Йўналишлар номи (вазифалар) | Йўналишларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар (вазифалар) | Бажариш муддати | Бажарувчилар | ||
Туркманистон томонидан | Ўзбекистон Республикаси томонидан | ||||
I. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари | |||||
1.1. | Ўзаро маҳсулотлар (хизматлар) етказиб бериш ҳажмини ва турларини кўпайтириш. | Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида ўзаро экспорт-импорт қилишнинг ҳажмини ошириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида ўзаро маҳсулот етказиб бериш тўғрисидаги Битим доирасида. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Савдо ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги | ТИАИСВ «Ўзавтосаноат» АК, «Ўзқурилишматериаллари» АК, «Ўзбекенгилсаноат» ДАК, «Ўзэлтехсаноат» Уюшмаси, «Ўзкимёсаноат» ДАК |
1.2. | Икки давлат хўжалик юритувчи субъектлари ва ишбилармон доиралари ўртасида савдо-иқтисодий алоқаларни фаоллаштириш. | Томонлар ишбилармон доираларининг икки давлат ҳудудида ўтказиладиган халқаро кўргазма, иқтисодий ярмарка, бизнес-форумларда иштирок этиши учун ташрифларини ташкил этиш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Савдо- саноат палатаси, Туркманистон Ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Уюшмаси | Савдо-саноат палатаси, ТИАИСВ, ТИВ, тегишли вазирлик ва идоралар |
Икки давлат ишбилармон доира вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатишга кўмаклашиш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Савдо- саноат палатаси, Туркманистон Ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар Уюшмаси | Савдо-саноат палатаси, ТИАИСВ, ТИВ, тегишли вазирлик ва идоралар | ||
Икки давлат савдо-саноат палаталари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Савдо- саноат палатаси | Савдо-саноат палатаси | ||
Қўшма корхоналар, компания ва корхоналар ваколатхоналари ва филиалларини ташкил этишга, ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашиш. | 2013 — 2017 йиллар | тегишли вазирлик ва идоралар | Савдо-саноат палатаси, ТИАИСВ, ТИВ, тегишли вазирлик ва идоралар | ||
1.3. | Миллий ва халқаро кўргазмалар, ярмаркалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш. | Ўзбекистон Республикасида Туркманистон миллий кўргазмасини ташкил этиш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Савдо- саноат палатаси, тегишли вазирлик ва идоралар | Савдо-саноат палатаси, ТИАИСВ, ТИВ, тегишли вазирлик ва идоралар |
Туркманистонда ўзбек соҳавий кўргазмаларини ташкил этиш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Савдо-саноат палатаси | Савдо-саноат палатаси, ТИАИСВ, ТИВ, тегишли вазирлик ва идоралар | ||
II. Транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорлик | |||||
2.1. | Томонларнинг транзит ва транспорт салоҳиятларидан самарали фойдаланиш, икки давлат ҳудудидан юклар ўтишини таъминлайдиган халқаро транспорт йўлаклари ва магистралларини ривожлантиришга кўмаклашиш. | Ўзбекистон ва Туркманистон ҳудуди бўйлаб темир йўл транспорти билан ташиладиган асосий экспорт юклари (пахта толаси, минерал ўғитлар, қурилиш материаллари, рангли металлар, текстил маҳсулотлари) транзитига қўшимча тариф енгилликлари бериш бўйича музокаралар ўтказиш. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | ТИАИСВ, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, ТИВ |
Ўзбек ташқи савдо юкларини «Туркменбоши» порти ва Каспий денгизи орқали паромда ўтказиш орқали ташишда хизматлар вақти ва нархини камайтириш масалалари бўйича музокаралар олиб бориш. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | ТИАИСВ, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, ТИВ | ||
2.2. | Транспорт соҳасида кўп томонлама ва иккитомонлама норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тўла-тўкис бажариш. | 2000 йилнинг 21 сентябрида Ашхобод шаҳрида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида темир йўл транспорти билан транзит юкларни ташишни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга, икки давлат ҳудуди орқали экспорт-импорт транзит юкларини ташишда қўшимча ҳудудлар киритишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | 2013 йил | Тегишли вазирлик ва идоралар | ТИАИСВ, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, ТИВ |
