Тизимнинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун Сиз авторизация қилинишингиз керак!
Рўйхатдан ўтишни хоҳлайсизми? Ёки тизимга ўз логинингиз билан кирасизми?

Авторизация қилиш Рўйхатдан ўтиш

Ҳужжат 15.05.2017 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
5. Ушбу Дастурнинг 4-бандида назарда тутилган мақсадларга эришиш учун қуйидаги вазифаларни ҳал этиш зарур:
8. Ушбу Дастурнинг 7-бандида назарда тутилган асосий вазифаларни бажариш учун қуйидаги тадбирларни амалга ошириш талаб этилади:
10. Ушбу Дастурнинг 9-бандида кўрсатилган асосий вазифаларни бажариш қуйидаги тадбирларни рўёбга чиқариш орқали амалга оширилади:
12. Ушбу Дастурнинг 11-бандида кўрсатилган асосий вазифаларни бажариш учун қуйидаги асосий тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади:
14. Мазкур Дастурнинг 13-бандида кўрсатилган асосий вазифаларни рўёбга чиқариш қуйидаги асосий тадбирларни бажариш орқали амалга оширилади:
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва киритиш;
16. Ушбу Дастурнинг 15-бандида кўрсатилган асосий вазифаларни бажаришга эришиш тегишли халқаро анжуманлар, дастур ва лойиҳаларда иштирок этиш, халқаро (давлатлараро) шартномаларни, хусусан қуйидагилар орқали таъминланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар мазмуни

Бажариш муддатлари

Масъул бажарувчилар

Молиялаштириш манбалари

Кутилаётган натижалар

I. Кафолатланган ва қулай яшаш муҳити шароитларини ҳамда аҳоли ва давлат учун экологик хавфсизлик даражасини яратиш

1.

Орол денгизининг қуриган тубидаги 80 минг гектар майдонда ўрмон мелиоратив тадбирларини ўтказиш йўли билан Оролбўйидаги экологик ҳолатни соғломлаштириш.

2013 — 2017 йиллар

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги

Ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағлари

Иҳота-ўрмон ҳудудларини барпо этиш, туз-чанг кўчишини камайтириш, биохилма-хилликни тиклаш.

2.

Географик ахборот тизимларини (ГАТ технологияларини) қўллаган ҳолда атроф табиий муҳит ҳолати давлат мониторингининг интеграциялашган ахборот базасини ташкил этиш.

2013 — 2017 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан 200,0 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 30 млн сўм;

2014 йилда — 35 млн сўм;

2015 йилда — 40 млн сўм;

2016 йилда — 45 млн сўм;

2017 йилда — 50 млн сўм.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 31 октябрдаги 292-сон қарорига мувофиқ ГАТ технологияларини татбиқ этиш орқали атроф табиий муҳит ҳолати давлат мониторингининг ахборот базасини ривожлантириш.

3.

2013 — 2015 йиллар даврида «Тожикистон алюминий компанияси» ДУКнинг салбий таъсирларига дучор бўлган Сурхондарё вилоятининг шимолий туманларида атроф табиий муҳит ифлосланишининг комплекс мониторингини олиб бориш.

2013 — 2015 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Ўзгидромет» маркази

Вазирликлар ва идоралар — масъул ижрочиларнинг, шу жумладан: Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан

35 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 10 млн сўм;

2014 йилда — 10 млн сўм;

2015 йилда — 15 млн сўм.

Сурхондарё вилоятининг Тожикистон билан чегарадош туманларида атмосфера ҳавосининг, ер усти ва ер ости сувларининг, ичимлик сув манбаларининг, тупроқнинг ифлосланиши, қишлоқ хўжалиги экинлари, шунингдек, истиқомат қилувчи аҳолининг саломатлиги ҳолатини комплекс кузатиш.

4.

«Ўзгидромет» марказининг радиоактив ифлосланиш мониторинги лабораторияларини техника билан қайта жиҳозлаш.

2013-2014 йилла�

«Ўзгидромет» маркази

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик маблағларидан 139,305 минг евро, шу жумладан:

2013 йилда — 97,395 минг евро;

2014 йилда — 41,910 минг евро.

Атмосфера ҳавосининг радиоактив ифлосланиши тўғрисида янада аниқ ва ўз вақтида тезкор ахборотни олиш учун мониторинг тизимининг техник салоҳиятини ошириш.

5.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар — чучук ер ости суви конлари ҳосил бўлиш ҳудудларининг картографик асосини яратиш.

2013 — 2017 йиллар

«ГИДРОИНГЕО институти» ДК, Давлат геология қўмитаси

Ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағларидан жами 1200 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 150 млн сўм;

2014 йилда — 185 млн сўм;

2015 йилда — 255 млн сўм;

2016 йилда — 270 млн сўм;

2017 йилда — 340 млн сўм.

Чучук ер ости суви конлари ҳосил бўлиш ҳудудларининг замонавий геоэкологик ҳолатини баҳолаш ва харитасини тузиш ҳамда сув муҳофазаси чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.

6.

Фарғона водийсининг адир ҳудудларидаги янги суғориладиган ерларнинг чучук ер ости суви конларининг ҳолатига таъсирини баҳолаш.

2015 — 2017 йиллар

«Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси

Ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағларидан 650 млн сўм,
шу жумладан:

2015 йилда — 200 млн сўм;

2016 йилда — 200 млн сўм;

2017 йилда — 250 млн сўм.

Фарғона водийсида фойдаланилаётган чучук ер ости сувлари конларида сувнинг сифатли таркибини сақлаб қолиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

7.

Сув тақчил йилларда Оролбўйи аҳолисининг хўжалик-ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун Амударё этакларида гидрогеоэкологик изланишлар олиб бориш.

