Ш. Хамраев | — | сув хўжалиги вазири, Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия раиси | |
2. | С. Шерматов | — | иқтисодиёт вазирининг ўринбосари |
3. | Б. Юсупов | — | молия вазирининг биринчи ўринбосари |
4. | С. Арабов | — | Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси |
5. | А.Хаитов | — | Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси |
6. | У. Мустафаев | — | Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари |
7. | А. Юсупов | — | Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти директори |
8. | А. Тамикаев | — | «Агробанк» акциядорлик тижорат банки раиси |
9. | У. Абдуллаев | — | «ЎзГИП» масъулияти чекланган жамият раҳбари |
10. | М. Нажимов | — | «Ўзсувлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти раҳбари |
11. | Ш. Қучқоров | — | Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сувдан фойдаланиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бошқармаси бошлиғи |
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.06.2013 йилдаги 176-сон
Кучга кириш санаси
01.07.2013
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат 10.12.2018 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ–1958-сон қарорига мувофиқ, томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
2013 — 2022 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг кредит линияси ҳисобига тажриба тариқасида томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш учун тижорат банклари томонидан қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредитлар бериш тартиби тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
вегетация даврида сув ресурслари ўртача кўп йил тақчил бўлган суғориладиган ер участкаларида, шунингдек суғориш сувини юқорига кўтаришда катта харажатлар қилинадиган машина билан суғориладиган ерларда;
боғлар, узумзорлар, сабзавот-полиз маҳсулотлари ва бошқа юқори рентабелли экинлар учун ажратилган ер участкаларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимини қуриш тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича мелиоратив ишларни ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослашган пудратчи ташкилотлар томонидан фойдаланишга тайёр ҳолда амалга оширилади.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига тежалган сув ресурсларидан бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари ўстириш учун фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологиялари учун бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган ташкилотларга декларация қилинган нархлар бўйича полиэтилен гранула харид қилиш учун ҳар йиллик квоталар ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларининг бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш учун ажратилган полиэтилен грануладан мақсадли фойдаланиш юзасидан масъулият Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига юкланади.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекнефтегаз» акциядорлик жамияти ҳар йили, асосланган ҳисоб-китоблар ва Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалигининг рўйхатлари бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларининг бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш учун декларация қилинган нархлар бўйича полиэтилен грануланинг зарур ҳажмини ажратсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
беш кун муддатда томчилатиб суғориш тизими ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича ҳудудий ва туман ишчи гуруҳлари ташкил этилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
молиялаштириш учун тижорат банклари билан, лойиҳалаштириш бўйича хизматлар кўрсатиш учун лойиҳа ташкилотлари билан ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда томчилатиб суғориш тизимини қуриш учун мелиоратив ишларни ва бошқа сув хўжалиги ишларини бажаришга ихтисослашган пудратчи ташкилотлар билан шартномалар тузишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ёрдам берилишини;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг ҳудудий манзилли дастурлари амалга оширилиши, лойиҳаларнинг ўз вақтида молиялаштирилиши ва тижорат банкларининг кредит маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан мониторинг ўрнатилишини, мониторинг натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилишини таъминласинлар.
6. Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссия (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Сувдан фойдаланиш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилиш бошқармаси Идоралараро комиссиянинг ишчи органи этиб белгилансин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг ҳудудий манзилли дастурига киритилган ҳар бир лойиҳанинг ҳар томонлама муҳокама қилинишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тасдиқланган томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш параметрлари доирасида томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг ҳар йиллик Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқсин;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг ҳудудий манзилли дастурлари амалга оширилиши, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг ҳолати тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва тижорат банклари раҳбарларининг ҳар чораклик ҳисоботларини эшитсин.
(7-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
2013-2014 йиллар даврида томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини рағбатлантириш бўйича тажриба натижаларини ўрганиб чиқсин;
2015 йил 1 январгача бўлган муддатда Вазирлар Маҳкамасига томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида таклиф киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Тижорат банкларига томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш Давлат дастурига киритилган лойиҳалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси бўйича кредитлар бериш тавсия қилинсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
ўн кун муддатда ушбу қарор билан тасдиқланган низомларни амалга ошириш ва уларнинг талабларига қатъий риоя этилишини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар;
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Ш. Рўзиев ва Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ–1958-сон қарорига мувофиқ томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш Давлат дастурини ҳамда ҳудудий манзилли дастурларни шакллантириш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
2. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларини жорий этиш сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.
ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини полиэтилен плёнка қопланган эгатлар бўйича, қаторлар орасига ишлов берган ҳолда суғориш;
ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини кўчма эгилувчан суғориш қувурлари, сифонлар ва шу кабилар билан суғориш суғоришнинг сувни тежайдиган технологияларининг устувор турлари ҳисобланади.
вегетация даврида сув ресурслари ўртача кўп йил тақчил бўлган суғориладиган ер участкаларида, шунингдек суғориш сувини юқорига кўтаришда катта харажатлар қилинадиган машина билан суғориладиган ерларда;
боғлар, узумзорлар, сабзавот-полиз маҳсулотлари ва бошқа юқори рентабелли экинлар учун ажратилган ер участкаларида;
5. Ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини полиэтилен плёнка қопланган эгатлар бўйича, қаторлар орасига ишлов берган ҳолда суғориш технологияларини:
Суғоришнинг барча зоналарида ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини кўчма эгилувчан суғориш қувурлари орқали нисбатан тоза сув билан суғориш тавсия этилади. Қишлоқ хўжалиги экинларини сифонлардан фойдаланган ҳолда суғориш лоток ва кўтарма каналлардан сув олинадиган барча ерларда тавсия этилади.
6. Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш ҳар йили тасдиқланадиган Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш Давлат дастурлари (кейинги ўринларда Давлат дастури деб аталади) асосида амалга оширилади.
7. Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг ҳар йилги ҳудудий манзилли дастури (кейинги ўринларда ҳудудий манзилли дастур деб аталади) қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг номлари, уларнинг жойлашган жойи, томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш майдонлари, қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, дастлабки қиймати ва молиялаштириш манбалари кўрсатилган ҳолдаги лойиҳалар рўйхатидан иборат бўлади.
8. Ҳудудий манзилли дастурни шакллантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларининг қарорлари билан тегишли равишда ҳудудий ва туман ишчи гуруҳлари ташкил этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
мелиоратив экспедиция, шунингдек, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси ҳудудий ишчи гуруҳнинг ишчи органи ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
ирригация тизимлари бошқармаларининг гидроучасткалари ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиоратив экспедициянинг мелиоратив тизимлари раҳбарлари;
Ирригация тизимининг тегишли бошқармаси ҳамда ер ресурслари ва давлат кадастри туман бўлими туман ишчи гуруҳининг ишчи органи ҳисобланади.
11. Туман ишчи гуруҳи ҳар йили 1 февралгача оммавий ахборот воситаларида келгуси йилда томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига жорий этишни хоҳловчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) лойиҳаларини танлаш, шунингдек уларни танлаш шартлари тўғрисида эълон беради.
12. Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишни хоҳловчи талабгорлар ҳар йили 1 мартгача туман ишчи гуруҳига хат-ариза билан мурожаат қиладилар.
томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳанинг бизнес-режаси;
суғориш участкаларининг контурлари, уларнинг балл-бонитети ва суғориш манбалари кўрсатилган ҳолда ер участкасининг масштабли харитаси;
охирги уч йилда суғориладиган ерларнинг сув билан таъминланганлиги ва мелиоратив ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
охирги уч йилда ёхуд амалда фойдаланилган даврда ер участкаларидан фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши тўғрисидаги маълумотлар;
қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчисининг хўжалик фаолияти ва молиявий ҳолати, шунингдек кредит олиш учун гаров билан таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ариза берувчининг лойиҳани биргаликда молиялаштириш учун ўз маблағлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
ер-сув ресурслари, лойиҳанинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисидаги асосий маълумотлар кўрсатилган ҳолда лойиҳага аннотация.
Туман ишчи гуруҳи юқорида кўрсатилган маълумотларни ва зарур ҳужжатларни тўплашда талабгорларга кўмаклашади.
Лойиҳанинг бизнес-режаси ва бошқа маълумотлар талабгор томонидан мустақил равишда ёки ихтисослаштирилган ташкилотни шартнома асосида жалб этган ҳолда тайёрланади.