2.3. | 2011 йил 25 апрелда Ашхобод шаҳрида имзоланган Эрон Ислом Республикаси, Омон Султонлиги, Қатар Давлати, Туркманистон ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасида халқаро транспорт ҳамда транзит йўлагини ташкил этиш Битимини амалга ошириш. | Битим доирасида қўйидаги асосий вазифаларни олдига қўйган Ишчи қўмитани шакллантириш (Битимнинг 10-моддасига асосан): — йўналишларни белгилаш; — халқаро юк ташишни тартибга солишни соддалаштириш ва уйғунлаштириш; — юк транзитида хизмат кўрсатиш билан боғлиқ солиқ, бож ва бошқа тўловларни ҳамда йиғимларни оптималлаштириш; — хавфли ва тақиқланган юклар, ҳамда икки мақсадли маҳсулотлар рўйхатини белгилаб олиш; — Транзит коридори бўйича транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилган лойиҳаларга инвестициялар жалб этишга кўмаклашиш. | Битим кучга кириши билан | Тегишли вазирлик ва идоралар | ТИАИСВ, ТИВ, «Ўзбекистон темир йўллари» ДАТК, тегишли вазирлик ва идоралар |
2.4. | Икки давлат ўртасида автомобиль ташуви тизимини такомиллаштириш. | 1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон Ҳукумати ўртасидаги халқаро автомобилда йўловчи ва юк ташиш алоқаси тўғрисидаги Битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш. | 2013 йилнинг | Тегишли вазирлик ва идоралар | Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги |
III. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида, шу жумладан сув ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланишда ҳамкорлик | |||||
3.1. | Трансчегаравий қазилма-конлари бўйича ҳамкорлик. | Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида трансчегаравий қазилма конлари бўйича Битимни тузиш. | 2013 йил | Туркманистон Нефтгаз саноати ва минерал ресурслар вазирлиги, Туркмангеология давлат корпорацияси, тегишли вазирлик ва идоралар | Геология ва картография давлат қўмитаси, «Ўзбекнефтегаз» МХК, тегишли вазирлик ва идоралар |
3.2. | Икки давлат ҳудудида жойлашган, шу жумладан сув хўжалиги ва электр�нергия объектларидан фойдаланилаётганда эксплуатация ходимлари, автотранспорти ва механизмларининг объектларга кириш, чиқиш ва объектда туриш шартларини тартибга солувчи ўзаро келишилган ёндашувга амал қилиш. | Икки давлат ҳудудида жойлашган, шу жумладан сув хўжалиги ва электрэнергия объектларидан фойдаланилаётганда эксплуатация ходимлари, автотранспорти ва механизмларининг объектларга кириш, чиқиш ва объектда туриш шартларини тартибга солишга йўналтирилган қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. | 2013-2014 | «Туркменэнерго» ДЭК, Туркманистон Энергетика вазирлиги | Давлат божхона қўмитаси, ИИВ, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси |
Томонлар чегара олди ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон хўжалик объектларидан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш-қайта тиклаш ишларини ўтказиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро Битимни амалга ошириш. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, ТИВ, Адлия вазирлиги, МХХ Давлат чегарасини ҳимоя қилиш қўмитаси, «Ўзбекэнерго» ДАК, «Ўзкоммунхизмат» Агентлиги | ||
3.3. | Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш ва сув хўжалиги соҳасида ҳамкорлик. | Туркманистон ҳудудида тўлов асосида фойдаланилаётган Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги объектларининг ҳудудини аниқлаштириш бўйича қўшма ишлар олиб бориш ва улардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилиш. | 2013-2014 | Туркманистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туркманистон Сув хўжалиги вазирлиги | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ергеодезкадастр давлат қўмитаси, ТИВ |
Иқлимни глобал исиши соҳасида тажриба алмашиш бўйича қўшма ишчи учрашувлар ўтказиш ва ушбу оқибатларга мослашиш бўйича қўшма чора-тадбирларини муҳокама қилиш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Табиатни ҳимоя қилиш вазирлиги | Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси | ||