2013 — 2017 йиллар

«Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси

Ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағларидан

700 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 30 млн сўм;

2014 йилда — 170 млн сўм;

2015 йилда — 300 млн сўм;

2016 йилда — 150 млн сўм;

2017 йилда — 50 млн сўм.

Оролбўйи аҳолисининг марказлаштирилмаган сув таъминотини ташкиллаштириш учун чучук ва кам шўрланган ер ости сувлари манбаларини аниқлаш.

8.

Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг муқобил сув таъминоти манбаси сифатида Амударё қуйи оқимида ва Жанубий Оролбўйи артезиан ҳавзасида канал бўйларида аниқланган чучук сув линзалари захираларининг ахборот-картографик маълумотлар базасини яратиш.

2013 — 2017 йиллар

«Гидроминерал ресурслар геологияси» илмий-ишлаб чиқариш маркази давлат корхонаси

Ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағларидан 900 млн сўм,
шу жумладан:

2013 йилда — 350 млн сўм;

2014 йилда — 160 млн сўм;

2015 йилда — 300 млн сўм;

2016 йилда — 45 млн сўм;

2017 йилда — 45 млн сўм.

Каналлар ва дарё ўзани бўйидаги чучук ер ости сувлари линзаларини реабилитация қилиш ва аҳолини қўшимча ичимлик сув билан таъминлаш учун Жанубий-Оролбўйи артезиан ер ости сувлари ҳавзасининг мел даврига мансуб сувли қатламларидан фойдаланишни мақбуллаштириш.

9.

Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳолисининг хўжалик-ичимлик сув таъминотини яхшилаш учун Дамхўжа сув ўтказгичини қайта таъмирлаш.

2013 — 2016 йиллар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳокимликлари

Осиё тараққиёт банки маблағларидан 11,83 млн АҚШ доллари

Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳолисининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш.

10.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ–1446-сон қарорига мувофиқ қуйидаги шаҳарлардаги канализация тизимларини яхшилаш:

Қўқон шаҳрида

2013 — 2016 йиллар

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Фарғона, Андижон, Сурхондарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари

Осиё тараққиёт банки маблағларидан 41,9 млн АҚШ доллари миқдорида

Қўқон шаҳридаги суткасига 62 минг куб метр сувни тозалаш қувватига эга тозалаш иншоотларини ва канализация тармоқларини (70 км) қайта таъмирлаш;

Андижон шаҳрида

2013 — 2016 йиллар

Осиё тараққиёт банки маблағларидан 25,9 млн АҚШ доллари миқдорида

Андижон шаҳридаги суткасига 110 минг куб метр қувватга эга тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш, канализация тармоқларини қуриш ва қайта таъмирлаш;

Термиз шаҳрида

2013 — 2017 йиллар

Осиё тараққиёт банки маблағларидан 18,5 млн АҚШ доллари миқдорида

Термиз шаҳридаги 18 км масофадаги канализация тармоқларини қайта таъмирлаш ва қуриш ва суткасига 25 минг куб метр қувватга эга тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш;

Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида

2013 — 2017 йиллар

Халқаро ривожланиш ассоциацияси маблағларидан 66,16 млн АҚШ доллари миқдорида

Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида тозалаш иншоотларини, насос станциялари ва канализация тармоқларини қайта таъмирлаш натижасида сув ва ер ресурслари ифлосланишининг олдини олиш.

11.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг тозалаш иншоотларини қайта таъмирлаш.

2013 — 2015 йиллар

«Ўзнефтмаҳсулот» АК

«Ўзнефтмаҳсулот» АК маблағларидан

12,5 млн евро миқдорида

Оқова сувларни тозалаш самарадорлигини ошириш, сув ресурсларининг ифлосланиши ва сифати ёмонлашувининг олдини олиш, сув таъминотининг айланиш ва такрорий тизимини татбиқ этиш йўли билан сув ресурсларини тежаш.

12.

Қарши—Термиз участкасидаги темир йўлларни электрлаштириш.

2013 — 2017 йиллар

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси маблағларидан

167,73 млн АҚШ доллари миқдорида; Хорижий инвестициялар маблағларидан 220,6 млн АҚШ доллари миқдорида

Атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ва буғли

газлар миқдорини йилига 850 тоннагача қисқартириш.

13.

74 мингта автомобиль транспортини газ ёнилғисига (сиқилган табиий газ ва суюлтирилган нефть газига) ўтказишни ташкиллаштириш ва амалга ошириш.

2013 — 2017 йиллар

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, ихтиёрийлик асосида нодавлат юридик шахслар ва жисмоний шахслар

Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, ихтиёрийлик асосида нодавлат юридик шахслар ва жисмоний шахсларнинг маблағларидан

59200,0 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 11840 млн сўм;

2014 йилда — 11840 млн сўм;

2015 йилда — 11840 млн сўм;

2016 йилда — 11840 млн сўм;

2017 йилда — 11840 млн сўм.

Атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдорини йилига 5-8 минг тоннагача қисқартириш ва буғли газ ташламаларини қисқартириш.

14.

2012 — 2015 йиллар даврида Сайғоқларни муҳофаза қилиш, уларнинг бош сонини кўпайтириш ва барқарор ривожлантириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумати ўртасидаги Келишувни амалга ошириш:

Устюрт текислигида сайғоқлар популяциясининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш ва уларни сақлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;

2013 — 2015 йиллар

Фанлар академиясининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофонди институти

Глобал экологик жамғарма (ГЭЖ)/БМТ ТД маблағларидан 1150 минг АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан:

950 минг АҚШ доллари — ГЭЖ;

200 минг АҚШ доллари — БМТ ТД;

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давбионазорат» инспекциясининг бюджетдан ташқари маблағларидан

90 млн сўм миқдорида, шу жумладан:

2013 йилда — 30 млн сўм;

2014 йилда — 30 млн сўм;

2015 йилда — 30 млн сўм.