жойига борган ҳолда томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишни хоҳловчи талабгорларнинг хат-аризасини ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганади;
ҳар бир лойиҳа бўйича томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги асосланган хулосани тайёрлайди;
энг устувор лойиҳаларни танлайди ва келгуси йил учун томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича туман манзилли дастури лойиҳасини шакллантиради.
14. Келгуси йил учун томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш туман манзилли дастури лойиҳаси (кейинги ўринларда туман манзилли дастури лойиҳаси деб аталади):
лойиҳанинг, талабгорнинг номи ва суғориш манбаи, ер участкаси контури рақами, қишлоқ хўжалиги экинининг майдони ва тури, лойиҳанинг дастлабки қиймати, молиялаштиришнинг мўлжалланаётган манбалари (банк кредити, талабгорнинг ўз маблағлари), молиялаштирувчи тижорат банкларининг номлари ва бошқаларни;
кутилаётган самара кўрсатилган ҳолда туман манзилли дастури лойиҳасининг аннотациясини ўз ичига олади.
15. Туман ишчи гуруҳининг туман манзилли дастури лойиҳасини маъқуллаш тўғрисидаги қарори гуруҳнинг ҳар бир аъзоси билан келишган ҳолда баённома билан расмийлаштирилади.
Туман манзилли дастурининг маъқулланган лойиҳаси талабгорларнинг аризалари, туман ишчи гуруҳи раҳбарининг хати билан биргаликда ҳар йили 15 апрелгача кўриб чиқиш учун ҳудудий ишчи гуруҳга киритилади.
туман манзилли дастурлари лойиҳаси тақдимотини ташкил этади, туман манзилли дастури лойиҳасига киритилган ҳар бир лойиҳани батафсил муҳокама қилади;
молиялаштириш манбаларини, ҳар бир лойиҳанинг асосланганлиги ва самарадорлигини ўрганади ва зарурият бўлганда туман манзилли дастури лойиҳасига тузатишлар киритади;
ҳар йили 1 майгача туман манзилли дастурлари лойиҳаларини умумлаштиради ва тасдиқланган прогноз параметрлар доирасида томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг ҳудудий манзилли дастури лойиҳасини (кейинги ўринларда ҳудудий манзилли дастур лойиҳаси деб аталади) ишлаб чиқади.
лойиҳалар ва талабгорлар сони, лойиҳаларнинг майдони ва дастлабки қиймати, қишлоқ хўжалиги экинлари турлари, молиялаштириш манбалари (банк кредити, талабгорнинг ўз маблағлари), молиялаштирувчи тижорат банкларининг номлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда туманлар бўйича лойиҳаларнинг йиғма рўйхати;
лойиҳанинг, талабгорнинг номи ва суғориш манбаи, ер участкаси контури рақами, қишлоқ хўжалиги экинлари майдони ва тури, лойиҳанинг дастлабки қиймати, молиялаштириш манбалари (банкнинг кредити, талабгорнинг ўз маблағлари), молиялаштирувчи тижорат банклари номлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда туманлар бўйича лойиҳалар рўйхати;
Ҳудудий ишчи гуруҳнинг туман манзилли дастури лойиҳасини маъқуллаш тўғрисидаги қарори гуруҳнинг ҳар бир аъзоси билан келишган ҳолда баённома билан расмийлаштирилади.
17. Ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбарлари ҳар йили 15 майгача Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Идоралараро мувофиқлаштирувчи ишчи комиссияга (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) ҳар бир лойиҳанинг аннотациясини илова қилган ҳолда ҳудудий манзилли дастурнинг маъқулланган лойиҳасини киритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25 майгача — ҳудудий ишчи гуруҳлар раҳбарлари билан биргаликда ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳаларини муҳокама қилади;
10 июнгача — томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш параметрлари доирасида ҳудудий манзилли дастурлар лойиҳаларини умумлаштиради ва Давлат дастури лойиҳасини ишлаб чиқади.
