27.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2472
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг қарори, 27.06.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2472
Кучга кириш санаси
01.07.2013
Ҳужжат 01.07.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ушбу Низом «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 128-модда) ва «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда) Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда) мувофиқ ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ҳайдовчилар, ушбу банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатиб ўтилган ҳайдовчилардан ташқари, ҳар икки йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Тиббий кўрикдан ўтган шахсларга мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома берилади ва ушбу тиббий маълумотномада тиббий кўрик натижалари кўрсатиб ўтилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи таълим муассасаларини ҳисобга олиш, имтиҳонларга рухсат бериш ва уларни ўтказиш, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом (бундан буён матнда Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом деб юритилади) талаблари асосида ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ва ҳайдовчилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг талаблари асосида транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида ҳайдовчилар томонидан 083/ҳ шаклдаги тиббий маълумотнома кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 36-бандига мувофиқ агар ҳудудий Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (бундан буён матнда ДЙҲХХ деб юритилади) органлари ёки транспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 37-бандига мувофиқ агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан транспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
17. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 38-бандига мувофиқ транспорт воситаларини маст ҳолда бошқарганлиги учун ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, мажбурий тиббий кўрикдан ўтишлари лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 55-бандига мувофиқ тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» катагига «Тиббий маълумотнома мажбурий» деган муҳр қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
20. Ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини тиббий кўрикдан ўтказиш ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ ҳайдовчиларга номзодлар ва ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказишда транспорт воситасини бошқаришга умумий тиббий ва қўшимча тиббий монеликлар рўйхатларига (бундан буён матнда тиббий монеликлар рўйхатлари деб юритилади) асосан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Ҳайдовчилик тоифалари

Тиббий монеликлар

«А» тоифа

1. Кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,6 дан паст яхши кўрадиган кўзда, 0,2 дан паст ёмонроқ кўрадиган кўзда. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия учун 8,0 D, шу жумладан контактли линзалар билан, астигматизмда — 3,0 D (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 D-дан ошмаслиги керак). Икки кўздаги линзалар кучининг фарқи 3,0 D-дан ошмаслиги керак.

2. Шох парданинг рефракцион жарроҳлик амалиётларидан сўнгги (кератотомия, кератомилез, кератокоагуляция, рефракцион кератопластика) 3 ойгача даври ёки асоратлари мавжуд ва рефракция +8,0 D дан –8,0 D гача ошган ҳолат.

3. Кўриш фаолиятининг жиддий бузилишлари билан кузатиладиган кўз пардасининг сурункали касалликлари, қовоқларнинг турғун ўзгаришлари, шу жумладан, уларнинг шиллиқ пардалари, кўриш ва кўз олмасининг ҳаракатини чекловчи қовоқ мушакларининг парезлари.

4. Жарроҳлик йўли билан бартараф қилиб бўлмайдиган кўз ёшланиши.

5. Паралитик ғилайлик ва кўзларнинг ҳамжиҳат ҳаракатларининг бошқа бузилишлари.

6. Турли этиологияли ғилайлик натижасида келиб чиққан турғун диплопия.

7. Спонтан нистагм.

8. Ҳар қандай меридиандаги кўриш майдонининг 20 градусдан кўпга чекланиши.

9. Ранг ажратиш бузилишлари (монохромазия, дихромазия, протанопия, дейтеранопия).

10. Тўр парда ва кўриш нервининг дегенератив ва дистрофик касалликлари (пигментли ретинит, кўриш нервининг атрофияси, тўр парданинг кўчиши).

11. Бир қўл кафти ёки оёқ панжасининг йўқлиги, шунингдек ҳаракатнинг жиддий қийинлашувига олиб келувчи қўл кафти ва оёқ панжасининг деформацияси.

12. Қўл бармоқлари ёки фалангаларнинг йўқлиги, шунингдек қўлдаги фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги:

ўнг ёки чап қўл бош бармоғининг икки фалангасини йўқлиги;

ўнг қўлдаги иккита ёки ундан ортиқ бармоқлар йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, ёки бир бармоқда бўлса ҳам тўлиқ букланиб тиришиш.

чап қўлдаги учта ёки ундан ортиқ бармоқлар йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, ёки бир бармоқда бўлса ҳам тўлиқ букланиб тиришиш.

13. Оёқларнинг 6 см ва ундан ортиқроқ калталаниши. Оёқнинг узунлиги 75 см дан ортиқроқ (товон суягидан сон суяги катта кўстининг ўртасигача) бўлса, оёқ суяклари, юмшоқ тўқималари ва бўғимларида дефектлар мавжуд бўлмаса ва ҳаракатлар ҳажми сақланган бўлса текширилувчилар яроқли деб ҳисобланиши мумкин.

14. Яққол неврологик симптоматикаси билан кечадиган калла суякларининг травматик деформациялари ва дефектлари.

15. Бир қулоқнинг тўлиқ карлиги, иккинчи қулоқнинг сўзлашув нутқини 3 метрдан кам масофада, пичирлаш нутқини 1 метр масофада қабул қилиши ҳолатларида, ёки сўзлашув нутқини ҳар бир қулоқда 2 метрдан кам бўлган масофада қабул қилиши.

16. Холестеатома, грануляция ёки полип (эпитимпанит) билан асоратланган ўрта қулоқнинг бир томонлама ёки икки томонлама сурункали йирингли яллиғланиши. Фистула симптомининг мавжудлиги.

17. Сурункали йирингли мастоидит, мастоидэктомиядан кейинги асоратлар (киста, оқма яра).

