14.02.2013 йилдаги 42-сон
Ҳужжат кучини йўқотган 18.07.2022
Ҳужжат 18.02.2013 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
 LexUZ шарҳи
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш агентлигининг 1-иловага мувофиқ лойиҳалар бўйича тегишли компонентлар бўйича Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг жалб этилган кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлаш манбаи этиб республика бюджети маблағларини белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2013 йилда ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган компонентлар юзасидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг кредитлари бўйича асосий қарзни қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида республика бюджетидан маблағлар ажратсин;
2014 йилдан бошлаб келгуси йилга давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда республика бюджети параметрларида ушбу қарорга 1-иловада кўрсатилган компонентлар юзасидан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Осиё тараққиёт банкининг кредитлари бўйича асосий қарзни қайтаришга, фоизлар ва воситачилик ҳақи тўлашга маблағларни назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

т/р

Лойиҳа номи

Компонент номи

Ҳукумат қарори

1.

Инфратузилмаларни
ривожлантиришни, шунингдек
Сирдарё вилояти Оқолтин
туманидаги таркиби ўзгартирилган хўжаликларни қўллаб-қувватлаш

Хўжаликлар ичидаги
ирригация ва дренаж
инфратузилмасини яхшилаш

Вазирлар Маҳкамасининг
«Инфратузилмаларни
ривожлантиришни, шунингдек
Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги
таркиби ўзгартирилган хўжаликларни
қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга
оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида» 2001 йил 27 ноябрдаги
462-сон қарори

2.

Қишлоқ хўжалиги
корхоналарини
қўллаб-қувватлаш

Лойиҳада иштирок
этувчи туманларнинг
ирригация-дренаж
тармоқларини тиклаш

Вазирлар Маҳкамасининг
«Халқаро тикланиш ва тараққиёт
банки иштирокида «Қишлоқ хўжалиги
корхоналарини қўллаб-қувватлаш»
лойиҳасини амалга оширишга
доир амалий чора-тадбирлар тўғрисида»
2002 йил 15 февралдаги 52-сон қарори

3.

Дон экинлари
ҳосилдорлигини
ошириш

Ирригация-дренаж т
изимини тиклаш

Вазирлар Маҳкамасининг
«Осиё тараққиёт банки иштирокида
«Дон экинлари ҳосилдорлигини
ошириш» лойиҳасини амалга
ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»
2004 йил 21 октябрдаги
492-сон қарори

4.

Аму-Занг машина канали
тизимини тиклаш

Тажриба хўжаликларида
суғориш ва коллектор-дренаж
тармоқларини қисман реконструкция қилиш

Вазирлар Маҳкамасининг
«Осиё тараққиёт банки иштирокида
«Аму-Занг машина канали тизимини
тиклаш» лойиҳасини
амалга ошириш чора-тадбирлари
тўғрисида» 2004 йил 22 октябрдаги
494-сон қарори

Кейинги таҳрирга қаранг.