IV. Фавқулодда ҳолатларни олдини олиш ва бартараф этиш соҳасида ҳамкорлик | |||||
4.1. | Табиий ҳодисалар, хавфли техноген ва экологик жараёнларнинг ҳамкорликда мониторингини ташкил этиш ва амалга ошириш, шунингдек фавқулодда ҳодисаларни олдиндан аниқлаш ва уларнинг оқибатларини баҳолаш. | Фавқулодда ҳолатларни мониторинг қилиш ва олдиндан аниқлаш борасида тажриба алмашиш мақсадида ишчи учрашувларни ўтказиш. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ТИВ |
Аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилишга доир ўтказиладиган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотларни алмашиш учун ишчи учрашувларни ташкил қилиш. | 2013 йил | Тегишли вазирлик ва идоралар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ТИВ | ||
Зарарли чигирткаларнинг чегара олди ҳудудларда кўпайишини йиллик мавсумий мониторинг қилиш ва мониторинг натижалари тўғрисидаги маълумотни мажбурий доимий равишда ўзаро алмашишни амалга ошириш. | Ҳар йили | Тегишли вазирлик ва идоралар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ТИВ | ||
4.2. | Фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатиш. | Зарурий ёрдам кўрсатиш мақсадида транс- чегаравий фавқулодда ҳолатларнинг таҳдиди ва пайдо бўлиши юзасидан қўшма тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳни ташкил этиш. | Томонларнинг келишувига асосан | Тегишли вазирлик ва идоралар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ТИВ |
Трансчегаравий фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда ўзаро ёрдам кўрсатиш учун техник воситалар махсус захирасини ташкил этиш масаласини кўриб чиқиш. | Томонларнинг келишувига асосан | Тегишли вазирлик ва идоралар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги | ||
4.3. | Қўшма конференция, семинар, ишчи йиғилишлар, ўқишлар ва машғулотлар ташкил қилиш. | Тажриба алмашиш бўйича қуйидаги масалаларда қўшма семинар ва конференцияларни тайёрлаш ва ўтказиш: — фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф этиш соҳасидаги чора-тадбирларни ташкил қилиш ва амалга ошириш; — фавқулодда вазиятларни бартараф этиш пайтида маҳаллий ҳокимиятларнинг фавқулодда вазиятларга қарши чора кўриш хизмати ҳаракатларини мувофиқлаштириш. | 2014 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ТИВ |
Чегара олди ҳудудларда зарарли чигирткаларга қарши кураш бўйича қўшма махсус-тактик машғулотлар ўтказиш. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ТИВ | ||
V. Таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳасида ҳамкорлик | |||||
5.1. | Қуйидаги йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш учун тадбирларни мувофиқлаштириш: | ||||
— олий таълим соҳасида томонлар ҳамкорлиги; | Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон олий ўқув юртлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |
Профессор-ўқитувчилар, амалиётчилар, тадқиқотчилар, катта илмий ходим-тадқиқотчилар, магистрлар, талабалар ва бошқалар иштирокида академик алмашиш. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | ||
Тошкент тиббиёт академиясида гигиена йўналиши бўйича мутахассислар малакасини ошириш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазирлиги | Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт академияси | ||
— соғлиқни сақлаш соҳасида ва эпидемиология масалалари бўйича томонларнинг ўзаро саъй-ҳаракатлари; | Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатишни ташкил этиш соҳасида ҳамкорлик. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | |
Махсус тиббий ёрдамни ташкил этиш соҳасида ҳамкорлик. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
Эпидемиология соҳасида маълумот ва тажриба алмашиш бўйича тадбирлар ташкил этиш ва ўтказиш. | 2013 — 2017 йиллар | Тегишли вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
— қўшма илмий-тадқиқот ишлари ўтказиш, олим, аспирант ва талабалар алмашинуви; | Фан ва таълим соҳаларидаги долзарб мавзуларга, икки давлат тарихи, маданияти ва санъатининг муҳим аҳамиятга эга бўлган саналарига бағишланган илмий-амалий кон�еренция, симпозиум, семинар ва давра суҳбатларида қатнашиш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |
