Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 22 октябрдаги ПФ-4478-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш, фермер хўжаликларини тугатишда қонунчилик нормаларига риоя этиш кафолатларининг ишончли тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига фермер хўжаликларининг ер майдонларини мақбуллаштириш қонун ҳужжатларига қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
2. Фермер хўжалиги давлат мулки бўлган ер майдонини ижара шартномаси тузиш асосида узоқ муддатли ижарага бериш, фермер томонидан тегишли мажбуриятлар қабул қилиш йўли билан ташкил этилади.
фермер хўжалигининг ер майдонини мақбуллаштириш — ер-сув ресурсларидан янада оқилона фойдаланиш ва фермер хўжалигининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида унинг ер майдони ҳажмини ўзгартириш;
фермер хўжалигини тугатиш — фермер хўжалигини ихтиёрийлик асосида ёки мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
тугатувчи — фермер хўжалиги раҳбари ёки иқтисодий суд томонидан тайинланадиган тугатиш комиссияси ёки жисмоний шахс;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Комиссия – ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман (шаҳар)) комиссияси.
4. Фермер хўжалиги ер майдонини камайтиришни назарда тутган ҳолда ихтиёрийлик асосида уни мақбуллаштириш фермер хўжалиги раҳбарининг туман (шаҳар) ҳокимига берилган ариза асосида амалга оширилади.
Ўзининг ер майдонини кенгайтирган ҳолда уни ихтиёрийлик асосида мақбуллаштиришни хоҳловчи фермер хўжалиги давлат мулки бўлган ер майдонларини узоқ муддатли ижарага бериш танловида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қатнашиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) ҳокими ариза тушгандан сўнг уч кун муддатда ҳужжатларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига тақдим этади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши беш кун мобайнида аризаларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хулосаси аризалар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.
(4-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Комиссия тақдим этилган ҳужжатлар асосида фермер хўжалиги ер майдонини ихтиёрийлик асосида мақбуллаштириш масаласини бир ҳафта муддатда кўриб чиқади. Бунда Комиссия фермер хўжалигига биркитилган ер майдонини яхлит ҳолда кўриб чиқади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўриб чиқиш натижалари бўйича Комиссия қарор қабул қилади, ушбу қарор протокол билан расмийлаштирилади ва барча ҳужжатлар, шу жумладан туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг қарори билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади. Ушбу қарор туман (шаҳар) ҳокимига юборилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ижобий қарори асосида бир ҳафта муддатда ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда бўшаб қолган ер майдони олиб қўйилади ва келгусида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда талабгорларга танлов асосида берилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Ихтиёрийлик асосида амалга оширилган мақбуллаштиришдан сўнг фермер хўжалигида қолган ер майдони «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган минимал миқдордан кам бўлмаслиги керак, деҳқончилик маҳсулоти етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжалиги учун ижарага бериладиган ер майдонининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун — камида 30 гектар, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ва бошқа экинлар етиштириш учун — камида 5 гектар бўлади. Фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштиришда ер майдони контурларининг яхлитлиги бузилишига йўл қўйилмайди.
8. Туман (шаҳар) ҳокимининг ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) комиссиясига кўриб чиқиш учун юборилади, Комиссия ўн кун мобайнида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини тасдиқлайди ёки уни рад этиш тўғрисида асосланган қарор чиқаради.
