LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 14 майдаги ПФ-2841-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Жисмоний шахслар даромадларига солиқ солишни такомиллаштириш, меҳнатни рағбатлантириш ва даромадларни легаллаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар даромадларига солинадиган солиқнинг энг катта ставкаси 45% дан 40% га туширилсин.
2. Белгилаб қўйилсинки, 2000 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахслар даромадларидан солиқ иловага мувофиқ ставкалар бўйича ундирилади.
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида таклифлар киритсин.
4. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.
Солиқ солинадиган даромад миқдори | Солиқ суммаси |
Энг оз иш ҳақининг уч карра миқдоригача | даромад суммасининг 15 фоизи |
Энг оз иш ҳақининг уч карра миқдори (+1 сўм)дан беш карра миқдоригача | уч карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг уч карра миқдоридан ошган суммадан 25 фоиз |
Энг оз иш ҳақининг беш карра миқдори (+1 сўм) дан ўн карра миқдоригача | беш карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг беш карра миқдоридан ошган суммадан 36 фоиз |
Энг оз иш ҳақининг ўн карра миқдори (+1 сўм) дан ва ўндан юқори | ўн карра миқдордан солиқ+ энг оз иш ҳақининг ўн карра миқдоридан ошган суммадан 40 фоиз. |