Соғлиқни сақлаш соҳасида қўшма илмий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
Тиббиётнинг долзарб йўналишлари бўйича ёш олимлар тажриба орттиришлари учун амалиётларни ташкил қилиш, қўшма конференция ва семинарлар ўтказиш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар | Соғлиқни сақлаш вазирлиги | ||
Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистонда чоп этиладиган илмий тўпламларда илмий мақолалар ва қўшма тадқиқотларнинг натижаларини чоп этиш. | 2013 — 2017 йиллар | Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | ||
2011 йил 5 майда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркманистон Ҳукумати ўртасида илмий-технологик ҳамкорлик тўғрисидаги Битим доирасида тадқиқот лойиҳаларини ҳиссали молиялаштириш орқали қўшма танловни ташкил қилиш ва ўтказиш. | 2013-2014 | Туркманистон Фанлар академияси, тегишли вазирлик ва идоралар | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қошидаги фан ва технологияларни ривожлантиришни м�вофиқлаштириш қўмитаси | ||
— маданият ва санъат, спорт. | Туркман маданият ва санъат арбобларининг «Шарқ тароналари» («Мелодии Востока») Халқаро мусиқий фестивалида қатнашиши. | 2013 — 2017 йиллар | тегишли вазирлик ва идоралар | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги | |
Икки давлат ҳудудларида бўлиб ўтадиган маданият ва санъат соҳасидаги халқаро тадбирлар, ҳамда спорт мусобақалари ва турли беллашувларда икки давлат вакилларининг қатнашишларини ташкиллаштириш ва уларга кўмаклашиш. | 2013 — 2017 йиллар | Туркманистон Маданият вазирлиги, Спорт бўйича Туркманистон давлат қўмитаси | Маданият ва спорт ишлари вазирлиги |
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида Шартнома
Кучга кириш санаси
07.12.2012
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 31.12.2017
|
LexUZ шарҳи
Мазкур Шартнома Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 3 декабрдаги ПҚ–1866-сонли «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида» қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон, бундан кейин «Томонлар» деб аталувчилар,
икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш ва кенгайтиришга бўлган ўзаро қизиқишни эътиборга олиб,
1996 йил 16 январдаги Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги Шартноманинг, 2004 йил 19 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстлик, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисидаги Шартноманинг, 2007 йил 18 октябрдаги Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида дўстона муносабатларни ва ҳар томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тўғрисидаги Шартноманинг, шунингдек Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномаларнинг қоидаларига амал қилган ҳолда,
икки мамлакат халқлари ўртасида тарихий шаклланган дўстлик, ўзаро ҳурмат ва ишонч муносабатларига асосланиб,
савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама алоқаларни ва ўзаро манфаатли шерикчиликни янада кенгайтириш мақсадларидан келиб чиққан ҳолда,
икки давлат ҳудудида амалдаги миллий қонунчиликка риоя қилиб ҳамда халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормалари ва принципларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Томонларнинг иқтисодий ҳамкорлиги давлатларнинг суверен тенглиги, тенг ҳуқуқлилик, стратегик шерикчилик ва ўзаро фойдалилик принципларига асосланган ҳамда Томонларнинг миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда хўжалик юритувчи субъектларнинг мулк шаклидан қатъи назар, улар ўртасида бевосита алоқа қилиш йўли билан амалга оширилади.
Томонлар икки томонлама товар алмашинувини амалга ошириш, ўзаро товарлар (хизматлар) етказиб беришнинг ҳажми ва ассортиментини кўпайтириш учун қулай шароитлар яратиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси ва Туркманистон бизнес тузилмалари вакиллари ўртасида бевосита амалий алоқаларни ўрнатиш йўли билан савдо-иқтисодий муносабатларни янада ривожлантириш бўйича ҳамкорликни кучайтирадилар.