Сайғоқлар популяциясини кўпайтириш, сақлаш ва уларнинг яшаш муҳитини таъминлаш.

Устюрт текислигида «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонасини ташкил этиш;

2013 — 2015 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Фанлар академиясининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси ге�офонд� институти

«Давбионазорат» инспекциясининг бюджетдан ташқари маблағларидан

45 млн сўм миқдорида, шу жумладан:

2013 йилда — 15,0 млн сўм;

2014 йилда — 5,0 млн сўм;

2015 йилда — 15,0 млн сўм.

Фауна ва флоранинг камёб турларини, биологик ва ландшафт хилма-хиллигини муҳофаза қилиш.

2020 йилгача Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларини ривожлантириш Дастурига мувофиқ муҳофаза этиладиган табиий ҳудудни ташкил қилиш.

15.

Угам-Чотқол давлат миллий табиат боғи (ДМТБ) таркибидаги ядро сифатида Пском қўриқхонасини ривожлантириш.

2013-2014 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,

Фанлар академиясининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофонди институти

Угам-Чотқол ДМТБ бюджетдан ташқари маблағларидан 30 млн сўм миқдорида, шу жумладан:

2013 йилда — 15,0 млн сўм;

2014 йилда — 15,0 млн сўм.

Фауна ва флоранинг камёб турларини, биологик ва ландшафт хилма-хиллигини муҳофаза қилиш.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофондини мақбуллаштириш ва яхшилаш.

16.

Тарихий ва табиий маданият обидаларини термитлар ва бошқа ксилофаглар зараридан сақлаб қолишнинг экологик хавфсиз услубларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2013 — 2017 йиллар

Маданият вазирлиги,

Фанлар академиясининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофонди институти, Термитларга қарши курашиш маркази

Маданият вазирлиги маблағларидан

500,0 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 100 млн сўм;

2014 йилда — 100 млн сўм;

2015 йилда — 100 млн сўм;

2016 йилда — 100 млн сўм;

2017 йилда — 100 млн сўм.

Қадимий тарихий обидаларнинг табиий-маданий меросини (архитектура обидаларининг ёғочли конструкциялари, қадимий дарахтлар ва бошқа табиат объектларни) сақлаб қолиш.

17.

Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантириш:

Ҳисор давлат қўриқхонаси

2013 — 2017 йиллар

Хисор давлат қўриқхонаси, «Давбионазорат» инспекцияси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари маблағларидан 300 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 60 млн сўм;

2014 йилда — 100 млн сўм;

2015 йилда — 50 млн сўм;

2016 йилда — 50 млн сўм;

2017 йилда — 40 млн сўм.

Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофондини мақбуллаштириш ва яхшилаш.

«Жайрон» экомаркази

2013 — 2017 йиллар

«Жайрон» экомаркази, «Давбионазорат» инспекцияси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш

қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси маблағларидан
400 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 250 млн сўм;

2014 йилда — 75 млн сўм;

2015 йилда — 25 млн сўм;

2016 йилда — 25 млн сўм;

2017 йилда — 25 млн сўм.

Жайрон, Пржевальский отлари ва Қулонларнинг озуқа базасини таъминлаш ва популяциясини кўпайтириш, «Жайрон» экомарказининг қўшимча ҳудудини ўзлаштириш (24 минг га.ча).

18.

Геологик табиат обидаларининг хатловини ўтказиш, уларни сақлаб қолиш ва улардан фойдаланиш бўйича каталог ва тавсиялар ишлаб чиқиш.

2013 — 2015 йиллар

Давлат геология қўмитасининг «Давлат геология ахборот маркази», «Минерал ресурслар институти»

Ҳар йили ажратиладиган давлат бюджети маблағларидан 90 млн сўм,
шу жумладан:

2013 йилда — 30 млн сўм;

2014 йилда — 30 млн сўм;

2015 йилда — 30 млн сўм.

Илмий, тарихий, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган ноёб геологик табиат обидалари тўғрисидаги ахборот базасини яратиш.

19.

Ўсимлик дунёси давлат кадастрини юритишнинг асоси сифатида Ўзбекистоннинг ўсимлик дунёси генофондини баҳолаш.

2013 — 2017 йиллар

«Давбионазорат» инспекцияси, Фанлар академиясининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофонди институти

«Давбионазорат» инспекциясининг бюджетдан ташқари маблағларидан

200 млн сўм, шу жумладан:

2013 йилда — 40 млн сўм;

2014 йилда — 40 млн сўм;

2015 йилда — 40 млн сўм;

2016 йилда — 40 млн сўм;

2017 йилда — 40 млн сўм.

Ўсимлик дунёси кадастрини юритишнинг илмий асосини яратиш учун Ўзбекистоннинг ўсимлик дунёси генофондини аниқлаш ва таркибини баҳолаш.

20.

Балиқларнинг ноёб ва йўқолиб бораётган турларини кўпайтириш технологияларини ишлаб чиқиш («Аква-Тўдакўл» ҚК мисолида).

2013 — 2015 йиллар

Фанлар академиясининг Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофонди институти, Хоразм Маъмун Академияси, «Аква-Тўдакўл» ҚК

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси, «Аква-Тўдакўл» ҚК маблағларидан 150 млн сўм миқдорида, шу жумладан:

2013 йилда — 50 млн сўм;

2014 йилда — 50 млн сўм;

2015 йилда — 50 млн сўм.

Республиканинг табиий сув ҳавзаларида балиқларнинг ноёб ва йўқолиб бораётган турларини сақлаш ва кўпайтириш.

21.

Овланадиган балиқлар асосий тўдаларининг ҳолатини баҳолаш ва овлашга рухсат этилган йиллик меъёрларини аниқлаш.