лойиҳалар ва талабгорларнинг сони, лойиҳаларнинг майдони ва дастлабки қиймати, қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, молиялаштириш манбалари (банк кредити, талабгорнинг ўз маблағлари), молиялаштирувчи тижорат банкларининг номлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда ҳудудлар бўйича лойиҳаларнинг йиғма рўйхати;
лойиҳа ва талабгорнинг номи ва суғориш манбаи, қишлоқ хўжалиги экинлари майдони ва тури, лойиҳанинг дастлабки қиймати, молиялаштириш манбалари (банк кредити, талабгорнинг ўз маблағлари), молиялаштирувчи тижорат банкларининг номлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда ҳудудлар ва туманлар бўйича лойиҳалар рўйхати;
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ҳар йили 15 июнгача Идоралараро комиссияга келгуси йилда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратиладиган Жамғарма кредит линияси маблағларининг дастлабки ҳисоб-китоб ҳажмини тақдим этади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Жамғарма ҳар йили 25 июнгача тижорат банкларига келгуси йилда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратиладиган Жамғарма кредит линияси маблағларининг дастлабки лимити тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
21. Идоралараро комиссия келгуси йилда томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун ажратиладиган Жамғарма кредит линияси маблағларининг ҳисоб-китоб ҳажмини ҳисобга олган ҳолда лойиҳаларни молиялаштириш манбалари юзасидан Давлат дастури лойиҳасига тузатиш киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Идоралараро комиссия йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари билан келишилган таклифлари асосида Давлат дастурларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга. Бунда тақдим этилган таклифлар Идоралараро комиссия томонидан ўн кун ичида кўриб чиқилади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Идоралараро комиссиянинг Давлат дастури лойиҳасини маъқуллаш, Давлат дастурига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги қарорлари Идоралараро комиссиянинг барча аъзолари билан келишилган баённома билан расмийлаштирилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Идоралараро комиссия раҳбари ҳар йили 1 июнгача келгуси йилга Давлат дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси Кенгашига (кейинги ўринларда Жамғарма Кенгаши деб аталади) киритади ва унинг тақдимотини ташкил этади.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Келгуси йил учун Давлат дастури асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва туманлар ҳокимлари 15 июлгача келгуси йил учун томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этишнинг тегишли ҳудудий ва туман дастурларини (кейинги ўринларда ҳудудий ва туман дастурлари деб аталади) тасдиқлайдилар ва танланган талабгорларга етказадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ҳудудий ва туман ишчи гуруҳлари талабгорлар мурожаатлари асосида уларга томчилатиб суғориш тизимларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлайдиган ва пудрат ишларини бажарадиган ташкилотларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш лойиҳалари бўйича — кредит линияси маблағлари, қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ўз маблағлари, шу жумладан тижорат банкларининг кредитлари;
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш лойиҳалари бўйича — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг ўз маблағлари, шу жумладан тижорат банкларининг кредитлари.
27. Томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни Жамғарманинг кредит линияси ҳисобига молиялаштириш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш учун ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш молиялаштирадиган тижорат банклари томонидан назорат қилинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Томчилатиб суғориш тизимини жорий қилиш бўйича тугалланган лойиҳа белгиланган тартибда уч нусхада тузилган қабул қилиш ҳужжати банк, томчилатиб суғориш тизимини қурган пудрат ташкилоти ва қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили томонидан имзолангандан сўнг фойдаланишга қабул қилинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2013 — 2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 19 апрелдаги ПҚ–1958-сон қарорига мувофиқ тижорат банклари (кейинги ўринларда банк деб аталади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) кредит линияси маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредитлар бериш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
Жамғарманинг кредит линияси — томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш бўйича қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг лойиҳаларини молиялаштириш учун Жамғарма томонидан ажратиладиган мақсадли маблағлар;
Давлат дастури — Томчилатиб суғориш тизимини ва сувни тежайдиган бошқа суғориш технологияларини жорий этиш Давлат дастури.
3. Жамғарма томонидан очиладиган барча кредит линияларининг миқдори Жамғарма йиллик бюджети харажатлар қисмининг 5 фоизидан ортиқ бўлмайди.
4. Жамғарманинг кредит линиясини очиш учун Жамғарма ва тижорат банки (кейинги ўринларда банк деб аталади) ўртасида Бош битим тузилади.
5. Бош битимда Жамғарманинг очиладиган кредит линиясига хизмат кўрсатишнинг асосий шартлари, шу жумладан ўзаро мажбуриятлар, лойиҳанинг ўзини ўзи қоплаши ҳисобга олинган ҳолда кредит бериш муддатлари, имтиёзли давр берилиши шартлари, имтиёзли фоиз ставкаси миқдори, банкнинг маржаси ва бошқалар белгиланади.
