Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тасдиқлансин.
2013 йилда ҳудудлар ва бандлик йўналишлари бўйича 972,7 мингта янги иш ўрни ташкил этиш дастури сўзсиз бажарилиши юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин;
ўз саъй-ҳаракатларини Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси, меҳнат бозорининг жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари, демографик ривожланишнинг ўзига хос хусусиятлари, саноатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисидаги дастур, иқтисодиёт тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурлари, Инвестиция дастури, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури, ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожланишнинг ҳудудий дастурлари, минтақавий инвестиция дастурлари инобатга олинган ҳолда қабул қилинган 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг рўёбга чиқарилишини таъминлашга қаратсин.
2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари ва параметрлари тегишли ҳудудда бажарилишини таъминласинлар;
тармоқларни ва республика ҳудудларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган барча дастурий ҳужжатларнинг рўёбга чиқарилишини инобатга олган ҳолда иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш юзасидан фаол чора-тадбирларни амалга ошириш орқали ишсизликнинг олдини олишга, шу жумладан, иш ўринлари ташкил этишга, аҳолининг кам таъминланган тоифаларини, биринчи навбатда, кўп болали аёлларни, ногиронларни ва ишсизларни иш билан таъминлашнинг самарали шаклларини ривожлантиришга, оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишга, касаначиликни рағбатлантиришга, бўшаб қолган ходимларни, таълим муассасаларининг битирувчиларини ишга жойлаштиришга, энг аввало, касб-ҳунар коллежларининг битирувчиларини «корхона-коллеж» тизими бўйича, эгаллаган мутахассисликларига мувофиқ ишга жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратсинлар;
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури бажарилишининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасини йилнинг ҳар чорагида хабардор қилсин ва унга зарур материалларни юборсин.