2014 — 2017 йиллар

Фанлар академиясининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофонди институти, Фанлар академиясининг Қорақалпоқ минтақавий бўлимининг Қорақалпоғистон табиий фанлар илмий-тадқиқот институти

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси, «Давбионазорат» инспекцияси маблағларидан 300 млн сўм миқдорида, шу жумладан:

2014 йилда — 70 млн сўм;

2015 йилда — 70 млн сўм;

2016 йилда — 80 млн сўм;

2017 йилда — 80 млн сўм.

Асосий овчиликка оид объектлар балиқ тўдаларининг ҳолатини (ов захираларини) баҳолаш услубини ишлаб чиқиш.

Аниқ сув ҳавзаларида балиқларнинг ов захираларини баҳолашни ўтказиш, натижалари бўйича балиқ ресурсларидан оқилона фойдаланиш мақсадларида уларнинг йиллик овлашга рухсат этилган меъёрларини белгилаш.

22.

Сунъий балиқ етиштириш технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

2014 — 2016 йиллар

Фанлар академиясининг ҳайвонот ва ўсимлик дунёси генофонди институти

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давбионазорат» инспекциясининг бюджетдан ташқари маблағларидан 140,0 млн сўм, шу жумладан:

2014 йилда — 40,0 млн сўм;

2015 йилда — 45,0 млн сўм;

2016 йилда — 55,0 млн сўм.

Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги балиқ ресурсларини, балиқ хўжалиги сув ҳавзаларидаги балиқ билан интенсив бойитиш имкониятларини ошириш, аҳолини балиқ маҳсулотлари билан таъминлаш.

23.

Ўзбекистон Республикасининг аҳоли яшаш жойларидаги яшил экинлар билан банд ҳудудларини, аҳолининг дам олиши учун рекреация (ҳурдик) зоналарини ривожлантириш, республика шаҳарлари флорасини экологик самарали ва эстетик жалб қиладиган яшил кўчатлар билан бойитиш.

2013 — 2017 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари

Маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари (табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини умумий йиллик молиялаштиришнинг 15 — 20% дан кам бўлмаган миқдорда), маҳаллий бюджет маблағлари

Аҳоли яшаш жойларидаги экологик ҳолатни соғломлаштириш, аҳолининг яшаши учун қулай шароитлар яратиш.

II. Иқтисодиёт тармоқларини экологизациялаштириш, технологик жараёнлар ва табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш

24.

«Фарғонаазот» ОАЖда карбамид ва аммиак селитраси ишлаб чиқаришини қайта таъмирлаш ва модернизациялаш.

2013 — 2017 йиллар

«Ўзкимёсаноат» ДАК,

«Фарғонаазот» ОАЖ

«Фарғонаазот» ОАЖ маблағларидан 9,0 млн АҚШ доллари миқдорида,

Қайта таъмирлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан

24,0 млн АҚШ доллари миқдорида, тижорат банкларининг 22,0 млн АҚШ доллар миқдоридаги кредитлари

Атмосфера ҳавосига ташланаётган азот оксиди ташламаларини йилига 149,3 тоннагача ва аммиакни йилига 16,3 тоннагача қисқартириш.

25.

«Ўзметкомбинат» ОАЖда 1-сон «Сортопрокат» цехининг услубий иситиш печини қайта таъмирлаш.

2013-2014 йиллар

«Ўзметкомбинат» ОАЖ

«Ўзметкомбинат» ОАЖ маблағларидан 6 млн АҚШ доллари миқдорида

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ташламаларини йилига 90 тоннагача қисқартириш.

26.

«Ўзметкомбинат» ОАЖда металл парчаларини қайта ишлаш бўйича «Копёр» цехини модернизациялаш.

2013 йил

«Ўзметкомбинат» ОАЖ

«Ўзметкомбинат» ОАЖ маблағларидан 5,81 млн АҚШ доллари миқдорида

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ташламаларини йилига 150 тоннагача қисқартириш.

27.

«Ўзметкомбинат» ОАЖдаги вакуумлаштириш қурилмаси ва пўлатни комплекс қайта ишлаш агрегатида газ тозалаш жиҳозини қуриш ва фойдаланишга топшириш.

2013-2014 йиллар

«Ўзметкомбинат» ОАЖ

«Ўзметкомбинат» ОАЖ маблағларидан 1,5 млн АҚШ доллари миқдорида

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ташламаларини йилига 120 тоннагача қисқартириш.

28.

Олмалиқ КМК ОАЖ ишлаб чиқаришида янги ва камчиқинди технологияларни жорий этиш ва мис эритиш заводида қуйидаги иккита объектни қуриш йўли билан атроф-муҳит ифлосланишини қисқартириш чора-тадбирларини амалга ошириш:

янги олтингугурт кислотаси цехи (ОКЦ);

2013 — 2017 йиллар

ОКМК ОАЖ

Жами 166,5 млн АҚШ доллари, шу жумладан:

ОКЦ бўйича —

68,3 млн АҚШ доллари, шу жумладан:
ОКМК ОАЖ маблағларидан

26,3 млн АҚШ доллари миқдорида, Қайта таъмирлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан

30 млн АҚШ доллари миқдорида, тижорат банкларининг 12 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари;

Мис эритиш печи комплекси ва олтингугурт кислотаси цехини фойдаланишга топшириш орқали атмосфера ҳавосига олтингугурт оксидлари ташламаларини йилига 90 минг тоннагача қисқартириш.

янги эритиш печи (ЭП).

ЭП бўйича — 98,2 млн АҚШ доллари, шу жумладан:

ОКМК ОАЖ маблағларидан

25 млн АҚШ доллари миқдорида, Қайта таъмирлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан

60 млн АҚШ доллари миқдорида, тижорат банкларининг 13,2 млн АҚШ доллари миқдоридаги кредитлари.

29.

450 МВт. қувватли иккинчи буғ-газ қурилмасини қуриш орқали «Навоий ИЭС» ОАЖ ни кенгайтириш.

