02.04.2013 йилдаги 92-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган ХХХI ёзги Олимпиада ва XV Паралимпиада ўйинларида иштирок этишга тайёргарлиги тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги ПҚ-1923-сон қарорининг 5-бандига мувофиқ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида Ўзбекистон олимпиадачиларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш назарда тутилганлиги, шунингдек Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг мақсадлари ва унинг даромадларини шакллантириш манбалари белгиланганлиги;
7. Жамғарма Бошқаруви ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган Жамғарма маблағларидан фойдаланиш мақсадларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан фойдаланишнинг аниқ йўналишларини белгилайди ва қарорлар қабул қилади.