Уруш фахрийлари, иштирокчилари ва урушда Қурбон бўлганларнинг оилаларидан тушаётган кўплаб илтимосномаларни, халқимизнинг, жамоат ташкилотларининг билдираётган хоҳиш-иродасини инобатга олиб, Иккинчи жаҳон урушида фашизмга қарши курашиб ҳалок бўлганларнинг, мамлакатимиз озодлиги ва мустақиллиги учун жон берган Ўзбекистоннинг барча ўғлонлари хотирасини абадийлаштириш муҳимлигини назарда тутган ҳолда, бугун ҳам сафларимизда туриб Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган барча кишиларнинг ҳурматини жойига қўйиш мақсадида:
2. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пойтахтимиз марказида Хотира майдони ташкил этиш, ушбу майдон қурилишини 1999 йилнинг 20 апрелигача тугаллаш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.
3. Хотира ва Қадрлаш кунининг умумхалқ байрами сифатида, кенг нишонланишини таъминлаш барча давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларининг, идора ва корхоналарнинг, биринчи галдаги вазифаси, барча Ўзбекистон фуқароларининг ор-номус, виждон иши ва анъанавий бурчи деб белгилансин. Фашизм устидан қозонилган ғалабага ҳисса қўшган, Ватанимиз мустақиллиги учун жонини, бор куч-қувватини аямаган бирор бир фахрий, бирор бир киши унутилмаслиги керак. Уларнинг ҳар бирига муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши шарт.
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, барча вилоят ҳокимликлари Нукус шаҳри ва барча вилоят марказларида шундай Хотира майдонларини бунёд этиш режасини ишлаб чиқсинлар ҳамда уни амалга ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Хотира ва Қадрлаш куни билан боғлиқ тадбирлар юксак ахлоқий-маънавий савияда ўтказилсин, фахрийларга, Ватанимиз мустақиллиги ва шаънини ҳимоя қилганларнинг барчасига моддий ёрдам кўрсатилсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 18 мартдаги 119-сонли «Умумхалқ байрами 9 май — Хотира ва Қадрлаш кунини ўтказишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.