2013 — 2015 йиллар

«Ўзбекэнерго» ДАК,

«Навоий ИЭС» ОАЖ

«Ўзбекэнерго» ДАК, «Навоий ИЭС» ОАЖ ва Қайта таъмирлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан 496,0 млн АҚШ доллари миқдорида

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ташламаларини йилига 5,6 тоннага қисқартириш.

30.

«Шўртан ГКМ» УШК объектларида мавжуд олтингугурт олиш қурилмасини тўғридан-тўғри оксидлаш услуби билан модернизациялаш.

2016 йил

«Шўртан ГКМ» УШК

«Шўртан ГКМ» УШК маблағларидан 2016 йилга 13,2 млн сўм миқдорида

Атмосфера ҳавосига ташланиши тахмин қилинаётган ифлослантирувчи моддалар ташламаларини йилига 7,6 минг тоннага қисқартириш.

31.

«Шўртаннефтгаз» УШК объектларида йўлдош газларни дегазациялаш ва утиллаштириш қурилмасини қуриш.

2013-2014 йиллар

«Шўртаннефтгаз» УШК

«Шўртаннефтгаз» УШК маблағларидан 2014 йилга 44,99 млн евро миқдорида

Атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи моддалар ташламаларини йилига 148,6 минг тоннага қисқартириш.

32.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи базасида гидрологик яхшилаш қурилмасини қуриш.

2013-2014 йиллар

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ва инвесторларнинг маблағларидан

99 млн АҚШ доллари миқдорида

500 минг тонна нефть ёғ фракцияларини қайта ишлаш.

33.

Агрегатларни модернизация ва реконструкция қилиш:

Фарғона НҚИЗда;

Бухоро НҚИЗ.

2014-2015 йиллар

Фарғона НҚИЗ;

Бухоро НҚИЗ.

Фарғона НҚИЗ ва инвесторлар маблағлари 100 млн АҚШ долл. миқдорида,

Бухоро НҚЗ ва инвесторлар маблағлари 100 млн АҚШ долл. миқдорида

Тиниқ нефть маҳсулотлари чиқишини 95% гача ошириш.

34.

Олисдаги қишлоқ тиббиёт ва таълим муассасаларида қайта тикланувчан энергия манбаларини татбиқ қилиш.

2013 — 2017 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг

«Эко-энергия»

ИТМ

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги

Республика ва маҳаллий табиатни муҳофаза қилиш жамғармалари маблағлари

750 млн сўм миқдорида,

шу жумладан:

2013 йилда — 150 млн сўм;

2014 йилда — 150 млн сўм;

2015 йилда — 150 млн сўм;

2016 йилда — 150 млн сўм;

2017 йилда — 150 млн сўм.

Қайта тикланувчан энергия манбалари асосида қишлоқ тиббиёт ва таълим муассасаларини электр ва иссиқлик энергиялари билан таъминлаш.

35.

«Ўзпахтасаноат» уюшмаси объектларида қайта тикланувчан энергия манбаларидан фойдаланишга доир инновация технологиясини татбиқ этиш.

2013 — 2017 йиллар

«Ўзпахтасаноат» уюшмаси, ҳудудий «Пахтаишлабчиқариш» акциядорлик бирлашмалари раҳбарлари,

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг

«Эко-энергия» ИТМ

Ҳудудий «Пахтаишлабчиқариш» акциядорлик бирлашмалари маблағларидан 2000 млн сўм миқдорида, шу жумладан:

2013 йилда — 380 млн сўм;

2014 йилда — 380 млн сўм;

2015 йилда — 390 млн сўм;

2016 йилда — 400 млн сўм;

2017 йилда — 450 млн сўм.

«Ўзпахтасаноат» уюшмасининг бир нечта ҳудудий ташкилотлари ва заводларини қайта тикланувчан электр манбалари ҳисобидан электр энергияси билан таъминлаш.

36.

Тўқимачилик ишлаб чиқаришида оқова сувларни бўёқ моддаларидан чиқиндисиз тозалаш қурилмаларини татбиқ этиш.

2013-2014 йиллар

«Ўзбекенгилсаноат» ДАК,

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Жами 260 млн сўм,

шу жумладан:

«Ўзбекенгилсаноат» ДАК маблағларидан 200 млн сўм миқдорида,

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан 60 млн сўм миқдорида,

шу жумладан:

2013 йилда — 160 млн сўм;

2014 йилда — 100 млн сўм.

Сув объектларига ифлослантирувчи компонентлар ташламаларини камайтириш ва экологик вазиятни яхшилаш.

III. Атроф-муҳитнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик фаолияти чиқиндилари билан ифлосланишининг олдини олиш

37.

Наманган вилояти Поп туманидаги собиқ 23-кон ҳудудида экологик вазиятни соғломлаштириш. (3, 4, 5, 6, 7, 8-участкалар, ишлаб чиқариш қисми)

2013 — 2017 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг

Капитал қурилиш бошқармаси

Инвестиция дастурига мувофиқ Давлат бюджети маблағларидан 5690 млн сўм миқдорида,

шу жумладан:

2013 йилда — 1790 млн сўм;

2014 йилда — 1200 млн сўм;

2015 йилда — 1000 млн сўм;

2016 йилда — 1000 млн сўм;

2017 йилда — 700 млн сўм.

Экологик вазиятни яхшилаш, зарарланган участкага киришни чеклаш.

38.

Тошкент вилояти Янгиобод шаҳарчасидаги собиқ 1-2-конлар ҳудудида экологик вазиятни соғломлаштириш (1-2-сон конлар темир йўл базасида).

2013 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Капитал қурилиш бошқармаси

2013 йил Инвестиция дастурига мувофиқ Давлат бюджети маблағларидан
190 млн сўм.

Экологик вазиятни яхшилаш, зарарланган участкага киришни чеклаш.