Томонлар транспорт ва транспорт коммуникациялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ҳар икки давлат учун стратегик аҳамият касб этишини таъкидладилар.
Шу мақсадда Томонлар ташқи бозорларга чиқиш учун транспорт йўлаклари ва магистралларини диверсификация қилиш юзасидан, шунингдек икки мамлакат ҳудудлари бўйлаб ўтувчи ташқи савдо юкларни ташиш учун қулай шароитлар яратиш бўйича ишни давом эттирадилар.
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан оқилона фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича, шу жумладан Марказий Осиёнинг трансчегаравий дарёлари ҳавзаларининг сув ва энергетика ресурсларини бошқариш ва улардан фойдаланиш масалалари бўйича, шунингдек Орол денгизи ҳавзасида экологик инқирозни бартараф этиш ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни яхшилаш бўйича ягона позицияни ишлаб чиқиш;
икки давлат ҳудудидаги сув хўжалиги ва электроэнергетика объектларида ишлайдиган ходимлар, ишлатиладиган автотранспорт ва механизмларнинг кириши, чиқиши ва туриши учун ўзаро манфаатли шароитларни таъминлаш;
фавқулодда вазиятларни олдини олиш ва бартараф қилиш борасида, шунингдек таълим, илмий-тадқиқот ишлари, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш.
Томонлар мазкур Шартномани амалга ошириш мақсадида унинг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистон Республикаси билан Туркманистон ўртасида 2013 — 2017 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик Дастурини (бундан кейин — Дастур) қабул қиладилар ва унинг амалга оширилишида ҳар томонлама кўмаклашадилар.
Томонлар Дастурда назарда тутилган, икки давлатнинг иқтисодий ривожланишида муҳим ўрин тутувчи соҳаларда ҳамкорликни жадаллаштирадилар.
Томонлар кўрсатиб ўтилган иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорлик қилиш учун кулай инвестициявий муҳит яратишга кўмаклашадилар.
Томонлар Савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича ўзбек-туркман Қўшма комиссиясига Дастурнинг бажарилишини мувофиқлаштиришни ва уни амалга оширилишини назорат қилишни топширадилар.
Дастур бажарилиши юқорида кўрсатиб ўтилган комиссиянинг мажлисларида йилига камида бир маротаба кўриб чиқилади.
Мазкур Шартноманинг қоидаларини талқин қилиш ва қўллашга доир баҳс ва келишмовчиликлар маслаҳатлашувлар ва музокаралар йўли билан ҳал этилади.
Томонларнинг ўзаро розилиги билан мазкур Шартномага ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин. Улар ушбу Шартноманинг 10-моддасида белгиланган тартибда кучга кирадиган ва кучга кириш пайтидан бошлаб унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан расмийлаштирилади.
Мазкур Шартнома Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқувчи ҳуқуқ ва мажбуриятларга дахл қилмайди.
Мазкур Шартнома Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарганликларини тасдиқловчи сўнгги ёзма хабарнома дипломатик каналлар орқали олинган санадан бошлаб кучга киради ва 2017 йилнинг 31 декабригача амал қилади.
Томонларнинг ҳар бири бошқа Томонга ушбу Шартномани тугатиш тўғрисида ёзма хабарнома юбориш йўли билан унинг амал қилишини тугатиши мумкин. Бу ҳолда Шартнома шундай хабарнома олинган санадан бошлаб олти ой ўтгач амал қилиши тугайди.
Агар Томонлар бошқача келишиб олмасалар, мазкур Шартнома амал қилишининг тугатилиши унинг доирасида бошланган лойиҳа ва дастурларни амалга оширилишига улар тўла якунланмагунига қадар таъсир қилмайди.
Ашхобод шаҳрида 2012 йил 2 октябрда икки асл нусхада, ҳар бири ўзбек, туркман ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил юридик кучга эга.