18. Вестибуляр анализатори фаолиятини бузилишига олиб келувчи турли этиологиядаги касалликлар, бош айланиши синдроми, нистагм (Меньер касаллиги, лабиринтитлар, турли этиологиядаги вестибуляр кризлар ва бошқалар).

19. Бачадон ва қиннинг тушиши, ректовагинал ва қовуқ-қин оқма яралари, тўғри ичак сфинктери бутунлигининг бузилиши, мояк ёки уруғ тизимчасининг истисқоси, ҳаракатни чегараловчи чурралар.

«В» тоифа

1. Кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,6 дан паст яхши кўрадиган кўзда, 0,2 дан паст ёмонроқ кўрадиган кўзда. Такси ҳайдовчилари ва оператив хизмат транспорт воситалари ҳайдовчилари (тез тиббий ёрдам, ёнғин хавфсизлиги, милиция, авария-қутқарув хизмати, ҳарбий автомобиль нозири) учун кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,8 дан паст бир кўзда, иккинчи кўзда 0,4 дан паст. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия учун 8,0 D, шу жумладан контактли линзалар билан, астигматизмда — 3,0 D (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 D-дан ошмаслиги керак). Икки кўздаги линзалар кучининг фарқи 3,0 D-дан ошмаслиги керак.

2. «А» тоифанинг 2 — 19-бандларига қаралсин.

3. 150 см дан паст бўлган бўй.

«С» тоифа

1. Кўриш ўткирлиги коррекция билан 0,8 дан паст яхши кўрадиган кўзда, 0,4 дан паст ёмонроқ кўрадиган кўзда. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия учун 8,0 D, шу жумладан контактли линзалар билан, астигматизмда — 3,0 D (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 D-дан ошмаслиги керак). Икки кўздаги линзалар кучининг фарқи 3,0 D-дан ошмаслиги керак.

2. «А» тоифанинг 2 — 19-бандларига қаралсин.

3. 160 см дан паст бўлган бўй.

4. Умумий жисмоний ривожланиши паст.

«D» тоифа

1. «С» тоифанинг 1 — 4-бандларига қаралсин.

2. Йўловчи транспорти учун — нутқ бузилишлари ва логоневроз (дудуқланиш)нинг оғир шакллари.

«Е» тоифа

1. Тиркама уланадиган «В», «С» ёки «Д» тоифали транспортга тааллуқли тиббий монеликлар.

2. Оёқларнинг бирининг 6 см ва ундан ортиқроқ калталаниши.

Трамвай, троллейбус бошқариш

1. «С» тоифанинг 1 — 4-бандларига қаралсин.

2. Юрак ритмнинг сунъий имплантант бошқаруви.

Конструктив тавсифлар бўйича белгиланган транспорт воситаларини бошқариш монеликлари (ногиронлар учун қўл билан бошқариладиган автомобиль ва мотоаравачалар)

1. «А» тоифанинг 1 — 10-бандларига қаралсин.

2. Бир қўл кафти ёки оёқ панжасининг йўқлиги, шунингдек ҳаракатнинг жиддий қийинлашувига олиб келувчи қўл кафти ва оёқ панжасининг деформацияси (транспорт воситасига тегишли конструктив мосламалар ўрнатилган ҳолатлар бундан истисно).

3. Қўл бармоқлари ёки фалангаларнинг йўқлиги, шунингдек қўлдаги фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги:

ўнг ёки чап қўл бош бармоғининг икки фалангасининг йўқлиги;

ўнг қўлдаги иккита ёки ундан ортиқ бармоқлар йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, ёки бир бармоқда бўлса ҳам тўлиқ букланиб тиришиш.

чап қўлдаги учта ёки ундан ортиқ бармоқлар йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги, ёки бир бармоқда бўлса ҳам тўлиқ букланиб тиришиш (кафт кучи ва ушлаб олиш фаолияти сақланган ҳолатлар бундан истисно).

4. «А» тоифанинг 14 — 19-бандларига қаралсин.

Кейинги таҳрирга қаранг.
формат А-5

083/ҳ шаклдаги тиббий

Ўзбекистон Республикаси

маълумотнома

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

___________________________

(муассаса номи)

Ҳайдовчининг (ҳайдовчиликка номзоднинг)
тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича
МАЪЛУМОТНОМА

Фамилияси _________________________________
Исми ______________________________________
Отасининг исми _____________________________
Туғилган санаси ва ёши _______________________
Яшаш жойи _____________________________________________________________
Иш жойи ________________________________________________________________
Тиббий кўрикдан ўтказиш санаси 20___ йил «____» _____________________________

Тиббий кўрик натижалари бўйича
ХУЛОСА

1. «А» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга ____________________________.
2. «В» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга _____________________________.
3. «С» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга _____________________________.
4. «D» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга _____________________________.
5. «E» тоифадаги транспорт воситасини бошқаришга _____________________________.
6. Трамвай бошқаришга __________________.
7. Троллейбус бошқаришга __________________.
8. Ёлланиб ишлашга __________________.
9. Алоҳида белгилар _______________________________________________________
_______________________________________________________________
_______________________________________________________________
Ушбу маълумотномани амал қилиш муддати 20____ йил «____» ________гача.

3,5 х 4,5 расм

Комиссия раиси

(Ф.И.О.)

__________________

(имзо)

Котиб

(Ф.И.О.)

__________________
М.Ў.

(имзо)

* Хулосанинг 1 — 8-бандлари тўғрисига яроқли ёки яроқсиз деган белги қўйилади.