39.

НКМК ДК 1-сон Гидрометаллургия заводида заҳарли чиқинди сақлагичларни тиклаш.

2013 — 2017 йиллар

НКМК ДК

НКМК ДК маблағларидан

9779,5 млн сўм миқдорида,

шу жумладан:

2013 йилда — 1422,025 млн сўм;

2014 йилда — 1649,549 млн сўм;

2015 йилда — 1913,476 млн сўм;

2016 йилда — 2209,633 млн сўм;

2017 йилда — 2574,774 млн сўм.

Заҳарли чиқиндиларни кўмиш.

40.

НКМК ДК объектларида 1178 гектар майдонда бузилган ерларни рекультивация қилиш, шу жумладан:

Навоий вилоятида — 878 га;

Бухоро вилоятида — 300 га.

2013 — 2017 йиллар

НКМК ДК

НКМК ДК маблағларидан

3006,10 млн сўм миқдорида,

шу жумладан:

2013 йилда — 1070,7 млн сўм;

2014 йилда — 1070,7 млн сўм;

2015 йилда — 478,7 млн сўм;

2016 йилда — 193,0 млн сўм;

2017 йилда — 193,0 млн сўм.

Ерларни фойдаланиш учун қайтариш.

41.

Ангрен ва Янги-Ангрен ИЭС кул-шлакли чиқиндиларини утилизация қилиш.

2013-2014 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК

Жами 300 млн сўм, шундан:

Давлат бюджети маблағларидан 100 млн
сўм миқдорида,

«Ўзбекэнерго» ДАК

100 млн сўм миқдорида,

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги

Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармасидан
100 млн сўм миқдорида,

шу жумладан:

2013 йилда — 150 млн сўм;

2014 йилда — 150 млн сўм.

Кул-шлакли чиқиндиларни утилизация қилиш, экологик вазиятни яхшилаш.

42.

«Ўзгеобурғунефтгаз» АК корхоналари фаолият юритаётган ерларда рекультивация ишларини амалга ошириш.

2013 — 2017 йиллар

Ўзгеобурғунефтгаз» АК

«Ўзгеобурғунефтгаз» АК маблағларидан

460 млн сўм миқдорида,

шу жумладан:

2013 йилда — 88,0 млн сўм;

2014 йилда — 90,0 млн сўм;

2015 йилда — 92,0 млн сўм;

2016 йилда — 94,0 млн сўм;

2017 йилда — 96,0 млн сўм.

Рекультивация ишларини амалга ошириш ва 593 гектар ерни фойдаланишга қайтариш.

43.

Таркибида симоб бўлган лампа ва асбобларни йиғиш ва демеркуризациялашни ташкил қилиш (йилига 500 минг донадан кам бўлмаган миқдорда).

2013 — 2017 йиллар

Вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар ва нодавлат юридик шахслар ҳамда жисмоний шахслар, ихтиёрий равишда

Вазирликлар, идоралар, бошқа ташкилотлар, шунингдек хусусий секторларнинг ихтиёрий асосдаги маблағлари —

1000 млн сўм миқдорида,
шу жумладан:

2013 йилда — 200 млн сўм;

2014 йилда — 200 млн сўм;

2015 йилда — 200 млн сўм;

2016 йилда — 200 млн сўм;

2017 йилда — 200 млн сўм.

Чиқиндиларни утилизация қилиш.

44.

«Қалмоқир» конининг балансдан ташқари маъданлари уюмларини қайта ишлаш.

2013 — 2015 йиллар

ОКМК ОАЖ

ОКМК ОАЖ маблағлари — 44,7 млн АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан:

2013 йилда — 810,0 минг АҚШ доллари;

2014 йилда — 18872,0 минг АҚШ доллари;

2015 йилда — 25018 минг АҚШ доллари.

Балансдан ташқари маъданлар уюмларини йилига 4 млн тоннага камайтириш.

45.

Заҳарли кимёвий ва токсик моддалар кўмилган махсус полигонлардаги ерларни рекультивациялаш орқали экологик вазиятни соғломлаштириш.

2013 — 2017 йиллар

«Ўзкимёсаноат» ДАК,

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

«Ўзкимёсаноат»

ДАК ва Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағлари

Заҳарли кимёвий моддалар кўмилган ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш.

46.

Чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш.

2013 — 2017 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари

Табиатни муҳофаза қилиш маҳаллий жамғармалари маблағлари

(табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ҳар йиллик умумий молияшлаштиришнинг камида 10 — 15% миқдорида)

Хом ашё ресурсларини халқ хўжалиги айланмасига қайтариш, атроф-муҳитнинг чиқиндилар билан ифлосланишини камайтириш.

IV. Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш, экологик таълим ва барқарор ривожланиш мақсадларида таълим доирасидаги қонунчиликни ва меъёрий-услубий базани ривожлантириш

47.

«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонундан ишлаб чиқариш мақсадларида атмосфера ҳавоси истеъмолига оид қоидалар чиқарилишини (9-модда) ҳамда ҳаво истеъмолига оид 13, 25, 26-моддаларга, шунингдек 11, 12, 18, 19-моддаларга тегишли ўзгартишлар киритилишини назарда тутувчи «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш борасидаги халқаро талабларни ҳисобга олувчи қўшимча меъёрларни киритиш.

2014 — 2016 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

ИИВ, «Ўзгидромет» маркази, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзкимёсаноат» ДАК,

«Ўзбекэнерго» ДАК,

«Ўзбекнефтгаз» МХК,

ОКМК ОАЖ,

НКМК ДК, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш.

48.

Экологик меъёрлаштириш тизимини соддалаштириш ва тартибга солишни назарда тутувчи, экологик меъёрлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2013 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Экологик меъёрлаштириш тизимини соддалаштириш ва тартибга солиш.

49.

Ҳужжатларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш, аризачи-ташкилотлар мурожаатларини ўрганиш тартибини белгилайдиган, турли эҳтиёжлар учун сув қудуқлари қурилишида рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш.

2013-2014 йиллар

Давлат геология қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Молия вазирлиги

Ер ости сувларидан фойдаланишни тартибга солиш, уларни ифлосланишдан ва оқилона фойдаланилиши устидан назоратни кучайтиришни таъминлаш.

50.

Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича халқаро келишувлар талабларига мувофиқ, атмосфера ҳавоси таркибидаги аниқланадиган ингредиентлар рўйхатини кенгайтиришни назарда тутувчи «Атмосфера ҳавосидаги майда дисперсли қаттиқ заррачаларни (РМ10 ва РМ2,5) аниқлаш услубиёти» меъёрий ҳужжатини ишлаб чиқиш.

2013 — 2015 йиллар

«Ўзгидромет» маркази

Атмосфера ҳавоси таркибидаги аниқланадиган ингредиентлар рўйхатини кенгайтириш ва уларнинг атмосфера ҳавосидаги миқдори назоратини ташкил қилиш.

51.

Экологик сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, хусусан:

Ишлаб чиқариш тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг экологик хавфсизлигини тасдиқлаш тамойили ва талабларини белгилайдиган маҳсулотнинг экологик хавфсизлигини тасдиқлаш мезонларини;

2013 — 2015 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

«Бошдавэкосертификат» бошқармаси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан 15.0 млн сўм миқдорида

Иқтисодиёт тармоқлари бўйича маҳсулот стандартларига экологик талабларни жорий қилиш, «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ маҳсулотларни экологик хавфсизлик белгиси билан тамғалаш тизимини ривожлантиришни таъминлаш.

Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнларни экологик сертификатлашдан ўтказишга қўйиладиган талабларни белгилайдиган, технологик жараёнларни экологик сертификатлашдан ўтказиш Қоидаларини;

2013 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

«Бошдавэкосертификат» бошқармаси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан

8.0 млн сўм миқдорида

Технологик жараёнлар ва хизматларни экологик сертификатлашдан ўтказишни тартибга солиш ва унинг ягона қоидаларини белгилаш.

Табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига мувофиқ, хизматларни экологик сертификатлаштиришдан ўтказишга қўйиладиган талабларни белгилайдиган, хизматларни экологик сертификатлаштиришдан ўтказиш Қоидаларини ишлаб чиқиш.

2013 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси «Бошдавэкосертификат» бошқармаси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан 7.0 млн. сўм

52.

«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишни таъминлаш мақсадида қуйидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш:

Давлат экологик назоратини ташкил қилиш ва амалга ошириш тартиби ҳақидаги намунавий низом;

Экологик хизмат тўғрисидаги намунавий низом;

Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори тўғрисидаги низом.

2013-2014 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ФВВ, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ,

ИИВ ва бошқа ташкилотлар

«Экологик назорат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни меъёрларини амалга ошириш учун меъёрий ҳужжатларни яратиш.

53.

Барқарор ивожланиш мақсадларида таълим (БРТ) бўйича БМТ Европа иқтисодий комиссияси Стратегияси ва Ўзбекистон Республикаси Концепциясини амалга ошириш.

2013 — 2017 йиллар

Халқ таълими вазирлиги,

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг БРТ бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи Кенгаш (ИМК)

Барқарор ривожланишни таъминлашда ўқувчи ва ўқитувчилар хабардорлигини ошириш ва иштирокини фаоллаштириш.

54.

Барқарор ривожланиш мақсадларида таълим бўйича «Яшил мактаблар», «Мактаб маҳаллий кун тартиби-21», «Яшил истеъмолчи» ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш борасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг илғор тажрибаларини ўрганиш ва оммалаштириш.

2013 — 2017 йиллар

Халқ таълими вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари,

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Яшил мактабларни сертификатлаштириш, мактабларда мақбул табиатдан фойдаланишга эришиш, маҳаллий экологик муаммоларни ечишда ўқувчиларни фаоллаштириш.

55.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида БРТ бўйича Ўқув-услубий марказни ташкил этиш.

2013-2014 йиллар

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

БРТ доирасида давлат таълим сиёсатини илмий-услубий жиҳатдан таъминлаш.

56.

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизими ходимларининг ҳамда меъёрий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг экологик хизматлари ходимларининг касбий малакаларини ошириш мақсадида Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузурида ўқув марказини ташкил қилиш.

2013-2014 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизими ходимларининг ҳамда меъёрий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг экологик хизматлари ходимларининг касбий малакаларини ошириш.

57.

Барқарор ривожланиш мақсадларида таълим бўйича дарсликлар, ўқув-услубий қўлланмалар, ўқув материали, ўқув фильмлари, мультимедиа материалларини тайёрлаш ва нашр этиш.

2013 — 2017 йиллар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ИМК, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Олий ва ўрта махсус, касб таълими ва кадрлар малакасини ошириш курслари тизимини айрим ўқув материаллари билан таъминлаш.

58.

«Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби»нинг навбатдаги иккита томини;

2013-2014 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, «Давбионазорат»,

«Чинор ЭНК»

экологик нашриёт компанияси

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан

50 — 70 млн сўм.

Экологик тарбия, таълим тизимини ривожлантириш, экологик билимларни тарғиб қилиш ва аҳоли хабардорлигини ошириш.

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар» фотоальбом китобини тайёрлаш ва нашр этиш.

2013 — 2015 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан

45 млн сўм миқдорида

59.

Барқарор ривожланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича аҳоли хабардорлигини ошириш.