Жамғарманинг кредит линияси маблағларидан банк томонидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш тартиби;
8. Жамғарма кредит шартномасида кўрсатилган маблағлар суммасини кредит шартномаси кучга кирган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида банкнинг корреспондентлик ҳисоб рақамига ўтказади.
9. Кредит шартномасининг амал қилиш муддати тамом бўлгандан кейин банк Жамғарманинг ғазначилик ҳисоб рақамига ҳисобланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда Жамғарманинг кредит линияси маблағларини, улар қарз олувчилар томонидан амалда қайтарилишидан қатъи назар, қайтаришга мажбур.
10. Жамғарманинг кредит линиясидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш мақсадида Жамғарма томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш учун берилган кредитлар бўйича банкнинг ҳужжатларини ўрганишга ва лойиҳанинг амалга оширилиши ҳолатини банк вакиллари билан биргаликда жойларга борган ҳолда текширишга ҳақлидир.
Жамғарма кредит линиясининг ажратилган маблағларидан банк томонидан бошқа мақсадларда фойдаланилиши ҳолатлари аниқланган тақдирда Жамғарма банкдан бошқа мақсадларда фойдаланилган Жамғарма кредит линияси қисмини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилиш ва кредит шартномасида назарда тутилган жавобгарлик чораларини қўллаш ҳуқуқига эгадир.
Банк банк ва Жамғарма ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланган шартларга мувофиқ Жамғарма талабларини бажаришга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Жамғарма ва банк ўртасида ҳар чоракда Жамғарма кредит линияси маблағларидан фойдаланиш бўйича ўзаро таққослаш далолатномаси тузилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
12. Жамғарманинг кредит линияси миқдорини кўпайтириш учун Жамғарма ва банк ўртасида кредит шартномасига қўшимча битим тузилади.
13. Жамғарманинг кредит линияси бўйича олинган маблағлар ҳисоби банклар томонидан 22005 — «Бюджетдан ташқари фондларга тўлаш учун узоқ муддатли кредитлар» баланс ҳисоб рақамида юритилади.
14. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш учун кредитлар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳисобланадиган юридик шахсларга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредитлар Жамғарма кредит линияси маблағлари ҳисобидан фақат Давлат дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун берилади.
(14-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
15. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимларини жорий этиш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредит бериш, қоидага кўра, энг кам ойлик иш ҳақининг 1000 бараваригача миқдорда, 6 ойлик имтиёзли давр билан, камида 3 йил муддатга, хизмат кўрсатувчи тижорат банкининг маржаси ҳисобга олинган ҳолда, имтиёзли фоиз ставкаси бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредитлардан фойдаланганлик учун имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 6%, шу жумладан банк маржаси — 3% миқдорида белгиланади.
16. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига томчилатиб суғориш тизимини жорий этишга кредит олиш учун қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан банкка ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.
17. Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредитлар қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига муддатлилик, қайтариш, тўлов, таъминланганлик ва мақсадли фойдаланиш тамойиллари асосида берилади.
18. Давлат дастурига киритилган қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредит олиш учун ўзларига хизмат кўрсатувчи тижорат банкига мурожаат қилишлари керак.
19. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредит олиш учун хизмат кўрсатувчи тижорат банкига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг ҳудудий органларида экспертизадан ўтган томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари (ишчи лойиҳа);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат солиқ қўмитасининг маҳаллий (туман) органи томонидан тасдиқланган охирги ҳисобот санаси учун бухгалтерия баланси (1-шакл), шунингдек тўқсон кундан ортиқ муддат бўйича қарздорликни таққослаш далолатномалари, ҳисобот бериш санасидаги молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот (2-шакл).
(19-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
20. Олинган кредит қайтарилмаслиги хавфининг олдини олиш мақсадида қарз олувчи таъминланганликка эга бўлиши керак. Қарз олувчи банкка таъминланганликнинг қуйидаги турларидан бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:
олинган кредит қарз олувчи томонидан қайтарилмаслиги хавфи суғурта қилинганлиги тўғрисидаги суғурта полиси.
Кредит маблағлари ҳисобига сотиб олинган асбоб-ускуна ҳам унинг қийматининг 80 фоизига тенг миқдорда гаров предмети бўлиши мумкин.