9. Туман (шаҳар) ҳокимининг фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) комиссияси томонидан тасдиқлангандан сўнг, туман (шаҳар) ҳокими ва фермер хўжалиги раҳбари ўртасида тузилган ер майдонини узоқ муддатли ижарага бериш шартномасига ўзгартиришлар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
10. Ихтиёрийлик асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
11. Фермер хўжалигини ихтиёрийлик асосида тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
12. Фермер хўжалиги томонидан шартнома интизоми бузилишининг ҳамда хўжалик фаолияти самарасиз юритилишининг аниқланган ҳолатлари асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташаббуси билан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Ер майдонини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасини бекор қилиш ва фермер хўжалигини тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (туман (шаҳар) ҳокими) томонидан тақдим этиладиган даъволар асосида, иқтисодий суд қарорига биноан амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Фермер томонидан ўз зиммасига олинган шартнома мажбуриятлари бажарилишининг чуқур таҳлили натижасида қуйидаги ҳолатларнинг аниқланиши:
а) ер майдонини ижарага олиш шартномаси шартларининг қўпол равишда бузилганлиги, энг аввало, фермер хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
б) фермер хўжалигини шакллантириш чоғида фермер хўжалиги ихтисослашувининг бузилганлиги — ер ресурслари ва давлат кадастри, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
в) ижарага берилган қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан оқилона фойдаланмаслик, мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) норматив кадастр баҳосидан паст ҳосил олинганлиги — қишлоқ ва сув хўжалиги, ер ресурслари ва давлат кадастри органлари ҳамда туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан;
г) фермер хўжалиги билан тайёрлов ташкилотлари ўртасида, энг аввало, давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш бўйича тузилган контрактация шартномалари шартларининг мунтазам (кетма-кет уч йил мобайнида) бажарилмаганлиги (форс-мажор ҳолатларининг вужудга келиши ҳолатлари бундан мустасно) — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, шунингдек тайёрлов ташкилотлари томонидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) хўжалик фаолиятининг самарасиз ва паст рентабеллик билан юритилиши — қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, давлат солиқ хизмати органлари, шунингдек туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш билан боғлиқ масалалар бўйича даъво аризаларини қўзғатиш ва иқтисодий судга бериш учун асос ҳисобланади.
(14-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Аниқланган ҳолатлар юзасидан далолатнома тузилади, унга йўл қўйилган қонун бузилишлари ҳолатини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар ва материаллар илова қилинади, далолатнома мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) вакиллари ва фермер хўжалиги раҳбари томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Фермер хўжалиги раҳбари далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда, далолатномада бу тўғрида ёзув қайд қилинади, у туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ҳамда икки нафар жисмоний шахс томонидан тасдиқланади. Далолатнома икки нусхада тузилади, улардан бири фермер хўжалиги раҳбарига топширилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Далолатнома асосида мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар) бир кун мобайнида тегишли тақдимномани далолатнома, шунингдек зарур ҳужжатлар ва материаллар билан бирга туман (шаҳар) ҳокимига юборадилар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Туман (шаҳар) ҳокими уч кун муддатда барча ҳужжатлар ва материалларни туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига юборади.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши икки кун мобайнида ҳужжатлар ва материалларни кўриб чиқади ва уларни кўриб чиқиш натижалари бўйича хулоса чиқаради.
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосаси ҳужжатлар ва материаллар билан биргаликда тегишли хулосани олиш учун Комиссияга юборилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2017 й., 09/17/1021/0465-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топмаган ва (ёки) асосланмаганлиги аниқланган тақдирда, Комиссия мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиб, туман (шаҳар) ҳокимига ва кўрсатилган органлар (ташкилотлар)га билдиришнома юборади ва киритилган ҳужжатларни қайтаради.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Далолатномада кўрсатилган ҳолатлар тасдиғини топган тақдирда, Комиссия бир ҳафта муддатда тақдим этилган ҳужжатлар ва материалларни таҳлил қилиш асосида ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш тўғрисида ёхуд унинг майдонини мақбуллаштириш тўғрисида хулоса тайёрлайди, ушбу хулоса барча ҳужжатлар билан биргаликда кўриб чиқиш учун халқ депутатлари туман Кенгашига юборилади.
