бирларига маъмурий ёрдам кўрсатадилар. Бундай маъмурий ёрдам мазкур Битимнинг 1- ва 2-моддалари қоидалари билан чекланмайди. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур моддани қўллаш тартибини келишиш йўли билан ўрнатишлари мумкин.
(5) Мазкур модданинг 3- ва 4-бандлари қоидаларидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 3- ёки 4-бандлари мақсадларида қабул қилинган солиқ талабномасига нисбатан ушбу Давлатдаги солиқ талабномасига бўлгани каби даъво муддатлари ёки ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ солиқ талабномасини биринчи навбатда кўриб чиқиш тўғрисидаги қоидалар татбиқ қилинмайди. Бундан ташқари, Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 3- ёки 4-бандлари мақсадлари учун қабул қилинган солиқ талабномаси, ушбу Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига кўра бундай солиқ талабидан фарқ қиладиган солиқ талабномасидан устувор мақомга эга эмас.
(7) Агар тегишли солиқ талабномаси Аҳдлашувчи Давлат томонидан мазкур модданинг 3- ёки 4-бандларига мувофиқ сўровнома тақдим қилиш пайтида ҳамда бошқа Аҳдлашувчи Давлат томонидан тегишли солиқ талабномаси суммаси ундирилиши амалга оширилгунга ва уни биринчи айтиб ўтилган Давлатга ўтказилгунига қадар:
а) сўровномага нисбатан мазкур модданинг 3-бандига биноан биринчи айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ талабномаси хусусиятини йўқотса ҳамда у ушбу Аҳдлашувчи Давлатнинг қонунчилигига кўра бажарилиши мумкин ва ижро этилиши пайтида уни бажаришга тўсқинлик қилиши мумкин бўлмаган шахс томонидан тўланиши лозим бўлса, ёки
b) сўровномага нисбатан мазкур модданинг 4-бандига биноан дастлабки айтиб ўтилган Аҳдлашувчи Давлатнинг солиқ талабномаси хусусиятини йўқотса ва унга нисбатан ушбу Аҳдлашувчи Давлат ўз қонунчилигига мувофиқ ундиришни таъминлаш чораларини кўриши мумкин бўлса,
2. Ушбу Битимнинг 12-моддаси 2-бандида белгиланган чегараланган солиқ ставкалари қўлланилмайди, агар ҳаракат қилувчи шахслардан бирининг асосий мақсади ушбу Битимнинг 12-моддасида белгиланган фойдалардан, гарчи тегишли операция учун ҳеч қандай муқобил иқтисодий асослар мавжуд бўлмасада, лицензия тўловлари тўланадиган ҳуқуқларни асослаш ва бериш йўли билан фойдаланишга қаратилган бўлса.
3. Агар ушбу модданинг юқорида баён қилинган қоидалари икки ёқлама солиққа тортилишга олиб келадиган бўлса, унда ваколатли органлар ушбу Битимнинг 25-моддаси 3-банди қоидаларига мувофиқ бундай икки ёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш усуллари тўғрисида ўзаро алоқа боғлашга киришадилар.
а) Ушбу модданинг 1-банди қоидалари тегишли равишда Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий тузилмасининг техникавий ёрдам дастури доирасида фақат ушбу Давлат ёки унинг ҳудудий-маъмурий тузилмаси томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан бошқа Аҳдлашувчи Давлатга унинг розилиги билан юборилган мутахассисларга ёки кўнгилли ёрдамчиларга тўланадиган тақдирлаш ҳақларига нисбатан қўлланади;
b) Ушбу модданинг 1-банди қоидалари тегишли равишда Гёте номидаги Институт томонидан ёки унинг номидан ҳамда, ваколатли органлар ўртасидаги келишувга биноан, Германия федератив Республикасининг шу сингари муассасалари томонидан бериладиган тўловларга нисбатан ҳам қўлланади. Агар кўрсатилган тўловлар Германия Федератив Республикасида солиққа тортилмайдиган бўлса, ушбу Битимнинг 15-моддаси қоидалари амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) Қабул қилувчи муассаса маълумотлардан 26-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ фақат тақдим этувчи муассаса кўрсатган мақсадларда фойдаланиши мумкин ва бунда тақдим этувчи муассаса томонидан белгиланган ҳамда 26-моддада кўрсатиб ўтилган шартлар қўлланилади.
b) Маълумот 26-модданинг 2-банди 4-жумласида назарда тутилган тақдим этувчи Давлат ваколатли органининг олдиндан олинган розилигисиз бошқа мақсадлар учун муайян вазиятда мавжуд бўлган ҳаёт, жисмоний дахлсизлик ёки шахснинг шахсий эркинлигига ёхуд кўп миқдордаги мулкий бойликларга бевосита хавфнинг олдини олиш зарурияти бўлган ҳолларда ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда фойдаланилиши мумкин. Мазкур ҳолатда зудлик билан тақдим этувчи Давлат ваколатли органига мақсадни ўзгартиришга рухсат беришни сўраб кейинчалик мурожаат қилинади. Рухсат бериш рад этилган тақдирда маълумотдан кейинчалик ўзга мақсадларда фойдаланилиши мумкин эмас; маълумотдан ўзга мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ равишда юзага келган зарар қопланиши лозим.
c) Тақдим этувчи муассаса, берилаётган маълумотларнинг ишончлилиги ва уларнинг 26-модданинг 1-бандида назарга тутилган маънога мос эканлигини, шунингдек, маълумотларни беришдан кўзланган мақсадларга мувофиқлигини кузатиб бориши шарт. Башарти аниқ ҳолатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат солиққа тортиш ҳуқуқига эга эканлигининг жиддий имконияти мавжуд бўлса ҳамда ушбу маълумотлар бошқа Аҳдлашувчи Давлат ваколатли органига аён эканлиги учун ҳамда бундай маълумот берилмаса бошқа Аҳдлашувчи Давлат ваколатли органи солиққа тортишнинг предмети тўғрисида билиб олиши учун асослар мавжуд бўлмаса маълумот муҳим ҳисобланиши мумкин. Агарда тақдим қилиниши мумкин бўлмаган ишончсиз маълумот берилганлиги аниқланса, бу ҳақда қабул қилувчи муассаса зудлик билан хабардор қилиниши лозим. Қабул қилувчи муассаса бу каби маълумотларни тузатиш ёки йўқ қилишга мажбур.
Аҳдлашувчи Давлатлардан ҳар бири ушбу Битим 10-моддасининг 2-банди, 11-моддасининг 2- ва 3-бандлари ва 12-модданинг 2-банди қоидаларига биноан манба бўлган Давлатда солиққа тортилмайдиган ёки камайтирилган ҳолда солиққа тортиладиган дивидендлар, фоизлар ва лицензия тўловлари бўйича, солиқ суммаси ушлаб қолинмаган ҳолда ёки фақат мазкур тегишли моддада назарда тутилган солиқ миқдорининг ушланишини таъминлайдиган процедураларини ишлаб чиқади.