21. Банк қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ҳужжатлар олингандан кейин ўн иш куни мобайнида кредит бериш тўғрисида қарор қабул қилиши ёки кредит беришнинг асосли рад этилганлигини ёзма шаклда маълум қилиши керак.
22. Хизмат кўрсатувчи банк томонидан кредит буюртманомаси маъқулланган ва Жамғарманинг кредит линияси бўйича маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда хизмат кўрсатувчи банк ўша куннинг ўзида бош банкка ушбу кредит линияси бўйича маблағлар ажратилиши юзасидан буюртманома — талабномани юборади.
Банк хизмат кўрсатувчи банкнинг буюртманома — талабномаси асосида буюртманома — талабнома олинган санадан кейинги кундан кечикмай Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига сўралаётган суммани ажратади.
Бунда Жамғарманинг кредит линияси мавжуд бўлмаганда банк унга Жамғарманинг кредит линиясини очиш учун Жамғармага мурожаат қилади.
23. Хизмат кўрсатувчи банк Жамғарманинг кредит линияси маблағлари вақтинча мавжуд эмаслиги тўғрисидаги хабар олингандан кейин бундай маълумот олингандан кейинги кундан кеч бўлмаган муддатда бу ҳақда қарз олувчини хабардор қилади.
Айни бир вақтда банк томонидан лойиҳалари банкнинг кредит қўмитаси томонидан маъқулланган қарз олувчиларнинг кредитга буюртманомалари кредит қўмитаси томонидан маъқулланган сана ҳисобга олинган ҳолда календарь бўйича навбатлилик тартибида қарз олувчилар рўйхати тузилади.
Жамғармадан маблағлар олингандан кейин Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ҳисобига кредитлар бериш банкнинг кредит қўмитаси ёки унинг филиали томонидан лойиҳалари маъқулланган қарз олувчилар рўйхатига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Банкнинг корреспондентлик ҳисоб рақамига Жамғарманинг кредит линияси маблағлари тушгандан кейин беш иш куни мобайнида банк қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига кредит бериш ёки кредит линияси маблағларининг берилмаган қисмини Жамғармага қайтариш мажбуриятини олади.
24. Қарз олувчилар банкка тақдим этиладиган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги, лойиҳаларни амалга ошириш параметрларининг ўз лойиҳа-смета ҳужжатларига ва бизнес-режасига мувофиқлиги учун жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 969-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 09/17/969/0405-сон)
25. Кредитлар мижозлар томонидан талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамлари очилган банклар томонидан берилади.
Кредитлар бериш алоҳида ссуда ҳисоб рақами очиш ва қарз олувчининг тўлов топшириқномалари асосида нақд бўлмаган пул шаклида товар-моддий бойликлар учун ушбу ҳисоб рақамидан тўлаш йўли билан амалга оширилади.
26. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига берилган кредитлар ҳисоби тегишли баланс ҳисоб рақамларида амалга оширилади.
27. Жамғарманинг кредит линиясини очиш учун банк томонидан тақдим этилган маблағлар ҳисоби Жамғарма томонидан алоҳида ғазначилик ҳисоб рақамида юритилади.
28. Банк кредитдан фойдаланишнинг бутун муддати мобайнида Жамғарманинг кредит линияси маблағлари ўзлаштирилиши устидан доимий мониторинг олиб боради. Доимий мониторинг томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширишда қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга йўналтирилган бўлиши керак.
Банкка тақдим этилган гаров предметининг ҳолати, шунингдек кредитдан самарали ва мақсадли фойдаланиш жойига бориб текширилади.
30. Берилган кредитдан бошқа мақсадда фойдаланиш ҳоллари аниқланган тақдирда банк кейинчалик кредит беришни рад этишга ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларидан кредит суммасини муддатидан олдин қайтаришни талаб қилишга ва кредит шартномасида назарда тутилган жавобгарлик чораларини қўллашга ҳақлидир.
31. Беш иш куни мобайнида фойдаланилмаган ва Жамғармага қайтарилмаган Жамғарманинг кредит линияси маблағлари учун банк Жамғармага Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаштириш ставкаси миқдоридан паст бўлмаган миқдорда фоизлар тўлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 декабрдаги 995-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.