Халқ депутатлари туман Кенгаши энг яқиндаги сессияда Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади, ушбу қарор Комиссия томонидан тақдим этилган ҳужжатлар билан биргаликда туман (шаҳар) ҳокимига юборилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Туман (шаҳар) ҳокими халқ депутатлари туман Кенгашининг ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд ер майдонини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори асосида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини, далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги раҳбари билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш ёхуд унинг ер участкаси майдонини мақбуллаштириш тўғрисида фермер хўжалиги раҳбарига таклиф киритади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шартномани бекор қилиш тўғрисидаги таклиф фермер хўжалиги раҳбари томонидан рад этилганда ёки Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 384-моддасида белгиланган муддатда жавоб олинмаганда туман (шаҳар) ҳокими, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, халқ депутатлари туман Кенгашининг қарорини, Комиссиянинг хулосасини, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг хулосасини далолатномани ва бошқа зарур ҳужжатлар ва материалларни илова қилган ҳолда фермер хўжалиги билан ер участкасини ижарага бериш шартномасини бекор қилиш юзасидан иқтисодий судга даъво аризасини юборади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ижара шартномасини бекор қилиш юзасидан даъво аризаси қондирилиши иқтисодий суд томонидан рад этилган тақдирда туман (шаҳар) ҳокими ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномасини рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашига, туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига, Комиссияга ва тегишли органларга (ташкилотларга) билдиришнома юборади ва киритилган материалларни қайтаради.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
23. Даъво аризаси суд томонидан қониқтирилган тақдирда суд қарори қонуний кучга кирган кундан бошлаб туман (шаҳар) ҳокими бир ҳафта муддатда фермер хўжалиги ер майдонини захирага олиб қўйиш ва фермер хўжалигини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади, қарорга мувофиқ фермер хўжалиги ишларини бошқариш юзасидан барча ваколатлар тугатиш комиссиясига ўтади.
Тугатилган фермер хўжалигининг ер майдони олиб қўйилади ва кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа талабгорларга танлов асосида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
24. Фермер хўжалигини тугатишда мулк ҳуқуқи билан унга қарашли бўлган иморатлар, иншоотлар ёки экинлар жойлашган ер майдонини олиб қўйишга фақат қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ва тартибда йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Туман (шаҳар) ҳокимининг қарори асосида мулкдорга олиб қўйилган мол-мулкка тенг қийматли мол-мулк бериш ва унинг кўрган зарарларини қоплаш ёки мулк ҳуқуқи бекор қилиниши туфайли етказилган зарарнинг ўрнини тўлиқ ҳажмда қоплаш тегишли ер майдонини уни узоқ муддатли ижарага бериш танлови натижалари асосида олган фермер хўжалиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
25. Фермер хўжалиги томонидан шартнома интизомининг бузилиши ва хўжалик фаолиятининг самарасиз юритилиши аниқланган ҳолатлар асосида фермер хўжалиги ер майдонини мақбуллаштириш ва уни тугатиш ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
26. Тугатилаётган фермер хўжалигининг қарзларини тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
27. Фермер хўжалиги ихтиёрийлик асосида тугатилганда унинг қарзларини тўлаш тугатувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2007 йил 27 апрелдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Кредиторларнинг талабларини тўлиқ қондиришнинг имкони йўқлиги аниқланган тақдирда тугатувчи фермер хўжалигини иқтисодий ночор (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиши шарт. Фермер хўжалиги банкрот деб эътироф этилган вақтдан бошлаб ихтиёрий тугатиш тўхтатилади ва бундан кейинги тартибот банкротлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Тугатилаётган фермер хўжалигининг маблағлари ва мол-мулки етарли бўлмаган тақдирда, унинг бюджетга ва бюджетдан ташқари жамғармаларга мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзлари давлат солиқ хизмати органлари томонидан умидсиз солиқ қарзларини ҳисобдан чиқариш учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 2 мартдаги 40-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 100-модда)
30. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда, солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича тўланмаган қарзларнинг пайдо бўлишига йўл қўйган тугатилаётган фермер хўжалигининг мансабдор шахсларига нисбатан материаллар давлат солиқ хизмати органлари ва бюджетдан ташқари жамғармалар томонидан айбдор шахсларни қонунда белгиланган жавобгарликка тортиш ва давлатга етказилган моддий зарарни қоплаш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига берилади.
31. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар, шунингдек уни қўллашда юзага келадиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 февралдаги 34-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 6-сон, 57-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)