2013 — 2017 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, МТРК, ЎзА, ОАВ таҳририятлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, ННТ

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ҳузуридаги Республика табиатни муҳофаза қилиш жамғармаси маблағларидан
75 млн сўм миқдорида,

шу жумладан:

2013 йилда — 15 млн сўм;

2014 йилда — 15 млн сўм;

2015 йилда — 15 млн сўм;

2016 йилда — 15 млн сўм;

2017 йилда — 15 млн сўм.

Жамоатчиликнинг экологик билимини ошириш ва уни атроф-муҳит муҳофазаси жараёнига жалб қилиш.

V. Табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини такомиллаштириш ва табиий муҳитнинг трансчегаравий ифлосланишининг олдини олиш бўйича минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш

60.

ГЭЖ/БМТТДнинг 2030 йилга келиб Ўзбекистонда ГХФУни истеъмолдан чиқаришга қаратилган «Иқтисодий жиҳатдан ривожланаётган мамлакатлар минтақасида гидрохлорфтор-углерод (ГХФУ)ларни дастлаб жадал тарзда қисқартирилишини бажариш» лойиҳасини Ўзбекистонда амалга ошириш.

2013 — 2015 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,

Давлат божхона қўмитаси ва бошқа ташкилотлар

Идоралар ва бошқа ташкилотларнинг натура ва пул шаклидаги маблағлари — 4900,0 минг АҚШ доллари, ГЭЖ маблағлари

1637,497 минг АҚШ доллари миқдорида, шу жумладан:
БМТТД маблағлари —
200 минг АҚШ доллари миқдорида

Озон қатламини емирувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларни олиб кириш ва олиб чиқиш борасидаги қонунчиликни такомиллаштириш.

Монреал протоколи талабларига риоя қилиш.

61.

Биохилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш (янги таҳрирда).

2013-2014 йиллар

«Давбионазорат»

ГЭЖ маблағлари —

220 минг АҚШ доллари миқдорида

2020 йилгача бўлган даврда биохилма-хилликни сақлаб қолиш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасига Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларини киритиш.

62.

БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий конвенцияси бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи миллий ахборотини тайёрлаш.

2013-2014 йиллар

«Ўзгидромет»

ГЭЖ маблағлари —

480 минг АҚШ доллари миқдорида

Мамлакат ривожланишининг турли сценарийларида буғли газлар ташламаларининг ҳозирги ҳолати ва башорат кўрсаткичларини баҳолаш.

63.

Асосан сувда сузувчи қушларнинг яшаш жойи сифатидаги, халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқлик ерлари тўғрисидаги Конвенциянинг (Рамсар конвенцияси) сув-ботқоқлик ерлари халқаро рўйхатига Қуйимозор ва Тўдакўл сув омборларини киритиш.

2013-2014 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси

Рамсар Конвенцияси Котибияти маблағлари —

23,9 минг швейцария

франки миқдорида.

Халқаро аҳамиятга эга бўлган сув-ботқоқлик ерлари рўйхатига Қуйимозор ва Тўда кўл сув омборларининг киритилганлиги ҳақидаги сертификатни олиш.

64.

Ўзбекистон Республикасида кимёвий моддаларни халқаро тартибга солишга Стратегик ёндашувни жорий қилиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш.

2013 йил

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги,

«Ўзкимёсаноат» ДАК

Стратегик ёндошувнинг тез жавоб қайтариш жамғармаси ва ЮНИТАР маблағлари — 10 минг АҚШ доллари миқдорида

Мамлакатда кимёвий моддаларни бошқариш тизимини ривожлантириш, кимёвий моддаларнинг атроф-муҳитга ва аҳоли соғлиғига салбий таъсирини камайтириш.

65.

Ўзбекистон Республикасининг БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Атроф-муҳитга трансчегаравий жиҳатдан таъсир кўрсатишни баҳолаш тўғрисидаги Конвенциясига қўшилишининг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани ўрганиш.

2013-2014 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг БМТ Европа иқтисодий комиссиясининг Атроф-муҳитга трансчегаравий жиҳатдан таъсир кўрсатишни баҳолаш тўғрисидаги Конвенциясига қўшилиши ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун асослаш.

66.

Ўзбекистон Республикасининг Турғун органик ифлослантирувчилар тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани ўрганиш.

2013-2014 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Турғун органик ифлослантирувчилар тўғрисидаги Конвенцияга қўшилиши масаласини кўриб чиқиш учун асослаш.

67.

Ўзбекистон Республикасининг Ҳавонинг катта масофаларга трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги Конвенцияга ва Европада ҳаво ифлослантирувчилари катта масофаларга тарқалиши мониторинги ва баҳолашнинг биргаликдаги дастурини узоқ муддатли молиялаш тўғрисидаги Протоколга қўшилиши мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масалани ўрганиш.

2015 — 2017 йиллар

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Конвенцияга қўшилиши ҳақидаги масалани кўриб чиқиш учун асослаш, манфаатдор вазирлик, идора ва бошқа ташкилотлар билан келишилган ҳолда.

68.

Майли-Сув, Шоҳимардонсой, Сумсар дарёлари водийларида жойлашган ишлаб чиқариш чиқиндилари сақлагичларининг атроф-муҳит ва одамлар соғлиғига трансчегаравий таъсири устидан назорат.

2015 — 2017 йиллар

Давлат геология қўмитасининг

«Гидроингео институти» ДК,

Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, ФВВ

Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлардан 600 млн сўм,

шу жумладан:

2013 йилда — 120 млн сўм;

2014 йилда — 120 млн сўм;

2015 йилда — 120 млн сўм;

2016 йилда — 120 млн сўм;

2017 йилда — 120 млн сўм.

Табиатни муҳофаза қилиш комплекс тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадида трансчегаравий объектларнинг ер ости сувлари конларига таъсир кўрсатиш хусусиятини аниқлаш ва баҳолаш.


Ҳужжатда хато топганингизда, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

© Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги "Адолат" ҳуқуқий ахборот маркази