ЎЗБЕКИСТОН СОВЕТ СОЦИАЛИСТИК ЖУМҲУРИЯТИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
Фармони
БАРЧА ТУРДАГИ МАКТАБЛАРНИНГ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА, БОЛАЛАР УЙЛАРИНИНГ ТАРБИЯЧИЛАРИГА ҚЎШИМЧА ИМТИЁЗЛАР БЕРИШ, ЮҚОРИ СИНФ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Мактаб ўқитувчилари ва болалар уйлари тарбиячиларининг ижтимоий-маиший ва моддий шароитини яхшилаш, улар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 7 августдаги ПФ-3112-сон Фармони билан кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 8-сон, 138-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 5 февралдаги ПФ-3962-сонли Фармони билан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 6-7-сон, 24-модда)
3. Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталари, вазирликлар ва идоралар, корхоналар ва ташкилотлар:
мактаб ўқитувчилари ва болалар уйларининг тарбиячиларига улар яшаб турган давлат ҳамда идораларга қарашли уйлар ва квартираларни шахсий мулк сифатида бепул берсинлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 17 апрелдаги ПФ-2832-сон Фармони билан кучини йўқотган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 69-модда)
мактаб ўқитувчилари ва болалар уйларининг тарбиячилари учун биринчи навбатда ер участкалари ажратиш ва якка тартибда уй қуриш учун бинокорлик материаллари сотиб олиши белгилансин.
Ушбу бандда кўзда тутилган имтиёзлар камида 10 йил педагоглик иш стажига эга мактаб ўқитувчилари ва болалар уйлари тарбиячилари бўлган пенсионерларга жорий этилсин.
4. Ўзбекистон ССЖ Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Советлари ижроия қўмиталари ушбу Фармонни рўёбга чиқариш билан боғлиқ харажатларни жумҳурият ва маҳаллий бюджетлар маблағи ҳисобига амалга оширсинлар.
5. Ўқитувчилар ва болалар уйлари тарбиячиларининг турмуш шароитини яхшилаш тўғрисида доимий ғамхўрлик қилиш, ёш авлоднинг уйғун камол топиши учун зарур шарт-шароит яратиш вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, колхозлар ва совхозлар раҳбарларининг асосий бурчи деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Совет Социалистик Жумҳуриятининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1990 йил 13 ноябрь,
ПФ-93-сон

(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1991 й., 1-2-сон, 14-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й., 4-сон, 69-модда; 2002 й., 8-сон, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 24-модда)